«bibakon» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг


-боб. Солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш



Download 3,9 Mb.
bet62/314
Sana12.04.2022
Hajmi3,9 Mb.
#545041
TuriКодекс
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   314
Bog'liq
Солик Кодекси 2022 йилги узгаришлар билан

11-боб. Солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш
97-модда. Солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартиришнинг умумий шартлари
Солиқ тўлашнинг муддатини кейинроқ муддатга кўчириш солиқни тўлаш муддатини ўзгартириш деб эътироф этилади.
Солиқ тўлаш муддатини ўзгартиришга ушбу бобда белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган умумий солиқ суммасига ёки унинг бир қисмига (бундан буён ушбу бобда қарз суммаси деб юритилади) нисбатан, қарз суммасига фоизлар ҳисобланган ҳолда, солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш мумкин.
Солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида амалга оширилади.
Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, шу солиқ бўйича тегишлича бир йўла ёки босқичма-босқич қарз суммасини тўлаган ҳолда, ушбу солиқни тўлаш муддатини ўзгартиришдан иборатдир.
Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар юзага келган қарз суммасига ёки келгусида юзага келадиган қарз суммасига нисбатан берилиши мумкин.
Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, агар ушбу Кодекснинг 99-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бир йилдан ошмаган муддатга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўлаш муддати ўзгартирилишига талабгор шахс (бундан буён ушбу бобда манфаатдор шахс деб юритилади) солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида ариза беришга ёхуд бу ҳақда хабардор қилишга ҳақли. Бундай ариза бир ёки бир нечта солиққа нисбатан берилиши мумкин.
(97-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Манфаатдор шахснинг солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш чоғида, солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли орган мазкур шахсга у билан келишилган ҳолда қабул қилиниши мумкин бўлган кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг ушбу бобда назарда тутилган бошқа шартларини таклиф этишга ҳақли.
Солиқ тўлаш муддатининг ўзгартирилиши солиқ тўлаш бўйича мавжуд мажбуриятларни бекор қилмайди ва янги мажбуриятларни вужудга келтирмайди.
Ушбу Кодекснинг 99-моддасида кўрсатилган органларнинг қарорига кўра солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодекснинг 107 — 109-моддаларига мувофиқ мол-мулк гарови, кафиллик ёки банк кафолати билан таъминланиши мумкин.
Ушбу боб қоидалари пеня ва жарима тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганда ҳам қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу бобнинг қоидалари солиқ агентларига ва ушбу Кодекснинг 482-моддасида назарда тутилган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(97-модданинг ўн учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 1 декабрдаги ЎРҚ-652-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.12.2020 й., 03/20/652/1581-сон — 2020 йил 1 мартдан эътиборан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)

Download 3,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish