100-модда. Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш шартлари Солиқни тўлаш бўйича муддатни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти манфаатдор шахсга, башарти унинг молиявий аҳволи ушбу солиқни белгиланган муддатда тўлаш имконини бермаса, бироқ кўрсатилган шахсда бундай солиқни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун берилган муддат мобайнида тўлаш имконияти юзага келади деб тахмин қилиш учун етарлича асослар мавжуд бўлса, берилиши мумкин.
Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти манфаатдор шахсга қуйидаги асослардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда берилиши мумкин:
1) ушбу шахсга табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганлиги;
2) ушбу шахсни бюджетдан (давлат мақсадли жамғармаларидан) молиялаштириш кечиктирилганлиги ёки ушбу шахс томонидан бажарилган давлат буюртмаси, давлат эҳтиёжлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эҳтиёжлари учун бажарилган ишлар ва (ёки) кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги;
3) манфаатдор шахс солиқни бир йўла тўлаши оқибатида унинг ночорлиги (банкротлиги) аломатлари пайдо бўлиши хавфи юзага келганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг. 31) манфаатдор шахс фаолиятни уч йилдан ортиқ вақтдан буён амалга ошираётганлиги ҳамда ҳисобланган солиқларни ўз вақтида тўлаб келганлиги, аммо молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини белгиланган муддатларда тўлаш имкониятига эга бўлмаганлиги;
(100-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-722-сонли Қонунига асосан 31-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2021 й., 03/21/722/0960-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 32) агар манфаатдор шахс (тадбиркорлик субъекти) ушбу Кодекс 101-моддасининг биринчи қисмига биноан солиқ тўлашни кечиктириш ҳуқуқи тўғрисидаги хабарномани ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан уч ой ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтганлигининг қайд рақамини ва санасини кўрсатган ҳолда солиқ органларига юборган бўлса;
(100-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан 32-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 4) жисмоний шахснинг мулкий ҳолати (қонунчиликка мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк ҳисобга олинмаганда) солиқни бир йўла тўлаш имкониятини истисно этиши;
(100-модда иккинчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) 5) манфаатдор шахс томонидан товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш мавсумий хусусиятга эга эканлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг. 6) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши муносабати билан божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тўланиши лозим бўлган солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш учун асослар мавжуд эканлиги.
(100-модда иккинчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Ушбу модда иккинчи қисмининг 1, 3 — 6-бандларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда, солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти қуйидагиларга берилиши мумкин:
1) юридик шахсга — унинг соф активлари қийматидан ошмайдиган суммага;
Олдинги таҳрирга қаранг. 2) жисмоний шахсга — унинг мол-мулки қийматидан ошмайдиган суммага, бундан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк мустасно.
(100-модда учинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқни ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига ёзма, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабарнома юбориб, солиқ аудити натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар суммаларини, шунингдек молиявий санкцияларни текширув материалларини кўриб чиқиш натижалари юзасидан солиқ органи томонидан қабул қилинган қарор кучга кирган кундан эътиборан олти ой мобайнида тенг улушларда тўлашга ҳақли.
Агар солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ушбу модда иккинчи қисмининг 1 ёки 2-бандларида кўрсатилган асослар бўйича берилган бўлса, қарз суммасига фоизлар ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг. Агар солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ушбу модда иккинчи қисмининг 3, 31, 4, 5 ва 6-бандларида ва (ёки) тўртинчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра берилган бўлса, кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш даврида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг ставкадан келиб чиққан ҳолда, ушбу модда иккинчи қисмининг 32-банди бўйича солиқларни тўлаш кечиктирилган кундан эътиборан қарз суммасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдорида фоизлар ҳисобланади. Ушбу модданинг иккинчи қисми 32-бандида кўрсатилган асосларга кўра фоизлар солиқларни тўлаш кечиктириш бўйича қарз суммасига нисбатан кечиктириш даврида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Бунда, солиқларни манфаатдор шахс томонидан тўлашни кечиктиришнинг амал қилиш муддати солиқ органига хабарнома юборилган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади, кечиктирилган солиқлар суммаси эса, муддати тугаган ойидан кейинги ойидан бошлаб кечиктириш муддати тугаганидан сўнг амал қилиш муддати тугаган санадан эътиборан кечиктирилган солиқ суммаси ҳисобланган фоизлар билан бирга тенг улушларда ўн икки ой ичида тўланади.
(100-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)