Тадқиқот ашёси:
Ғўзанинг янги 2969 тизмаси ўсимликлари (кейинчалик
ЎзФА-710 нави популяцияси)нинг айрим қимматли хўжалик белгилари
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
381
кўрсаткичлари бўйича 9 йиллик (2010-2018 йй.) таҳлилий маълумотлар
тадқиқотларимизнинг ашёси ҳисобланади.
Тадқиқотни ўтказиш услублари:
Мазкур тадқиқотларни олиб боришда
генетиканинг популиацион таҳлил ва селекциянинг танлаш услубларидан
фойдаланилди.
Тадқиқот мақсади:
Ғўзанинг 2969 тизмаси ўсимликларидаги бир
чаноқдаги пахта вазни, тола чиқими, узунлиги кўрсаткичларининг бир неча
авлодларда (тўққиз йилда) шаклланиши ва барқарорлашуви жараёнларига дала
ҳамда лаборатория шароитида таҳлил этиш ишларининг таъсири қай даражада
кечаётганлигини фенотипда намоён бўлишини кузатиш.
Натижалар:
Тадқиқ этилаётган тўққиз йил давомида бир кўсакдаги пахта
вазни бўйича ўртача кўрсаткичлари 4.59-6.01 гр. атрофида тебраниб, ушбу
тебранишнинг энг паст кўриниши 2018 йилда содир бўлиб, мазкур йилда тола
чиқими ҳам пасайгани ҳолда тола узунлигида кўтарилиш кузатилган. Бу
жараённи белгиларнинг пайдо бўлишидаги ўзаро боғлиқлик ҳодисаси дейиш
мумкин. Пахта вазни бўйича энг юқори кўрсаткич 2014 йилда кузатилиб,
тўққиз йиллик умумий ўртачага нисбатан 0.61 гр фарқланган. Таҳлил этилган
тўққиз йилдаги фақат икки йил (2011,2018 йй.) да умумий ўртача
кўрсаткичларнинг 5 гр.дан камайгани ва етти йил давомида 5,5-6 гр атрофидаги
кўринишда акс этгани нав генотипида ушбу жиҳат бўйича турғунлик
мавжудлигини англатади.
Тола чиқимининг энг баланд кўрсаткичи 2010 йилда кузатилиб, мазкур
навнинг шу хусусияти бўйича танлов ишлари давом эттирилса 43 % гача тола
бериши мумкин эканлигини билдиради. Энг паст кўрсаткичларнинг 2011 ва
2016 йилларда (40.6, 40.8 %)да намоён бўлганини ушбу йилларда тола
узунлигининг
энг
юқорига
кўтарилгани
билан
изоҳлаш
мумкин.
Кўрсаткичларнинг аксарият йилларда 40-42 % атрофида намоён бўлишига кўра,
ушбу жиҳатдан ҳам генотипда барқарорликка эришилган дейиш мумкин.
Тола узунлигининг энг паст кўрсаткичи 2010 йилда намоён бўлиб, бу
ҳолатни шу йили чиқимнинг энг баланд нуқтага кўтарилгани билан боғлаш
мумкин. Тебранишнинг навбатдаги пастга силжиши 2012 йилда такрорланиб,
мазкур йилда ҳам тола чиқимида кўтарилиш кузатилган. Маълум бўладики,
иккала йилда ҳам (2010 ва 2012 йй.) кўрсаткичларнинг бу тарзда тебранишида
белгиларнинг пайдо бўлишида ўзаро коррелятив боғлиқлик ҳодисаси муҳим
аҳамият касб этган. Лекин, шу жиҳатга алоҳида эътибор бериш лозимки, айнан
тола узунлигини бир кўсакдаги пахта вазни ва тола чиқими кўрсаткичларини
пасайтирмаган ҳолатда узайтириш мақсадида олиб борилган бир неча йиллар
давомидаги танлаш ишларининг натижасида ушбу нав популяциясининг
Do'stlaringiz bilan baham: |