198
Менингиал симптомлар
. Юқорида келтирилган менингитга хос
симптомлар ва ликвор ўзгаришлари кузатилиши мумкин (менингиал
синдромга қаранг).
Энцефалитик
симптом.
Инфекцион
касалликлар ва токсикоз
реакция ҳолатларида энцефалитни оғир бўлмаган ўткунчи
симптомлари кузатилади. Кўпинча бу реакция тиришишлик симптомлари,
катта
ёшдаги
болаларда
эса,
гипертермия
таъсирида
иллюзия,
галлюцинацияни кузатилиши билан кечади. Интоксикацияни камайиши
билан бу симптомлар ўз-ўзидан йўқолади.
Сезги аъзоларининг ривожланиши.
Кўриш.
Кўз ҳомилаликнинг 3- ҳафтасида бош мия найчасининг охирги
қисмидан кўз тўр пардаси ҳужайраларини ажралиши билан пайдо бўлади.
Янги туғилган чақалоқларда кўз олмаси ва кўрув анализаторларини
ривожланиши жуда ҳам паст даражада бўлади. Кўз олмаси чақалоқларда ва
12 ёшгача бўлган болаларда катталарга қараганда нисбатан катталиги билан
фарқ қилади. Чақалоқларда кўз олмаси оғирлиги 2.29 г. бўлиб, болани бутун
ўсиш даврида уни огирлиги 2 маротаба ортади. Кўз олмасини ҳажми ва
вазнини ортиши 3-5 ёшгача
жадал суратда кечиб, кейин секинлашади ва
пубертат ёшига келиб тўхтайди. Кўзнинг оқ пардаси бола туғилганда тиниқ
бўлмай, хира бўлади, эмадиган болаларда эса ҳаво рангда бўлади. Мугуз
парда чақалоқларда анча қалин бўлиб, оқ пардадан яққол ажралиб бир оз
олдинга чиқиб туради. Катта бўлган сари мугуз парда юпқалашади ва оқ
парда билан чегараси йўқола бошлайди. Чақалоқларнинг кўз гавҳари
думалоқ шаклда бўлиб,
нисбатан катта, шунинг натижасида болалар
кўзининг олдинги қисми бўшлиги жуда кичик бўлади. Кўз гавҳарининг вазни
чақалоқларда 66 мг., бир ёшда 124 мг., катталарда 170 мг. бўлади. Болани
ёши катталашган сари гавҳар узунига ўсиб, ясмикга ўхшаб қолади.
Чақалоқларнинг кўз қорачиғи диаметри жуда кичик, бир ёшли болаларда 1.5
мм. дан ошмайди, бир ёшдан кейин 2.5 мм., 6-12 ёшда 3.2 мм. бўлади.
Чақалоқларда шишасимон модда тиниққа яқин, кўрув асаби ва тўр
парда
199
яхши ривожланмаган бўлади. Кўриш асабининг айланаси - 0.8 мм., 20 ёшга
борганда бу ўлчам 2 баробарга ортади. Кўриш асабининг толалари бола
туғилганда миелин билан яхши қопланмаган, миелин билан қопланиш
жараёни 3-4 ойлик давригача давом этади. Чақалоқларда кўз косаси нисбатан
кенг, горизонтал ўлчами тик ўлчамидан кўп, кўриниши 3 қиррали
пирамидага ўхшаш бўлади. Чақалоқларда ва кўкрак ёшидаги болаларда кўз
косасининг бундай тузилиши бош суягининг яхши ривожланмаганлиги
ҳисобига бўлади.
Чақалоқларда кўз ёши канали нисбатан кенг ва калта, ташқи тешиги
қовоқ бурчагида жойлашган бўлиб, коптокчалари
яхши ривожланмаган
бўлади. Бу ҳолат микробларни, чангларни бурун каналлари орқали тез- тез
қовоқ ораларига ўтиб, уни яллиғланишига, конъюктивит хасталигига олиб
келиши мумкин. Чақалоқ болаларда кўз ҳаракати такомиллашмаган, шунинг
учун 6-10 хафта ичида физиологик ғилайлик, ҳамда кўз олмасини қимирлаб
туриши (нистагм) кузатилиши мумкин.
Янги туғилган чақалоқларда ўрта меёна фотофобия кузатилиб, кўзи
деярли доимо юмуқ бўлади, кўриш ўткирлиги 20/300 атрофида бўлади. 2
хафталик даврида ранглик буюмга ўткинчи, 3 ҳафтадан барқарор нигоҳ
ташлай олади. 6 ойлик даврда кўриш ўткирлиги 20/200 атрофида бўлади.
Ёруғ қизил ва сариқ рангдаги буюмларга тез нигоҳ ташлайди, кўз ҳаракати
мувофиқлашган бўлади. Бола 1-2 ёшида кўриш ўткирлиги максимал даражага
етади.
Чақалоқ болада кўриш кобилиятини кўзига ёруғлик манбаини яқинлаштириб
текшириш мумкин. Бунда бола уйгоқ бўлса кўзини қисиб, юзини ёруғлик
томонга буришга ҳаракат қилади. Агар бола ухлаётган бўлса, кўз
қовоқларини янада кўпроқ қисиб олади. Катта ёшдаги болалар кўриш
қобилияти махсус таблицалар воситасида текширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: