Diqqat, sezgi, idrok. O'ljaqo'ziyev Dilxushbek Режа: Режа: - Сезги тўғрисида умумий тушунча.
- Идрок тўғрисида умумий тушунча
- Сезги турларининг психологик тавсифи.
- Диққат тушунчаси ва моҳияти
1. Сезги тўғрисида умумий тушунча Жаҳон психологияси фанида тўпланган маълумотларнинг кўрсатишича, сезиш оддий психик билиш жараёни ҳисобланиб, моддий қўзғатувчиларнинг муайян рецепторларга бевосита таъсир этиши орқали реал оламдаги нарса ва ходисаларнинг айрим хусусиятларини ва шунинг билан бирга, инсон организмининг (унинг аъзоларининг) ички ҳолатларини акс эттиришдан иборат билишнинг дастлабки босқичидир. Сезгилар моддий (объектив) борлиқнинг, вокеликнинг ҳаққоний тасвирини инъикос қилади, бинобарин, моддий олам қандай кўринишга, шаклга, хусусиятга эга бўлса, улар худди шундайлигича ҳеч ўзгаришсиз, айнан акс эттириш имкониятига эгадир. Жаҳон психологияси фанининг сўнгги ютуқлари ҳамда атамаларига биноан сезгилар қуйидагича классификация қилинади: Жаҳон психологияси фанининг сўнгги ютуқлари ҳамда атамаларига биноан сезгилар қуйидагича классификация қилинади: 1) ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятларини акс эттиришга мослашган ҳамда рецеторларга тананинг сиртқи қисмига жойлашган сезгилар, яъни экстериорецептив сезгилар; 2) ички тана аъзолари ҳолатларини инъикос этувчи ҳамда рецепторлари ички тана аъзоларида, тўқималарида жойлашган сезгилар, яьни интерорсцсптив ссзгилар; 3) танамиз ва гавдамизнинг ҳолати ҳамда ҳаракатлари ҳақида маьлумот берувчи, мускулларда, боғловчи пайларда, мушакларда жойлашган сезгилар, яьни проприорецептив сезгилар. Биринчи туркум сезгиларни кўриш, эшитиш, ҳидлаш, тери-туюш, таъм-маза, каби турлар ташкил қилади. Интерорецептив сезгиларнинг объектив аҳамияти жуда юқори, чунки улар ички жараёнларни ўзаро ўрин алмаштириш балансини таъминлаб туришнинг асоси ҳисобланади. Бошқача сўз бштан айтганда, улар организмлардаги жараёнларни ўзаро ўрин алмашиб туришидир. Ичдан пайдо бўладиган сигналлар хатти-ҳаракатни вужудга келтиради, стресс, зўриқиш, аффект ҳолатларини йўкотиш, туғилиб келаётган майлларни эса қониқтиришга йўналтирилган бўлади. Проприорецептив сезгилар тана ва гавданинг фазодаги ҳолати тўғрисида сигналлар билан таъминлаб туради. Улар инсон ҳаракатииинг регуляторини ва афферент асосини ташкил қиладилар. Периферик рецепторлар мускулларда, пайларда ва бўгимларда жойлашган бўлиб, махсус таначаяари шаклига эгадирлар. Психология фанида шундай илмий далиллар мавжудки, мабодо инсон ахборотларнинг шахобчасидаи маҳрум бўлса, у ҳолда у уйқу ҳолатига шўнғийди. Немис файласуфи Христиан Вольф "Рационал психология" (1732 йил) ва "Эмпирик психология" (1734 йил) китобларида: онгнинг ички ҳолати, ақлий фикр юритишга қобилиятлилик табиий моддий асос замиридан келиб чиқиб, ташқи оламдан келиб тушадиган ахборотлар шахобчасига, яъни сезги каналига, ҳеч кандай боглиқ эмас деб |ушунтиришга ҳаракат қилди. Сезгиларга мана бундай ёндашиш назариётчиси "фанга рационализм" тушунчаси билан бирга кириб келди. X. Вольф ва унинг тарафдорлари психик жараёнлар (сезги, идрок, хотира ва бошқалар) мураккаб ижтимоий - тарихий тараққиёт маҳсули эмас, деган ғояни илгари сурдилар. Шунинг билан бирга "'Онг", "Ақл" тарихий эволюция натижаси эмас деб, инсон психикасига ўзгача ёндашиб, уни изоҳлаб бериш мушкул бўлган "бирламчи" хусусият эканлигини тушунтиришга интилдилар. 3. Сезгининг нейрофизиологик асослари. Инсондаги аниқ сезгиларнинг даражада тараққий этишига ижтимоий муҳит, жараён муҳим омил бўлиб хизмат қилган. Сезгининг ўсиши кўзғатувчиларнинг рецепторга таъсири натижасида юзага келади, яъни рецепторлар ривожланиши билан боғлиқ. Рецептор-бу қўзғаткич ёки қўзғатувчини қабул қилишга мўлжалланган нерв толаларидан ташкил топгандир. Инсон ўзининг тана аъзоларига таъсир этаётган ранг, иссиқлик ёки совуқлик таъсирини, ҳидларнинг ўзига хослигини ссзади ҳамда акс эттиради. Ана шу вазият натижасида анализаторларнинг периферик қисмларида жавоб реакция ҳосил бўлади Сезгилар акс эттиришнинг хусусияти ва рецепторлариинг жойлашишига қараб, инглиз психологи Ч. Шеррингтон уларни уч гуруҳга ажратади. Сезгилар акс эттиришнинг хусусияти ва рецепторлариинг жойлашишига қараб, инглиз психологи Ч. Шеррингтон уларни уч гуруҳга ажратади. Ташқи оламдаги нарсапар ва ҳодисаларнинг айрим хусусиятларини акс эттирувчи ҳамда тананинг юза қисмида рецепторлар жойлашган экстероцептив сезгилар. Тананинг ички аъзоларида (ўпка, юрак, жигар ва ҳоказо) тўқималарида жойлашган ҳамда ички тана аъзоларининг ҳолатини этгирувчи рецепторлар билан мужассамлашган интероцептив сезгилар. Асосий адабиётлар: - Ибрагимов Х.И., Йўлдошев У.А., Бобомирзаев Х. Педагогик психология. Узб. Фан. Мил. Жамияти нашриёти. Т.: 2009
- Иванов П.И., М.Е. Зуфарова. Умумий психология. Узб. Фан. Мил. Жамияти нашриёти. Т.: 2008
- Каримова В.М. , Акрамова Ф.А. Психология. Маърузалар матни. Т.: 200
- Каримова В. Психология. А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. Т.: 2002.
- Ғозиев Э. Умумий психология. М.Улуғбек номидаги ЎМУ. Т.: 2008
Do'stlaringiz bilan baham: |