Литературы
1.
Юнусов М.Р. Ғўзанинг асосий касалликларига қарши чоралари. Брашюра
Тошкент “Фан” 1976.
2.
Мирпулатова Н.С. Вертициллез вилтига қарашли биологик кураш чоралари.
Тошкент 1980.
3.
Губанов Г.Я. Вилт хлопчатника Тошкент “Фан” 1976.
4.
Сидорова С.Ф. Фузариозный и вертициллёзныйвилт хлопчатника Москва-
1985.
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
348
ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ДАРАХТ ВА БУТАЛАРИНИНГ УН - ШУДРИНГ
ЗАМБУРУҒЛАРИГА ОИД АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАР
Абдураззақов А.А., таянч докторанти., Бултуров Д.А.,
магистр (АнДУ).,
Ғаффоров Ю.Ш.– (ЎзРФА Ботаника институти)
Ун-шудринг замбуруғлар жуда кенг тарқалган бўлиб, бу замбуруғлар
ўсимликларда паразит ҳолда яшаб ун-шудринг касаллигини келтириб чиқаради
[1]. Улар асосан қишлоқ хужалиги экинлари ва табиий ўсимликларни зарарлаб,
давлат иқтисодига жуда катта зарар келтиради.
Фарғона водийсининг замбуруғларини ўрганиш ишлари дастлаб Н.И.
Гапоненко ва бошқ. [2] ва Салиева ва Гаффоров [3], Ю.Ш. Ғаффоров [4] каби
олимлар томонидан олиб борилган бўлиб, ушбу адабиётларда ун-шудринг
замбуруғларининг баъзи турлари учраши ҳақида маълумотлар берилган.
Адабий манбаларни таҳлил қилиш натижасида Фарғона водийсида ун-шудринг
замбуруғлари ҳақидаги маълумотларни етарли эмаслиги, шунингдек, дарахт ва
буталарда касаллик келтириб чиқарувчи патоген турларнинг таксономик
таркиби ва уларни тарқалиши ҳақидаги маълумотларни йўқлигини эътиборга
олиб илмий ишлар бошланди.
Фарғона водийсида тарқалган ун-шудринг замбуруғларининг намуналари
манба бўлиб хизмат қилди. Ушбу ҳудуддан ун-шудринглар билан зарарланган
ўсимликларнинг гербарий намуналари йиғилиб, Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академияси Ботаника институтининг Микология лабораториясида
таҳлил қилинди. Замбуруғларни текшириш ва уларни тур таркибини аниқлаш
ишлари қатор услубий дастурлар, аниқлагичлар ёрдамида ўтказилди.
Замбуруғларнинг
замонавий
номенклатураси
indexfungorum.org
[5],
ўсимликларнинг номлари эса theplantlist.org [6] асосида берилди.
Фарғона водийсида олиб борилган микологик тадқиқотларга кўра мазкур
ҳудудда ун-шудринг замбуруғларининг битта оила ва 5 туркумга мансуб 17
тури учраши аниқланди. Турлар сони жиҳатидан
Phyllactinia
(6 тур),
Podosphaerea
ва
Erysiphe
туркумлари етакчилик қилиб,
Leveillula
ва
Arthrocladella
туркумларида фақат биттадан турларни учраши кузатилди.
Фарғона водийсида ун-шудринг замбуруғлари дарахт ва буталарнинг 10 оила,
13 туркумига мансуб 17 турида тарқалганлиги аниқланди. Улар Rosaceae (6
тур), Salicaceae ва Ulmaceae (2 тадан тур) ўсимлик оилаларида кенг
тарқалганлиги аниқланди. Қолган Solanaceae, Caprifoliaceae, Vitaceae,
Elaeagnaceae, Amaranthaceae, Oleaceae, Moraceae оилаларида фақат биттадан ун-
шудринг турлари учраши қайд қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |