«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика илмий-амалий анжумани


«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани



Download 7,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/454
Sana06.07.2022
Hajmi7,14 Mb.
#745631
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   454
Bog'liq
guldu-anjuman-17042020

«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
273 
мустаҳкамловчи, ҳар қандай заҳарларни парчаловчи хусусиятларга эга 
моддаларни сақловчи, инфаркт, инсульт, саратон касаллиги олдини олувчи, 
ОИТС ривожланишини анча сусайтирадиган, сил, ошқозон ичак яраларини, 
простатит, аденома, отит, кўз касалликларни (конъюктивит) даволовчи 
моддаларни сақлайди. Глицирризин моддаси қанддан 50 баробар ширин бўлиб 
қанд касаллигига чалинган инсонларга зарур. Дармон бериш, куч бағишлаш, 
хотирани кучайтириш, заковатни ошириш хусусияти билан ширинмия 
женшендан қолишмайди. Ширинмиядан 100 дан зиёд дорилар тайёрланади[1]. 
Ширинмия илдизи, жуда кўп тоник ичимликлар, пивонинг қимматбаҳо 
навларига нозик ва турғун кўпик бағишлайди. Шарқий Осиё халқлари балиқ ва 
гўштни ширин ҳолатда истеъмол қилишни севади. Балиқ ва гўшт 
консерваларини улар ширинмия қиёмини қўшмасдан ишлаб чиқармайди. Бу 
қиём қўшилган консервалар бемалол 20-30 йил сақланаверади, чунки қиём ҳар 
қандай зарарли бактерияларни ўлдиради. 
Ширинмия илдизи озиқ-овқат, кимё, тоғ металлургияси, нефт қазиш ва 
бошқа, жаъми саноатнинг 20 дан зиёд тармоқларида ишлатилади. Ер устки 
қисми эса чорва учун сероқсил ем, кофе суррогати, қоғоз учун хомашёдир. 
Ширинмия беор ўсимлик, шўрланган тупроқларда ҳам ўсаверади. 
Ширинмияни экиб кўпайтиришда бу ўсимлик экологиясини билиб қўйган 
яхши, чунки ҳар бир ўсимликни экишдан олдин уни ташқи муҳитга, унинг ҳар 
бир компонентига бўлган муносабатини билиш лозим. 
Ширинмиянинг турлари барча қитъаларда учрайди. Ареали жуда катта 
бўлганлиги туфайли турли хил шароитларда учрайди. Ширинмияни қумли, 
қумоқ, тошлоқ, ўтлоқ, шўрланган, шўрланмаган, гипсли, шўртобланган ва 
бошқа тупроқ шароитларда ўсганини кузатганмиз. Тоғларда денгиз сатҳидан 
1800 м гача кўтарилади, лекин айрим ўсимликларни 2800 м баландликда ҳам 
учратганмиз (Помир). Ширинмия автоморф ва ўрмонлар билан тарқалган 
тупроқларда кам учрайди. Бу ҳолни Анатолия, Кавказ, Помир-Олой, Олтой ва 
ўрмон тоғларида қўриш мумкин. Интразонал дарёбўйи тўқайларида, ўрмон 
зичроқ бўлган жойларида ширинмия учрамасада, ўрмон сийраклашиши 
биланоқ ширинмия дарров кўриниб қолади. Бундай тўқайлар атрофидаги 
бўшлиқларни ширинмия эгаллаб олган. Ширинмиязорларни Или, Чу, Сирдарё, 
Амударё, Урал, Волга, Кура, Терек, Днепр, Днестр дарёлари бўйларида 
учратиш мумкин. 
Маданий ширинмия даласидаги сув балансини ўрганиб шуни 
аниқландики, ширинмия жуда катта миқдорда сув истемол қилади, лекин уни 
асосан ер ости сувларидан олар экан. Шунинг учун ҳам ширинмияни сув билан 
таъминланган ер ости сувлари яқин бўлган ерларда экишни тавсия қиламиз [3]. 



Download 7,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   454




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish