БИНОЛАРНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Объектларни реконструкциясида ишларнинг таркиби.
Реконструкция – бу мавжуд бинони янги талабларга жавоб берадиган
ҳолда қайта қуриш. Ишлаб турган корхонанинг габаритларини оширмасдан
ишлаб чиқариш қувватини ошириш, махсулот
сифатини яхшилаш ва
турларини қўпайтириш, одамларнинг яшаши ва ишлаш учун яхши шароит
яратиш мақсадида реконструкция қилинади.
Техник жихатдан қайта қуроллантириш – бу корхонада маънавий ва
жисмоний эскирган қурилмаларни янги техника, технология, ишлаб чиқариш
жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштиришга
асосланган янги
такомиллашган қурилмаларга алмаштириш орқали юқори техник-иқтисодий
даражага оширишдаги тадбирлар мажмуаси тушунилади.
Объектларни реконструкциялаш ва қайта қуроллантиришда қурилиш
конструкцияларини ажратиб олиш, бузиш, кучайтириш ва алмаштириш,
технологик қурилмаларни ва инженерлик тизимларни демонтаж қилиш,
ҳимоялаш ва пардозлаш қопламаларини қайта тиклаш (тузатиш)
ишлари
амалга оширилади. Бундан ташқари сақланиб қолинаётган конструкциялар ва
бино қисмининг турғунлигини таъминлаш зарур.
Объектларни реконструкциялашда алоҳида жиҳат – бу қурилиш
майдонининг ва иш фронтининг торлиги ва ишларни бажаришдаги ноқулай
шароитлар, ҳамда қурилиш майдонидаги қурилишларнинг зичлиги ва унинг
ер ости коммуникациялар билан тўлалиги, қурилиш материалларини
жойлаштириш ва тахлашда, конструкцияларни йириклаштириб йиғишда,
қурилиш машиналарини ўрнатиш ва харакатланишда қурилишнинг
транспорт хизматида намоён бўлади. Иш зонасида сақланадиган
конструкциялар ва қурилмаларнинг мавжудлиги иш фронтини чеклайди, иш
ўрнини кўнгилдагидай ташкил этишга тўсқинлик қилади, қурилиш
материалларини
узатиш,
жойлаштиришни
қийинлаштиради,
ҳамда
технологик қурилмаларни шикастланишидан сақлаш ишларини қўшимча
пайдо қилади. Объект этаплар бўйича реконструкция қилинса қурилиш
ишлари яна ҳам мураккаблашади. Бу ҳолатда
ажратилган участкада барча
қурилиш ишларини белгиланган муддатда тамомлаш талаб этилади, бу эса
материал – техник ва меҳнат ресурсларни бирданига жамлашни тақозо этади.
Булар барчаси кўп хажмдаги қўл ишларини талаб қилиб, ёнғин ва
портлаш
хавфи бор муҳитни яратади. Ночор иш усуллари ва ташкил этишни қўллашни
мажбур қилади.
Қурилиш ишларининг алоҳида шароити шуни тақозо қиладики,
объект реконструкциясидаги барча иштироқчиларнинг ишларини аниқ бир-
бирига боғлаб ҳамжихатликда ишлашга, лойиҳа ва ташкилий технологик
хужжатларнинг аниқ сифатли ишлаб чиқаришини таъминлашни талаб этади.
Ташкилий-технологик
хужжатлар
(иш
бажариш
лойиҳалар,
технологик хариталар) ҚМҚ талаблари асосида ишлаб чиқилади.
Бунинг учун бошланғич материал бўлиб: тасдиқланган реконструкция
лойиҳаси;
белгиланган
ишларни
бажариш
муддатлари;
қурилиш
ташкилотининг ресурслари ва имкониятлари тўғрисидаги маълумотлар,
буюртмачилар томонидан вақт бўйича қўйиладиган чекловлар.
Реконструкцияда
қурилиш
ишларининг
ташкилий-технологик
хужжатларига киритилиши керак:
• ишлаб турган корхона ва қурилиш ишларининг биргаликда фаолият
юритишини, ҳамда технологик қурилмалар ишлаб чиқаришда
ишловчи
ходимларнинг ҳимоясини таъминловчи кўрсатма;
• сақлаб қолинадиган конструкция ва бино қисмининг фазовий
бикирлиги ва турғунлигини таъминловчи услублар,
конструкцияларни
ажратиб олиш, бузиш, алмаштириш ёки кучайтириш ишларини бажариш
тартиби ва кетма-кетлиги;
• қурилиш машиналари ва механизмларининг харакатланишини
таъминлаш учун қурилиш конструкцияларини кучайтириш усуллари;
• ишлаб турган корхона ва қурилиш
ташкилоти ходимларининг
меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникасини таъминлаш бўйича кўрсатма;
• реконструкциянинг хар бир даври ва босқичи учун қурилиш бош
режаси.
Буюртмачи томонидан ёзма равишда рухсат олингандан сўнг ишларни
бажаришга киришилади.