«bibakon» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг


-модда. Дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 3,9 Mb.
bet229/314
Sana12.04.2022
Hajmi3,9 Mb.
#545041
TuriКодекс
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   314
Bog'liq
Солик Кодекси 2022 йилги узгаришлар билан

343-модда. Дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентига тўланадиган дивидендларга ушбу Кодекснинг 345-моддасида назарда тутилган тартибда тўлов манбаида солиқ солинади ва бундай даромадларни олувчи томонидан солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.
Агар дивидендлар Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентига тўланса, олинган дивидендларга нисбатан тўланадиган солиқ суммаси уни олувчи томонидан олинган дивидендлар суммасидан ва ушбу Кодекс 337-моддаси биринчи қисмининг 11-бандида белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб, мустақил равишда аниқланади. Бунда дивиденд олувчилар ушбу моддага мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасини даромад манбаи жойлашган жой бўйича тўланган солиқ суммасига камайтиришга, агар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳақли эмас.
344-модда. Фоиз тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентига тўланадиган фоизлар ушбу даромадларни олувчининг солиқ базасида ҳисобга олинади ва унга ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда солиқ солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан нотижорат ва бюджет ташкилотларига маблағларни депозитга жойлаштиришидан тўланадиган фоизларга тўлов манбаида ушбу Кодекс 337-моддаси биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган миқдордаги солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади ва бундай даромадлар олувчиларнинг солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.
(344-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон)
345-модда. Солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан солиқни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ҳамда тўлаш тартиби
Дивидендлар ва фоизлар тарзида даромадлар тўловчи юридик шахслар ушбу Кодекс 343-моддасининг биринчи ва 344-моддасининг иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда солиқ агентлари деб эътироф этилади.
Солиқ агенти Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентлари деб эътироф этиладиган юридик ва (ёки) жисмоний шахсларга дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга нисбатан ҳар бир солиқ тўловчи бўйича алоҳида солиқ суммасини ушбу Кодекс 337-моддасининг биринчи қисми 11-бандида ёки 381-моддасида назарда тутилган солиқ ставкалари бўйича кўрсатилган даромадларни ушбу моддада белгиланган тартибда ҳар бир тўловга татбиқан белгилайди.
Дивидендлар олувчи солиқ тўловчининг даромадларидан ушлаб қолинадиган солиқ суммасини аниқлашда солиқ базаси ҳар бир олувчига нисбатан солиқ агенти томонидан шу олувчига тўғри келадиган солиқ солинадиган дивидендлар жами суммасининг улуши сифатида аниқланади. Дивидендларнинг солиқ солиниши лозим бўлган бундай жами суммаси юридик шахс томонидан барча олувчиларнинг фойдасига тақсимланиши лозим бўлган, ушбу юридик шахс томонидан жорий ҳисобот (солиқ) даврида ва ўтган ҳисоботда (солиқ даврларида) олинган дивидендларни дивидендларни олувчилар фойдасига тақсимлаш санасидаги дивидендлар умумий суммасига камайтирилган дивидендларнинг умумий суммаси сифатида аниқланади. Бунда тақсимланадиган дивидендларнинг умумий суммасини ушбу юридик шахс томонидан олинган дивидендлар суммасига камайтириш, башарти ушбу олинган дивидендлар суммаси аввал ушбу юридик шахснинг дивидендлар тарзида олинган даромадларига нисбатан солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинмаган бўлса, амалга оширилади.
Солиқ агенти ушбу Кодекс 344-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган фоиз тарзидаги даромадларга нисбатан солиқ суммасини, ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган тартибга айнан ўхшаш тартибда аниқлайди.
Дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи ўзининг солиқ ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай солиқ агентлари томонидан тақдим этилади.
Солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади.
Солиқ агенти дивидендлар ва фоизларни олувчининг талабига кўра, ушбу шахсга солиқ даври учун даромад суммаси ва ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклдаги маълумотнома тақдим этиши шарт.

Download 3,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish