Биноларни реконструкция қилиш технологияси объектларни реконструкциясида ишларнинг таркиби


Реконструкция ишларини бажаришда меъёрий талаблар



Download 1,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana08.06.2022
Hajmi1,08 Mb.
#644529
1   2   3   4   5
Bog'liq
14-маруза. Биноларни реконст килиш

Реконструкция ишларини бажаришда меъёрий талаблар

Қурилиш ишларини олиб бориш тартибини ифодаловчи асосий 
хужжатлар, бу объектни реконструкциялаш лойихаси, ташкилий-технологик 
хужжатлар, хамда ҚМҚ–ІІІ қисмининг бевосита тааллуқли боблари 
хисобланади.
Объектнинг реконструкцияси сифатини қурилиш ишларининг барча 
даврларда ишонарли таъминлаш учун тизимли 
дастлабки
ва 
жорий 
назоратларни ташкил этиш лозим.
Дастлабки
назоратда лойиха ва ташкилий-технологик хужжатлар 
текширилади, хамда қурилиш материаллари, конструкцияларнинг сифати 
қўйиладиган талабларга жавоб бериши аниқланади.
Хужжатларни текширишда унинг комплектлиги, тўлалиги ва 
реконструкцияланадиган объектнинг ишлаб чиқариш шароитларининг 
хисобга олиниши ва қурилиш ташкилотининг ресурслар бўйича 
имкониятлари тўғрисида маълумот, хамда хужжатларнинг сифатли 
расмийлаштирилиши ва келишилганлик имзоларининг мавжудлиги кўриб 
чиқилади. 
Қурилиш материаллари ва конструкциялари текширилганда паспорт ва 
сертификатларнинг мавжудлигини текширилади, куриш
ва лаборатория 
усулида материал ва конструкциялар тавсифи аниқланади, хамда уларнинг 
лойиха, меъёрлар талабларига мослиги аниқланади. 
Бундан ташқари қурилиш ишчиларининг сохаси ва малакаси, 
бажариладиган ишларнинг турига ва мураккаблигига мослигини хам билиш 
зарур. 
Жорий 
назоратнинг асосий вазифаси

Қурилиш 
материаллари ва 
конструкцияларнинг тахланишининг ва сақланишининг тўғрилигини, 
конструкцияларнинг лойиха холатига қўйилиши текширилади, хамда ишлаб 
чиқариш жараёнларини ва операцияларини бажаришнинг таркибий кетма-


кетлиги технологик усуллари текширилади, жорий назорат визуал, ўлчаш ва 
геодезик асбоблар ёрдамида амалга оширилади. 
Қурилиш меъёрлари ва қоидаларида кўзда тутилган холатларда маъсул 
ходим
ёпиқ ишларга актлар ва бажариш схемаларини тузади. Иш журнали 
объект реконструкцияси бошлангандан ёзила бошлайди, лекин махсус ишлар 
иш бажарилиши вақтида ёзилади. 
Объект реконструкциясида ва янги қурилишда мехнат хавфсизлиги 
бўйича давлат стандартлари ҚМҚ 3.01.02 – 00 талабларини бажариш лозим. 
Реконструкцияга тайёргарлик даврида қурилиш ташкилоти буюртмачи билан 
биргаликда мехнат мухофазаси бўйича тадбирлар ишлаб чиқади ва унга амал 
қилишда улар баравар жавобгардирлар. 
Ишларни бошлашга қадар қурилиш ташкилоти ёзма равишда 
буюртмачидан қурилишнинг барча даврига ёки айрим ишларни бажаришга 
рухсат олиши керак. Қурилиш ишларида мехнат мухофазаси умумқурилиш 
майдони ва технологик жараёнлар учун ишлаб чиқарилган тадбирларни 
амалга ошириш орқали эришилади.
Умумқурилиш майдони учун тадбирлар қуйидагиларни кўзда тутади: 
хавфли зона чегарасини аниқлаш ва унинг тўсилиши; қурилиш машиналари, 
механизмлар ва транспорт, ишчиларнинг харакат йўлларини, қурилиш 
материалларининг тахланиш жойларини кўрсатиш ва ташкил этиш; қурилиш 
машиналари ва механизмларнинг хавфсиз жойлаштирилишини ва уларни 
эксплуатацияси қоидаларини ишлаб чиқиш; буюртмачи ва қурилиш 
ташкилоти биргаликда ишлаб турган технологик қурилмалар, инжинерлик 
коммуникациялар яқинида иш ўрнини ташкил этиш, хамда айрим 
операцияларни бажариш технологиясига доир тадбирларни ишлаб чиқиш; 
хавфсизлик техник қурилмаларидан фойдаланиш, уларнинг тузилиши. 
жамоавий шахсий химояланиш мосламалари, манбаларидан фойдаланиш 
бўйича кўрсатма; бир қанча ташкилотларнинг биргаликда бир участкада 
хавфсиз ишлаши бўйича кўрсатма.
Реконструкция ишлари бошлангунга қадар қурилиш жараёнларини ва 
операцияларини хавфсиз бажариш, қурилиш территориясида ва қурилиш 
майдонида харакатланиш тартиби бўйича ишловчиларга батафсил 
инструктаж ўтказиш.
Объектни реконструкцияси жараёнида қурилиш ишларига маъсул 
ходимлар ишловчиларнинг хавфсизлик техникаси ва мехнат мухофазаси 
қоидаларига амал қилаётганликларини назорат қилиб бориши шарт.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish