Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

 
 


320 
Юрак чегаралари
жадвал 4 
Юрак 
чегараси 
Ёши
2 ёшгача
2 ёшдан 
 7 ёшгача 
7 ёшдан 
12 ёшгача 
Чегара
Ўпка билан 
қопланмаган 
қисми 
чегараси 
Юқори чегара II қовурға 
III қовурға ораси I11 қовурға 
Чап чегара 
Ўнг чегара 
ўнг парастернал ўнг парастернал тўш суяги қиррасига 
чизиқ чизиқдан ичка- яқин. 
рироқ 
Кўндаланг 
ўлчами
6-9см 
8-12см
9-14см 
Ҳақиқий 
чегараси 
Юқори чегара II1 қовурға 
II қовурға ораси 
III-1У қовурға 
Чап чегара 
ўрта ўмров ўрта ўмров чизи
чизиғига яқин ғи ўртасида 
парастернал 
чизиққа 
яқин 
Ўнг чегара 
ҳамма 
ёшда 
тўш суягининг
чап қирғоғида 
- ҳамма ёшда 
тўш 
суягининг
чап қирғоғида 
ҳамма 
ёшда 
тўш 
суягининг чап қирғоғида 
Кўндаланг 
ўлчами
2-3 см 
4 см 
5-5,5 см 
Юрак тонларининг эшитилиш даражаси ҳам ўзаро ҳар хил бўлади. 
Янги туғилган чақалоқ болаларда 2-3 кун давомида юрак чуққисида ва 
Боткин нуқтасида II тон I тондан кучлироқ эшитилиши мумкун. Кейин улар 
тенглашиб боланинг 2-3 ойлигидан бошлаб I тон кучлик эшитилади. 
Юракнинг асос қисмида эса бутун чақалоқлик даврида II тон кучли 
эшитилади. Кейин I-II тонлар эшитилиш товуши тенглашади. Боланинг 1-2 
ёшлик вақтидан яна II тон кучлик эшитилади. Боланинг 2-3 ёшидан 11-12 
ёшлик давригача иккинчи қовурға оралиғида II тон чап томонда ўнг томонга 


321 
нисбатан кучлироқ эшитилади. Боланинг 12 ёшида ҳар икки томондаги 
товушлар баландлиги тенглашади. Кейин II тон ўнг томонда (аорта устида) 
кучлик эшитилади. 
Баъзан юрак чўққисида ва перкуссия товушининг абсолют бўғиқ соҳасида 
чуқур нафас олгандан кейин ёки жисмоний ҳаракатдан сўнг қисқа, бўғиқ 
тембрдаги, юмшоқ III тон эшитилиши мумкун. 
Чақалоқлик даврида юрак тонларининг оҳангдорлиги эмбриокардияга 
яқин бўлади. Эмбриокардияда ритм метроном зарбини эслатиб, 1 ва II тонлар 
товуши баландлиги, ҳамда I-II ва II-I тон оралиқлари бир хил бўлади. 
Чақалоқ ва чала туғилган болаларда эмбриокардия, миокардни ҳали 
такомиллашмагани натижасида пайдо бўлиб, катта ёшдаги болаларда эса 
касаллик белгиси ҳисобланади. 
Юракнинг иккала тонининг кучсизланиши, семиз болаларда, ўпка 
эмфиземасида, чап томонли эксудатив плевритда, кўп зардоб йиғилувчи 
юрак қобиғи яллиғланишида, юрак мушаги жароҳатланишига олиб келувчи 
юқумли касалликларда кузатилади. 
Юракнинг иккала тонининг кучайиши кўкрак қафаси нозик бўлган 
астеникларда, асабийлашганда, оғир иш бажарганда айниқса кам қонлик ва 
ҳар хил сабабларга кўра пайдо бўлган юрак гипертрофиясида содир бўлиши 
мумкин. 
1-чи тоннинг юрак чўққиси тепкиси соҳасида кучсизланиши митрал ва 
аорта клапанларининг етишмаслигида, эндокардитларда, юрак кучсизлигида 
бўлади. Биринчи тоннинг юрак чўққиси тепкиси соҳасида кучайиши чап 
атриовентрикуляр тешикнинг торайиши натижасида қоринчанинг вақтида 
қонга етарлича тўлмаслиги, шу сабабли систолода юракнинг тез 
қисқаришида пайдо бўлади. Шундай баланд товушли қисқа вақтда 
эшитиладиган 1-чи тон «қарсаксимон» товушли 1 тон номини олган. 1-чи тон 
айниқкса юракнинг тўлиқ атриовентрикуляр блокадасида баланд бўлади, 
қоринча ва бўлмачаларнинг бир вақтда қисқарганида «тўп овози» 
(замбарак) симон товуш эшитилади. II-чи тоннинг аортада кучсизланиши аорта 


322 
клапанининг 
етишмаслигида 
(ярим 
ой 
клапани 
тўқимасининг 
жароҳатланишида ва яллиғланиш чандиқларининг кўпайиши натижасида 
тебранишнинг пасайишидан) ва юрак кучсизланишида бўлади. II тоннинг 
ўпка артериясида пасайиши ўпка артерияси клапанининг етишмаслигида 
бўлиши мумкин. 
Аорта устида II тоннинг акценти катта қон айланиш доирасида артерия 
қон босими ошганда (гломерулонефрит, гипертония касалликларида) бўлади. 
II тоннинг ўпка артерияси устида акценти кичик қон айланишида
артериал қон босимининг ошишида (митрал клапаннинг нуқсонида, Баталлов 
йўлининг битмаганлигида) ўпка эмфиземасида, пневмосклерозда аниқланади. 
I тоннинг иккига бўлиниши икки ва уч табақали клапанларнинг бир 
вақтда етилмаганлигининг натижасида содир бўлади. Физиологик ҳолатда бу 
ҳол нафас чиқариш вақтида рўй беради, бунга кўкрак қафасида ҳаво 
босимининг ошиши, қоннинг чап бўлмачага катта куч билан тушиши ва 
митрал клапаннинг ёпилишини секинлашиши сабаб бўлади. Касалликда эса 
бу ҳол чап ва ўнг қоринчаларнинг бир вақтда қисқармаслиги билан давом 
этадиган касалликларда, яъни юрак мушаги жароҳатланиб, Гисс тутамининг 
бир томонида ўтказувчанлиги бузилганда (блокада) аниқланади. 
Иккинчи тоннинг ўпка артериясида иккига бўлиниши ўпка артерияси 
ва аорта клапанларининг бир вақтда ёпилмаслигидан бўлиб, бунга артериал 
қон босимининг (кўпроқ кичик қон айланиш доирасида) ортиши сабаб 
бўлади. II тоннинг ўпка артериясида иккига бўлиниши шунингдек 
физиологик ҳолатларда, чуқур нафас олиш ва чиқариш вақтда ўпка 
томирларини қон босимининг вақтинча ўзгариши натижасида пайдо 
бўлиши мумкун. Беморларда ўпка артериясида иккинчи тоннинг иккига 
бўлиниши чап атреовентрикуляр тешикнинг торайишида учрайди. 
Юрак мушаги функциясининг оғир бузилишида юрак учида ёки 5 
нуқтада «от дупири» ритмисимон товушни эшитиш мумкин, бунда асосий 
тоннинг бўлиниш қисми уч бўлимли ритм ҳосил бўлишига сабабчи бўлади. 
Бунда протодиастолик (қўшимча тон) - диастола бошида, мезодиастолик - 


323 
диастола ўртасида, пресистолик - диастола охирида эшитилади. «От 
дупирисимон» товуш болаларда юрак жароҳатланишида (ревмокардитда), 
буйрак яллиғланишида (гломерулонефрит), оғир озишда (кахексия) эшитиш 
мумкин. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish