Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

4.2.4 Касалликлар семиотикаси 
 
Болаларда суяк тизимсининг касалликлари туғма ёки ҳаётда орттирилган 
бўлиши мумкин. Туғма аномалиялардан кўпинча туғма сон суягининг чиқиши, 
ҳамда ҳар турдаги суяк ўсиши нуқсонлари кузатилади. Сон суягининг 
чиқишини туғилишни 1- ,2- кунлари аниқланади. Бунда чиққан суякни Берлоу 
усулида ўрнига солинганда ўзига хос шиқирлаш сезилади. Иккинчи ўринда 
скелетнинг туғма дисплазияси учраб, бунда таянч-ҳаракат аппарати 
анамалияси ўсиш жараёнида ҳар турдаги скелет шаклининг ўзгариши билан 
кечади. Туғма дисплазия хондро ва остеодисплазияга бўлинади. Туғма 
генетик конституционал касалликлардан «оsteogenesis imferfecta»да суякни ўта 
мўртлиги тез синишлиги кузатилади. Бунда бола баъзан ҳомилаликдаги суяк 
синиши асоратлари билан туғилиши мумкин. 
Бола туғилгандан сўнг, ҳаётининг биринчи кунларида бошини 
текширилганда туғилишга боғлиқ бўлган ҳар бир деформацияларни кузатиш 
мумкин, чунки бунда чок ва лиқилдоқларнинг мустаҳкам эмаслиги сабабли 
туғилиш вақтида суяклар ўз ўрнидан силжийди. Бундай ўзгаришлар 
туғилишнинг 2-, 4- кунлари давомида кузатилиб, сўнгра бош яна ўз шаклига 
қайтади. Янги туғилган бола бошининг қийшайиши бош терисини маълум 
қисмини туғилаётганда сиқилишдан пайдо бўлган юмшоқ ҳамирсимон шиш 
натижасида юзага келиши мумкин. Агар бола туғилишда оғирроқ 
жароҳатланса кефологемотома ҳосил бўлади, яъни суяк пардаси остига қон 
қуйилади, бунда шиш, суяк чоки чегарасидан ўтмайди (туғилиш шишдан 
фарқи). Минорасимон бош мия суяги туғма сифилисда учрайдиган 
белгиларидан бири ҳисобланади. Микроцефалия, кранеостенозда лиқилдоқ ва 
чокларнинг вақтли беркилиши кузатилади. Макроцефалия, рахитда, мия 
ички босими ошганда лиқилдоқларни беркилиши кечикади. Агарда болада 


255 
1,5 ёшдан сўнг катта лиқилдоқ очиқ қолса, бу ҳол рахит, гидроцефалия ёки 
микседема касалликлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу билан бирга 
лиқилдоқнинг бошқа хусусиятларига ҳам эътибор бериш керак. Одатда 
лиқилдоқни бола нафас олиши ва пульсига монанд тебраниши яхши 
кузатилади, аммо бунда лиқилдоқ мия суяги билан бир текисликда бўлади. 
Катта лиқилдоқ бола қаттиқ йиғлаганда, юқори ҳароратли касалликларда, 
айниқса 
мия 
босими 
ошганда, 
гидроцефалияда, 
мия 
пардаси 
яллиғланишларида бўртиб чиқади. Аксинча мия босими пасайганда, юрак 
ишлаши сусайганда, кўп қусиб, ич кетганда, тана сувсизланганда катта 
лиқилдоқ ботиқ бўлиб қолади. 
Суяк орасидаги чоклар янги туғилган болада яхши пайпасланади, агарда 
у каттароқ ёшдаги болаларда аниқ пайпасланса мия босимининг ошганлигидан 
дарак беради. Бош суяклари одатда меъёрда қаттиқликда бўлиб, лиқилдоқ 
олдилари бироз эгилувчан бўлади. Суякнинг патологик юмшаб қолиши 
иккала қўлнинг 4 бармоғи билан энса суягини босиб кўриб текширилади. 
Бунда энса суягининг осон перғамент қоғози сингари букилувчи бўлиб 
қолишига краниотабес дейилади. 
Тиш чиқиш вақтини билган ҳолда, болаларда тиш чиқиш тартибига ёки 
мавжуд бўлган ўзгаришларга аҳамият бериш керак. Тишларнинг нотўғри 
жойлашиши, ҳар хил қатталикда бўлиши, эмалнинг емирилиши ёки 
етишмаслиги, 
ички 
безлар 
фаолияти, 
модда 
алмашинувининг 
бузилишида, витаминлар етишмаслигида, силда, сифилисда, тутқаноқли 
касалликда учрайди. Туғма сифилис касаллигида юқори жағ кесувчи тишлари 
бочкасимон шаклда бўлиб, кесувчи чегараси ярим ойсимон қирқилган 
кўринишда бўлади. Бундай тишлар бошқалардан катта ёки кичик бўлиб, 
Гетчинсон кесувчи тишлари деб аталади. 
Умуртқа поғонасининг физиологик эгрилиқларидан ташқари кучли 
даражадаги сколиоз ва кифоз ҳолатида қийшайиши рахитда, сил 
спондилитида бўлиши мумкин. Аммо сил спондилитида умуртқа поғонаси 
бурчак ҳосил қилиб қийшаяди. 


256 
Кифо-сколиоз партада доимо нотўғри ўтирадиган, мушаклари бўшашган, 
нимжон, кам ҳаракатли, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланмайдиган 
ва узоқ вақт рахит билан оғриган болаларда кузатилади. Патологик кифоз 
ёки лордоз, одатда умуртқа поғонасининг физиологик кифоз лордозига хос 
бўлмаган қисмида жойлашган бўлади Бундай кифозлар рахит, умуртқа 
поғонасининг сил касалликларида кузатилади. Чуқур бел лордози икки 
томонлама чаноқ-сон бўғими чиққанда ёки қотиб қолганда, ясси оёқда,
хондродистрофияда бўлади. Умуртқа поғонасининг силида, баъзан умуртқа 
формаси ўзгарган бўлмаса ҳам, бола ҳаракат вақтида уни аяйди, чунки оғриғи 
безовта қилади. Оғриқни умуртқа поғонасини перкуссия қилиб ҳам аниқлаш 
мумкин. 
Оёқ кафти яссилигини аниқлашда болани стулга оёқ қўллари осилган 
ҳолда, тиззаси билан қўйиб ҳаёлан товон ўртасидан бош бармоқ асосига 
(биринчи чизиқ) ва товон ўртасидан иккинчи бармоқ оралиғига (иккинчи 
чизиқ) чизиқ тортилади. Меъёрда оёқ кафти гумбази ўйиғининг чизиғи 
ташқаридан иккинчи чизикдан ҳам ўтиб кетади. Агар бундай чизиқ биринчи 
чизиққа ҳам етиб бормаса - бу аниқ бўйлама оёқ юзи яссилиги ҳисобланади. 
Агар бу чизиқ-чизиқклар орасида қолса оёқ юзи гумбази ўйиғининг 
торайганидан дарак беради. Кўндаланг оёқ юзи яссилигида оёқ юзи 
кўндалангига кенгайган бўлиб, бармоқлар елпиғич шаклида бир-биридан 
қочган бўлади. 
Суякда оғриқ ҳар турдаги яллиғланиш, ўсма касалликларида, 
дистрофик жараёнларда кузатилади. Болани бўйига чўзилиш давридаги 
оғриқ суякларни тез ўсиши билан боғлиқ бўлади. Тунги оёқлардаги оғриқ, 
нервно-артретик диатезда кузатилади. Остеомиелитда оғриқ маҳаллий, аммо 
жуда кучли бўлиб, оғриқли жойни қизариши, шишиши ва танада юқори 
ҳарорат билан кечади. Остеомиелит ўчоғи трубкасимон суякларни метафиз 
ва диафизларида бўлиб, кўпинча бўғимларни ҳам жароҳатлайди. Суяк силида 
яллиғланиш жараёни кам ривожланган бўлади. 


257 
Бўғимлардаги оғриқлар, уларни шаклини ўзгариши, шишлар, спецефик 
ёки носпецефик полиартритда, ўзак касаллигида, дизентерия ва бошқа турли 
бактериялар қўзғатган артритларда бўлади. Бўғимдан юқори ёки пастроқдаги 
оғриқлар одатда ясси товонли болаларни узоқ вақт тик турганда безовта 
қилади. 
Симметрик артритни ривожланиб борувчи бўғим деформацияси билан 
кечиши, ҳамда эрталабки ҳаракат ночорлиги ювенил ревматоид артритга хос. 
Инфекцион вирус касалликларида кузатилган артрит реактив артритга хос. 
Асосан ўрта ва катта бўғимлар жароҳатланишидаги бўғимлардан бўғимларга 
кўчиб юрувчи артрит ва артралгия ревматизм касаллигига хос. Бўғимлар 
ҳамда илео-сокрал уламасини жароҳатланишини, умуртқа поғонасини 
тортилиши билан бирга кечиши Бехтерев касаллигида (анколозли 
спондилоартрит) кузатилади. 
Рентген нурлари воситасида суяк тизимсини текшириш ҳар хил турдаги 
мақсадда 
қўлланилади. 
Жумладан 
суякнинг 
синиши, 
деструктив 
яллигланишлар (остеомиелит) ташҳисида, даволаш натижасида суякдаги 
ўзгаришларни назорат қилишда, суяк ёшини аниқлашда, модда алмашинуви 
касалликларида суяк структурасидаги ўзгаришни аниқлашда қўлланилади. 
Суяк зичлигини камайиши эрта ёшдаги болаларда кальций фосфар баланси 
бузилганда (рахит), катта ёшдаги болаларда эндокрин модда алмашинуви 
касалликларида кузатилади. Суяк зичлигининг маҳаллий (ўчоғлик) 
камайиши гиперпаратиреозда, умумий камайиши буйрак усти бези 
фаоллиги ошганда ёки глюкокортикоидлар билан узоқ даволаганда 
кузатилади. 
Баъзан суяк тизимси касалликлари ташхисида лаборатор, жумладан 
биокимёвий текширишлар ўтказилади. Суяк модда алмашинув касалликларида 
қон зардобида кальций ва фосфор миқдори, ҳамда уларни пешоб билан 
чиқарилиши текширилади. Қон зардобидаги ишқорий фосфатаза миқдори 
ҳамда қон ва пешобдаги оксипиродин миқдори суякнинг сурилиш ва шаклини 
ўзгаришида текширилади. 


258 
Қуйида эрта ёшдаги болаларда кўпроқ кузатилиб суяк тизимсини 
жароҳатланиши билан кечадиган рахит касаллининг асосий белгиларига 
тўхталамиз. 
РАХИТ.
Рахит жадал ўсиб бораётган 2 ёшгача бўлган болалар 
касаллиги ҳисобланади. Рахит умум организмда моддалар алмашинуви, 
реактивлик жараёни ўзгариши билан кечиб, бемор болада касалликларга 
қарши курашиш ҳолатлари пасайган бўлади. 
Рахит касалиги бола организмини витамин Д, кальций, фосфор, магний 
каби қатор микроэлементлар ва баъзи аминокислоталар билан етарли 
таъминланмаслиги натижасида келиб чиқади. Қайд этилган етишмовчилиқларга 
боланинг чала туғилиши, ферментатив етилмаганлик, ҳазм аъзо, буйрак ва 
эндокрин (қалқонсимон олди ва қалқонсимон бези) безлар фаолиятини 
ўзгариши, ҳамда инфекцион касалликлар ҳам замин яратиши мумкин. 
Рахитда витамин Д етишмаслиги сабабли фосфор, кальций модда 
алмашинуви бузилиб, улар ичакдан етарли сўрилмайди ва қонда, ҳужайрадан 
ташқаридаги суюқликда ва суякда фосфор, кальций миқдори камаяди. Буйрак 
орқали фосфатларнинг чиқарилиши кўпайиб, ацидоз ҳолати юзага келади. Бу 
ҳолат фосфор-кальций тузларини суякларни ўсиш зонасига йиғилишига 
тўсқинлик қилиши билан бир қаторда, уларни суякдан ювилиб чиқарилишини 
кучайтиради. Шулар билан бир қаторда оқсил алмашинуви ҳам бузилиб, пешоб 
орқали муҳим аминокислоталарнинг чиқарилиши ўзгарган оқсил минерал 
комплексини пайдо бўлишига олиб келиб, меъёрда остеогенез жараёнига 
тўсқинлик қилади. Натижада суяк юмшоқ, эгилувчан, шакли осонгина 
ўзгарувчан бўлиб қолади. 
Рахит касаллиги белгилари кўпинча боланинг 1-1,5 ойлик даврида 
бошланса ҳам, 1 ёшга тўлгунча касалланиш ҳавфи сақланади. Касалликнинг 
бошланиш даврига вегетатив асаб тизими функционал ҳолатининг 
бузилишига хос белгилар кузатилади. Бемор бола тез чўчийдиган, безовта, 
серҳарҳаша бўлиб қолади. Уйқуси бузилиб уйқуда, айниқса қаттиқ товуш, 
ёрқин нур таъсирига сесканиб тушадиган бўлиб қолади. Шулар билан бир 


259 
қаторда бола беҳад кўп терлаб, ёстиғи-кийимлари ҳўл бўлиб, беморни 
безовта қилади. Бола бошини ёстиққа ишқалашидан энса соҳасидаги сочлар 
тўкила бошлайди. Катта лиқилдоқ четлари бироз юмшая бошлайди. Бу давр 2-
3 ҳафта давом этади. 
Касаллик вақтида аниқланиб, даволанмаса уни кучайиб, авжига чиққан 
даври бошланади. Бунда юқоридаги ўзгаришлар янада ривожланиб, касалликка 
хос суяк тизими ўзгаришлари ва ички аъзолар фаолиятини бузилишлари 
кузатилади. Катта лиқилдоқ четлари юмшаб, беркилиб бориши 
секинлашади.
Бош чаноғи чоклари юмшаб, айниқса энса соҳасида краниотабес пайдо 
бўлади. Остеоид тўқималар гиперплазияси сабабли пешона ва чакка 
дўнгликлари пайдо бўлиб, бош квадрат, думбасимон шаклига ўхшаб қолади. 
Бунда агар фақат пешона дўнги бўртиб чиқса, бунга «олимпия пешонаси» 
дейилади. 
Рахитда кўкрак қафаси формаси ҳам ўзгаради. Агар бунда қовурғалар 
бироз юмшаб, мушакларнинг тонуси пасайиб қолса, диафрагма бириккан 
жойлари ичкарига тортилиб қолади ва чуқур эгатча (Филатов Гаррисон 
эгатчаси) пайдо бўлади. Қовурғалар суяк қисмини тоғай қисмига ўтиш қисмида 
ярим шарсимон йўғонлашиши кузатилиб, буни рахит тасбеҳи дейилади. 
Болаларда кечки рахитда ясси тос белгиси пайдо бўлиши мумкин. 
Туғма ёки ортирилган юрак нуқсонида кўкрак қафасининг юрак усти 
соҳасида юрак букури пайдо бўлади, яъни кўкрак қафасининг юрак устки 
қовурғалар қийшайиб кўтарилган ҳолда бўлиб қолади. 
Рахитда умуртқа поғонасида ёйсимон қийшайиши (кифоз) кузатилади. 
Аммо бу қийшайиш беморни горизонтал ҳолатида тўғриланади ва шу билан тсил 
спондилитидаги умуртқа қийшайишидан фарқланади. 
Рахит касаллигида билак суягининг пастки қисмида остеод 
тўқималарнинг ўсишидан бироз йўғонлашуви кузатилиб, (буни кўздан 
кечирганда ёки пайпаслаб аниқлаш мумкин) бунга ''рахит билак узуги'' деб 
аталади. Ҳудди шу ҳолат қўл ва оёқ бармоқларида ҳам бўлиши мумкин, бунга 


260 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish