Бино ва саноат иншоотлари қурилиши” кафедраси тарихи



Download 60 Kb.
bet1/3
Sana06.07.2022
Hajmi60 Kb.
#748366
  1   2   3
Bog'liq
История СЗиПС узб


Бино ва саноат иншоотлари қурилиши”
кафедраси тарихи
Ҳозирги кундаги қурилиш факультетининг “Бино ва саноат иншоотлари қурилиши” кафедраси илгари фаолият кўрсатган “Фуқаро ва саноат қурилиши” факультетининг “Қурилиш материаллари”, “Бинолар”, “Қурилиш конструкциялари” ва “Қурилишни ишлаб чиқариш” деб номланган 4 та кафедрадан ташкил топган.
Кафедранинг фаолияти 1939 йилда бошланган. Ўша вақтларда у “Қурилишни ишлаб чиқариш ва қурилиш материаллари” деб номланган ва шунингдек бино ва архитектура циклларини ҳам ўз ичига олган. 1939 йили унинг таркибидан “Қурилишни ишлаб чиқариш” кафедраси ажралиб чиқиб “Қурилиш материаллари ва бинолар” деб ном олди. 1956 йили “Фуқаро ва саноат қурилиши” факультети ташкил топгандан сўнг, аста-секин “Қурилиш материаллари”, “Бинолар”, “Қурилиш конструкциялари” ва “Қурилишни ишлаб чиқариш” деб номланган мустақил кафедралар яратила бошлади.
“Қурилиш материаллари” кафедрасини турли йилларда қуйидагилар бошқариб борганлар: доцент Барилович С.И. (1939-1969й.); Бурнаев Н.Л. (1969-1984й.); доцент Ясевич А.И. (1983-1984й.); профессорлар Ступаков Г.И. (1972-1983й.); Одилхўжаев А.Э. (1984-1988й.). Кафедрада доцентлардан Александров Н.П., Фазилов Т.И., Москальцов И.П., Агрызков, Расулов А.А., ассистентлардан Тамразова З.С., муҳандислардан Бурба Р.П. ва Турчаников К.М.лар фаолият кўрсатганлар. Ўқув лабораториясига институт битирувчиси Убайдуллаев З.И. узоқ муддат раҳбарлик қилган.
“Бинолар” кафедрасига доцент Дмитриев В.М. (1962-1964й.; 1971-1974й.); катта ўқитувчи Глинянов Н.Е. (1964-1966й.); доцент Бирюков В.С. (1966-1971й.); доцент Рушковский О.А. (1974-1980й.); доцент Кудря В.И. (1980-1988й.) раҳбарлик қилганлар. Кафедрада доцентлардан Палагашвили В.М., Колбин Н.А., Петросов С.М., Мирмуминов М.М., Щипачева Е.В., Павлов А.И., ассистентлардан Мацкель М.Ф., Геректьева Л.Д. лар узоқ вақт фаолият кўрсатганлар.
“Қурилиш конструкциялари” кафедрасига доцент Погорелко К.А. (1931-1960й.); доцент Субботин С.В. (1961-1972й.); доцент Николаев И.И. (1973-1983й.); доцент Мухсина И.В. (1984-1985й.); Щиряев А.Ф. (1985-1986й.); Степаненко В.В. (1987) лар раҳбарлик қилганлар. Шу билан бир қаторда кафедрада доцент Белогужев Н.Б.; доцент Вишняков Г.Ф., катта ўқитувчи Вишняков В.И., доцент Бочарова Л.В., доцент Фусман С.Ю., доцент Бенин С.М., доцент Акрамов Т.В., катта ўқитувчи Сухов А.Г., доцент Федоров А.Г., доцент Родиков Е.А., доцент Вахрушов А.И., доцент Вишневецкая С.П., асс. Матвеева Н.М. лар ишлаганлар.
“Қурилишни ишлаб чиқариш” кафедрасида доцентлар Алексеев В.Б. (1971-1975й.); Стрельникова М.П. (1975-1980й.); Мирахмедов М.М. (1980-1986й.); Тахиров М.К. (1986-1988й.) раҳбарлик қилганлар. 1988 йили “Қурилишни ишлаб чиқариш” кафедраси билан “Қурилиш материаллари” кафедраси бирлаштирилди ва кафедрага доцент Тахиров М.К. кафедра мудири вазифасига тайинланди. Кафедрада турли йилларда доцентлардан Рапопорт К.В., Дикусар В.В., Миртиросов М.Х., Сафаев А.С., Борисов М.Е., Тырин В.П. Досметов С.К., Шоджалилов Ш.Ш., асс. Беляков А.Б. лар фаолият кўрсатганлар.
1994й. қайта ташкил қилиш натижасида аввал “Саноат ва фуқаро қурилиши” кейин “Бино ва саноат иншоотлари қурилиши” кафедраси ташкил қилинди. Ташкил қилингандан бошлаб 2009 йил август ойигача кафедрага т.ф.д., профессор Тахиров М.К. бошчилик қилди, 2009 йил сентябрь ойидан бошлаб ҳозирги кунга қадар т.ф.д., доцент Щипачева Е.В. раҳбарлик қилиб келмоқда.
Кафедранинг илмий-тадқиқот ишларини ривожланиш тарихининг бошланиши ўтган асрнинг 60 йилларига келиб тақалади.
1960 йили доцент Бурнаев Н.Л. бошчилигида Ўрта Осиё ва Қозоғистон Темир йўллари учун қурилиш материаллари илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил қилинди. 1970 йили лаборатория ташкил қилиниб “Йўл изининг устки қурилмаси элементларини тадқиқот қилиш ва қум кўчишига қарши кураш” деб номланди. Унга Бурнаев Н.Л., Фазилов Т.И., Исамухамедов Ю.Р., Гольденберг Д.Н. ва бошқалар бошчилик қилишди. Уларнинг саъйи ҳаракатлари билан тармоқли корхоналар билан чуқур алоқада бўлиб илмий-тадқиқот ишлари янада ривожланди. Бу вақтларда лаборатория материал базаси мустаҳкамланиб янада ривожланди, қум мустаҳкамлаш ишларини ташкил қилиш илмий-тадқиқот асосий йўналишлари аниқланди, шунингдек Ўрта Осиё ҳудудларида саноат ва фуқаро қурилишида маҳаллий қурилиш материалларини қўллаш, хусусан темир йўл транспорти объектлари ва ресурсларини сақлаш самарали технологияларини яратиш ҳам шулар жумласидандир.
Қум махкамлаш ишларининг механизациялашган технологияси (Фазилов Т.И., Солихов Б.Г., Москвина Э.Л., Палагашвили В.М., Мирахмедов М.М., Лем Р.А., Нейман Э.К., Хамидов Х.Х., Расулов А.А., Одилхўжаев А.Э., Эльгарт В.М., Губин А.В.), темир бетон шпалларидаги арматураларнинг занглаши туфайли емирилишини аниқлаш усуллари (Ясевич А.И., Стрельникова М.П., Яковлев В.Н., Матвеева С.В.) ишлаб чиқилди, полимер материаллардан темир йўл изи устки қурилмасининг янги турлари (Плеханов В.Я., Сергеев А.В., Хакимжанов Х.П., Кожевников Н.Ф., Фитерман Г.З.), самарали гидроизоляцияловчи ва герметикловчи композициялар яратилди (Тахиров М.К., Исамухамедов Ю.Р., Волкова Ф.Н., Ордин И.П., Гимуш Х.Г., Голденберг Д.Н., Бронивицкая Л.В.) ва бетон технологияси такомиллаштирилди (Ступаков Г.И., Тамразова З.С., Свентицкий А.С. Купеев Г.К., Одилхўжаев А.И., Борисов М.Е., Усов М., Щипачева Е.В.).
Ҳозирги кунда “Бино ва саноат иншоотлари қурилиши” кафедраси қурилиш материалларининг ноёб музейи ва лабораторияси синаш ускуналари, компютер техникаси, мультимедия хоналари билан янгидан жихозланган.

Download 60 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish