Кафедранинг ишлаб чиқариш билан алоқалари.
Кафедра Республикамизнинг етакчи ишлаб чиқариш корхоналари билан яқиндан ҳамкорлиқ қилади. Мамлакатимизнинг 2та етакчи лойиҳа инититутида: ООО ”Тоштемирйўллойиҳа” ва ОАЖ ”Ўзпўлатқурилмалойиҳа” да кафедранинг филиаллари ташкил этилган ва улар самарали фаолият кўрсатмоқдалар. Ушбу филиалларда кафедра ўқитувчиларининг стажировкалари, талабаларнинг ўқув ва малакавий амалиётлари, хамда реал лойиҳалаштириш элементларига эга битирув ишлари учун бошланғич маълумотлар танлаб олинади ва бажарилади.
Кафедра илмий-ишлаб чиқариш фирмаси “REGAL GLOВЕ SERVIСE” (RGS) билан яқиндан хамкорлик қилади. Ушбу фирма ООО “Полипласт” (Россия) корхонасининг Ўзбекистондаги расмий ва эксклюзив дистрибютери ҳисобланиб қурилиш индустрияси корхоналарини самарали кимёвий қўшимчалар билан таъминлайди. Кафедра аъзолари (RGS) фирмасининг коллективи билан биргаликда минерал боғловчи моддалар асосидаги самарали композитцион қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришга юқори сифатли ва самаоали кимёвий қўшимчаларни ҳамда базалт толаси асосидаги фибробетонни жорий қилиш бўйича биргаликда иш олиб борадилар.
Илимий-педогогик фаолият, кафедранинг илмий ва илмий-услубий
ишланмалари
Илмий-педогогик фаолиятдаги фаоллик кафедра коллективининг Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги йўлларида тўлиқ намоён бўлди. Ушбу даврда кафедра коллективи Олий таълим тўғрисидаги Қонун ва кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури босқичлари амалга оширишга қаратилган мураккаб масалаларга мувафақиятга эришишга муваффақ бўлди. Кафедра коллективи томонидан ўқув жараёнининг замонавий меёрий услубий базаси яратилди. Миллий гурухлардаги ўқув жараёни 100% давлат тилидаги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминланди, 90% ўқув-услубий адабиётлар давлат тилида чоп этилди, шулар жумласидан лотин имлосидаги ўзбек тилида ҳам. Кафедра ўқитувчилари томонидан ўқув машғулотларининг турли шакллардаги дарсликлар, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар чоп этилди. Охирги йиллар ичида чоп этилган энг йирик нашрлар қаторига қуйидагилар киради: «Бино ва иншоотларни таъмирлаш ва қайта қуриш технологияси» (Мирахмедов М.М., Бозорбоев Н., Бозорбоев Ф.Н.); «Проектирование энергоэффективных гражданских зданий в условиях сухого жаркого климата» (Щипачева Е.В.); «Обследование и реконструкция сооружений» (Щипачева Е.В, Щипачева Ю.А., Шаумаров С.С.); «Техническая эксплуатация зданий» (Щипачева Е.В, Щипачева Ю.А., Шаумаров С.С.); «Проектирование промышленных зданий и сооружений» (Щипачева Е.В.), «Саноат бинолари ва иншоотлари курилиши» (Шаумаров С.С.), «Конструкции из дерева и пластмасс» (Шаумаров Н.Б.).
Кафедрада иқтидорли талабалар билан самарали ишлар ва илмий педогогик кадрларни тайёрлаш тизими яратилган. Иккита ихтисослик бўйича фан докторларини ОТМдан кейинги таълим тизими амал қилмоқда 05.09.01 “Қурилиш материллари ва буюмлари” ва 05.09.05 “Қурилиш конструкцияси, бино ва иншоотлар”.
Кафедрада қуйидаги йўналиш бўйича илмий ишлар олиб борилади:
Темир йўл инфраструктураси объектларини барпо этиш ва эксплуатация қилишда экзоген геологик жараёнларга қарши кураш. (рахбар: т.ф.д., проф.Мираҳмедов М.М.).
бетоннинг интенсив ажратиш технологиясини тадқиқот қилиш (рахбар: т.ф.д., проф. Одилхўжаев А.Э.)
фуқоро биноларининг иссиқликка оид ҳимояси (рахбар т.ф.д., доц. Щипачева Е.В.)
махаллий ҳом-ашёдан фойдаланган ҳолда модификацияланган цементли бетонларнинг технологиясини такомиллаштириш.
Кафедра коллективи томонидан 2019 йилда тўртта Давлат гранти ва битта инновацион лойиҳа бўйича олиб борилади:
т.ф.д., проф. Одилходжаев А.Э. – 1 та монография, 100 тадан ортиқ мақола;
т.ф.д., проф. Мирахмедов М.М. – 200 тадан ортиқ илмий мақола;
т.ф.д., проф. Щипачева Е.В. – 100 тадан ортиқ мақола;
т.ф.н., проф. Махаматалиев Э.М. – 50 тадан ортиқ мақола;
т.ф.н., доц. Каримова Ф.Ф. - 50 тадан ортиқ мақола;
т.ф.н., доц. Бочарова Л.В. – 30 тадан ортиқ мақола;
т.ф.н., доц. Шаумаров Н.Б. – 60 тадан ортиқ мақола;
т.ф.н., доц. Тургунбаев У.Ж.. – 30 тадан ортиқ мақола;
т.ф.д. доц. Цой В.М. – 30 тадан ортиқ мақола;
т.ф.н., доцент Шаумаров С.С. – 50 тадан ортиқ мақола;
т.ф.н. Карабаев А.М.-30 тадан ортиқ мақола;
асс. Рахимова Н.Б.- 20 тадан ортиқ мақола;
асс. Шарипова Д. Т.- 20 тадан ортиқ мақола;
асс. Абдуллаев У.- 20 тадан ортиқ мақола;
асс. Абдуллаева Ж.Д.- 20 тадан ортиқ мақола;
Кафедрадаги илмий ишланмалар илмий-педогогик кадрларни тайёрлашдаги ютуқлар билан якунланмоқда. Мустақиллик йиллари даврида кафедрада 5 та фан доктори (Тохиров М.К.. Фозилов Т.И., Одилходжаев А.Э., Мирахмедов М.М., Щипачева Е.В.) ва 18 та фан номзоди тайёрланди. Ушбу фан номзодини профессорлар Тохиров М.К. (11), Фозилов Т.И. (3), Одилходжаев А.Э. (2), Мирахмедов М.М. (2), Щипачева Е.В (1) раҳбарлигида тайёрланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |