Napht Napht*
2 Napht+2CH3J2CH3+2J+2 NaphtC2H6+J2+2 Napht
Фаол марказ ҳосил қилувчи сифатида металлар ёки бирор инерт жисм иштирок этиши мумкин. Масалан, симоб иштирокида углеводородларнинг оксидланишини келтириш мумкин:
Hg Hg*
Hg* + RH Hg +R + H
Hg* + 2C2H5 + O2 Hg + H2+(C2H5)2O2
Юқорида кўриб ўтилган фотокимёвий реакцияларнинг деярли барчаси фотосенсибилланиш реакцияларида содир бўлиши мумкин.
Фотокимёвий реакцияларга ҳароратнинг таъсири турли реакцияларда ўзига хос бўлиб, бир хил қонуниятга бўйсинмайди. Бунинг асосий сабаби фотокимёвий реакция тезлиги ютилаётган квант миқдоридан боғлиқ бўлиб, ҳароратнинг таъсири аҳамиятга эга бўлмайди. Баъзи реакцияларда ҳароратнинг ошиши қайтар реакция тезлигини ошириб, фотокимёвий реакция унумини пасайишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |