3.
Тожибаев К.Ш., Бешко Н.Ю., Попов В.А. Ботанико-географического
районирование Узбекистана // Ботанические журнал. – Санкт-Петербург:
Наука, 2016. – №10 (101). – С. 1105-1130.
4.
Duran. A., Hamzaog˘lu. E. A new species of
Scorzonera
(Asteraceae) from South
Anatolia, Turkey // Biologia. Bratislava — 2003. Vol.59 P. 47—50.
5.
Nazarov E. A. Karyosystematic investigation of the genus
Scorzonera
L. s.l.
(Lactuceae, Asteraceae) // Caryologia –1997. Vol. 50. P. 239–261.
6.
www.worldclim.org
7.
www.2jpl.nasa.gov
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
209
3-ШЎЪБА. КИМЁВИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ
БИОХИЛМА-ХИЛЛИККА ТАЪСИРИ
ГОССИПОЛ ҲОСИЛАЛАРИНИНГ ТЕМИР (III) ИОНЛАРИ БИЛАН
ТАЪСИРИ
Абдурахманова У.К, доцент (ГулДУ).,
Аскарова М.Р, ўқитувчи (НДПИ).
Ҳозирда оғир саноат ва технологиянинг ривожланиши натижасида атроф
муҳит объектларининг заҳарланиш даражаси ортиб бораётган худудларда,
шунингдек, тирик организмда темир миқдорини назорат қилиш учун уни
селектив ва юқори сезгир усулларда аниқлаш долзарб масалаларидан бири
ҳисобланади. Мураккаб таркибли табиий минераллар намуналари кимёвий йўл
билан таркибий қисмларга олдиндан ажратмай туриб элементларни аниқлашга
имкон берувчи кўпчилик фотометрик усуллар танловчанлиги туфайли ҳам
муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу тадқиқот ишида маълум йўналишда таъсир этадиган ўсимликлар
таркибидан ажратиб олинган биологик фаол табиий бирикмаларни
модификация қилиш асосида оғир металларга нисбатан реагентлик
ҳусусиятларини ўрганиш натижалари тахлил қилинади. Чунки, жуда кўп
холларда модификацияланган табиий бирикмалар ўзининг баъзи физик ва
кимёвий хоссалари жихатидан табиий моддалардан устунлик жихатларига эга.
Юқорида кўрсатилган моддалар қаторига госсипол ва унинг азо ҳосилаларини
киритиш мумкин.
Юқори селективликка эга бўлган аналитик реагентлар яратиш жуда қийин
масала. Шунинг учун кўп ҳолларда ионларни аниқлаш учун гуруҳли реагентлар
қўлланилиб, анализ шароитлари ўзгартирилади, масалан, эритма муҳити (рН),
буфер аралашма таркиби ўзгартирилади ёки ниқоблаш жараёнларидан
фойдаланилади.
Шуларни ҳисобга олиб, ушбу тадқиқотда муаллифлар томонидан ўзининг
тузилиши ва таркиби жихатдан электронодонор хусусиятларига эга бўлган
атомлар сақлаган госсипол ҳосилалари билан темир (III) ионлари орасидаги
таъсир реакциялари ва уларнинг спектрофотометрик тавсифлари ўрганилган.
Госсипол ва унинг ҳосилалари молекулаларининг полифункционаллик
тузилишга эгалиги унинг кимёвий хоссаларининг кенг имкониятларини
таъминлайди яъни кенг доирадаги биологик фаолликка эга.
Госсипол ва унинг ҳосилаларининг реакцияси кимёвий механизмини
тушуниш учун молекуланинг тузилишини, стереокимёсини, тоутомериясини ва
Do'stlaringiz bilan baham: |