Мутахассисларни тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари ва
мутахассисликлари
Кафедра ўқув жараёнини 30 та фан бўйича олиб бормоқда, шу жумладан 8 та фан магистратура бўйича, 5340200 – “Бино ва иншоотлар қурилиши”, 5340600 – “Транспорт иншоотларидан фойдаланиш”, 5340400 – “Мухандислик коммуникациялари қурилиши” , таълим йўналишлари бўйича бакалавр тайёрлашда, шунингдек 5А340201 – “Бино ва иншоотлар қурилиши” мутахассислиги бўйича магистр тайёрлашда қатнашмоқда.
Кафедра таркиби
Хозирги кунда кафедра юқори малакали илмий-педогогик коллективдан ташкил топган бўлиб ва уларга 5 та фан докторлари, профессорлар (Одилхўжаев А.Э., Мирахмедов М.М., Щипачева Е.В, Махаматалиев Э.М., Цой В.М.), 8 та фан номзодлари, доцентлар (Бочарова Л.В., Каримова Ф.Ф., Шаумаров Н.Б., Пирматов Р.Х., Тургунбаев У.Ж., Шаумаров С.С., Карабаев А.М., Шарипова Д.Т.), 4 та ассистент (Рахимова Н.Б., Абдуллаева Ж.Б., Абдуллаев У.Х., Кадиров И.А.) лар киради.
Кафедра ўқитувчилар илмий салохияти 85% ни ташкил этади.
Кафедранинг халқаро алоқалари
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейинги даврда ТошТЙМИнинг “Бино ва саноат иншоотлари қурилиши” кафедраси кўплаб хорижий мамлакатлар таълим муассасалари билан ижодий ва дўстона алоқалар ўрнатди. Германия, Польша, Дания, Гвения Республикаси, Россия, Украина, Қозоғистон олий таълим муассасалари шулар жумласидандир. Ўзларининг илмий мактабларини яратган кафедранинг аъзолари Тохиров М.К., Одилходжаев А.Э., Фозилов Т.И., Мирахмедов М.М., Щипачева Е.В., ўз ижодий изланишларини назарияларини бутун дунё тан олган замонамизнинг юксак қурувчи-олимлари илмий мактаблари билан боғлаганлар. Булар қаторига техника фанлар доктори, профессорлар Рыбьев И.А.(очиқ техника университетиб, собиқ ВЗИСИ), Соломатов В.И, Першин С.П., Луцкий С.Я. (Москва давлат темир йўл алоқаси университети, собиқ МИИТ), Хрулев В.М. (Новосибирск темир йўл алоқаси университети, собиқ НИИЖТ), Жинкин Е.А., Комохов П.Г., Прокудин И.В. (Санкт-Петербург Давлат темир йўл алоқаси университети, собиқ ЛИИЖТ), Переселенков Г.А. (Марказий қурилиш илмий тадқиқот институти, СНИИС), Асаул А.Н. (Санкт Петербург Давлат архитектура – қурилиш университети, СПБГАСУ), Исаенко В.В(Қозоғистон транспорт ва коммуникациялар академияси, КазАТК), Омаров А.Д., (Қозоғистон транспорт ва комуникаторлар Академияси, Каз АТИ), Таукач Г.Н, Рибалский А.В, Литвинов О.О(Киев архитектура қурилиш институти, КИСИ) ва бошқаларни киритиш мумкин.
Кафедранинг ҳозирги ва собиқ профессор ўқитувчилари ва тадқиқотчилари ўзларининг номзодлик диссертацияларини турли хорижий олий ўқув юртлари қошидаги Илмий кенгашларда химоя қилишган. Масалан, Борисов М.Е. (1982, ЛИИЖТ), Щипачева Е.В(1988, ЛИИЖТ), Усов М.В. (1988, ЛИИЖТ), Тирин В.П. (1989, МИИТ), Салихов Б.Г. (1991, ЛИИЖТ) Досметов С.К (1989, МИИТ), Содиқов Н.(1990, КИСИ), Аҳмедов Д.Х (1992, КазАТК), Бекбулатов А.И (1993, ЛИИЖТ) шулар жумласидан.
Кафедранинг ўқитувчилари ҳорижий мамлакатларда ҳалқаро экспертлар сифатида ҳам фаолият олиб борганлар. Масалан, проф. Мирахмедов(1989-2001, Гвинея, Конакри университетида), доц. Досметов С.К(2010-2011, Авғонистон, Ҳайротон-Мозорий Шариф темир йўл қурилиши).
Ҳозирги кунларда кафедра азолари халқаро илмий анжуманларда мунтазам иштирок этиб келмоқдалар. Россия федерациясида (МИИТ, С.ПбГИПС, 2002-2015), Польшада (Катовица политехника институти, 2002, 2005, 2013, 2014, 2015, 2017, 2019), Германияда (Веймар университети, 2006, 2009), Гвинея республикасида (Конакри университети, 1993, 1999, 2000, 2004, 2008, 2012, 2014) ўтқазилган анжуманлар шулар жумласидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |