Беҳузур бўлади


Июль ойининг тўртинчи куни



Download 0,56 Mb.
bet28/55
Sana24.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#225054
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   55
Bog'liq
3 USTUNLI MATN

Июль ойининг тўртинчи куни


Республика газетасида ғалати сарлавҳага кўзим тушиб қолди. «Ўзбек иши» ўзбекларнинг ишими?» Шоша-пиша ўқиб чиқдим. Мақола шапалоқдеккина эди. Аммо ўқишим билан вужудимда олов ёниб кетгандек бўлди. Мақолада «ўзбек иши» халққа қарши кампанияга айланиб кетгани, минглаб одамлар қамалгани, ҳўлу қуруқ баравар ёнаётгани, гуноҳкорлар қатори бегуноҳлар ҳам азият чекаётгани, бу масалада редакцияга минглаб хатлар келаётгани баён қилинган эди. Ҳаяжондан қўлим титраб, қайта ўқиб чйқдим. Хайрият! Рост гапни айтадиганлар ҳам бор экан-ку! Мақола остига «Маузер Ғаниев, хатлар ва шикоятлар бўлими» деб ёзилган эди.


Маузер! Эсда қоладиган исм! Қарасам, газета икки кун олдин чиққан экан.

...Учинчи қаватдаги узундан-узоқ йўлакдан ўтиб борарканман, охирроқдаги эшикка илинган ёзувга кўзим тушди. «Маузер Соатович Ғаниев. Меҳнаткашлар хатлари ва шикоят бўлими мудири». Эшикни тақиллатишим билан ичкаридан «Ҳа!» деган асабий овоз келди. Кирсам, ёши қирқларга бориб-бормаган, аммо кўзларининг таги осилиб кетган, чакка сочларига оқ оралаган, юзлари сўлғин, тепакал одам алланима ёзиб ўтирибди. Стол усти бетартиб. Бир чеккада «Опал» қутиси. Кулдон сигарет қолдиқларига тўлган...

    • Узр! — деди у қоғоздан кўз узмай. — Қайси хат бўйича келгансиз? Қачон ёзгансиз?

Фақат тезроқ...
Эшик олдида индамай туравердим. У ҳам ишини қилаверди. Анча вақт ўтди. Шу ерда эканлигимни эслатиб қўйиш учун маъноли йўталдим.

    • Гапингизни айтаверинг, — деди қоғоздан кўз узмай. — Қачон шикоят ёзгансиз?

    • Мен шикоят ёзган эмасман! — дедим ғашим келиб. — Ёзиш ниятим ҳам йўқ! Оғзаки гапга ишонасизларми ўзи?

Маузер Соатович ёзишдан тўхтади, тепакал бошини кўтарди.

    • Нима? — деди энсаси қотиб.

    • Бу дунёда қоғозсиз гапга ҳам ишонадиган одам борми-йўқми?

Маузер Соатович менга ўхшаганларни кўравериб жонидан тўйиб кетган шекилли, ижирғаниб қараб қўйди.

    • Хўш? — деди чимирилиб.

    • Мақолангизни ўқидим, —дедим таклиф қилмаса ҳам рўпарасига ўтириб. — Рост гапларни ёзибсиз!

    • У мақола энди йўқ! Эшитдингизми, йўқ! Вассалом! — Маузер Соатович сигарет қутисини жахл аралаш силтаб менга узатди. — Чекасизми?

Қизиқ! Қанақа одам бу? Бир қарасанг, дўқ қилади. Бир қарасанг, сигарет тутади.

    • Гапиринг! — деди жеркиб. — Нима дардингиз бор? Олдиндан айтиб қўяй! «Пахта иши» билан келган бўлсангиз гаплашмайман!

Шахт билан ўрнимдан турдим-да, хайрлашмасдан эшикка йўналдим.

    • Шошманг! — деди у бақириб. Тўхтадим.

    • Қайтинг! — «Опал» қутисидан сигарет олиб лабига эмас, сарғайиб кетган тишлари орасига асабий қистирди. Гўё ғажиб ташламоқчи бўлгандек.

    • Айтавер дардингни! — деди тўсатдан сенсираб. Гап бошлашим билан чеҳраси ёришди. — Шомансур аканинг ўғлимисан? Ташла қўлни! Отанг ажойиб одамлар! У киши тўғрисида очерк ёзганман. Ишнинг кўзини биладиган раис эдилар... Ўзинг қаерда ишлайсан?

    • Ўқийман, — дедим тўнғиллаб. — Журналистикада.

    • Ия, ҳамкасб эканмиз-ку! Қани, бир бошидан гапир-чи, нима бўлди ўзи?

Ҳамма гапимни сабр билан эшитди. Шу орада кам деганда ўнта сигарет чекди. Хона тутунга тўлиб кетган, Маузер Соатович диққат билан тинглар эди. Назаримда, ҳикоям тугагунча баттар қаримсиқ қиёфага кириб қолгандек бўлди.

    • Шуми? — деди охири. Кейин негадир кулди. — Биласанми, ука, икки соат олдин Иккинчининг қабулида эдим. — У тамакидан сарғайган бармоғини бигиз қилиб шифтни кўрсатди. — Шахсан ўртоқ Иккинчининг қабулида! Қани, айт-чи, Ўзбекистонда Биринчи каттами, Иккинчими?

Ҳеч балога тушунмадим. У анграйиб қолганимни кўриб хириллаб кулди. Йўталиб, симтўрга туфлади.

    • Иккинчи айтдики... Пистадек қилиб юрмасанг... Яна ҳеч нимага тушунмадим.

    • Отинг Рустаммиди? — Маузер Соатович тағин йўталди.— Менга қара, Рустам! Александр Македонский деган пошшони эшитганмисан? Баракалла! Македонскийнинг энг зўр тактикаси қанақа бўлган, биласанми? — Қовоғи салқиган кўзлари билан юзимга синовчан қараб

турди-да, давом этди: — Македонскийнинг зўрлиги шунда бўлганки, қайси юртни босиб олса, ўша юртдан чиққан одамни ҳоким қилиб тайинлаган. Ёнига эса Иккинчи қилиб ўз одамини қўйган. Эшитдингми? Иккинчи қилиб! Оми халқ бу ёқда юраверган: пошшо ўзимиздан чиқди, деб хурсанд! У ёқда бўлса Иккинчи Биринчининг нозик жойига ип боғлаб олган. Биринчи ғиринг деб кўрсин-чи! Иккинчи ипни тортиб қўяди. Салгина тортса, Биринчи вой-войлаб қолади. Қалай? — У тағин хириллаб кулди. — Жиндай ҳаддидан ошса гўрдан олиб, гўрга тиқишдан ҳам тоймайди... Ўзимиздагига ўхшаб. Биласанми, бунинг отини нима дейди? — Унинг ҳорғин кўзларида изтироб пайдо бўлди. — Мустамлакачилик! — деди хўрсиниб.
Суҳбатимиз тамом бўлганини тушундим.

    • Москвага бораман! — дедим ўрнимдан туриб.

    • Нима? — Маузер Соатовичнинг ҳозиргина маъюс боқиб турган кўзларида ўт ёниб кетгандек бўдди. — Москвага? — деди истеҳзоли кулиб. — Борақол! Тезроқ бор! Рустамжон қачон келадилар, қачон дадаларини олиб кетадилар, деб қучоғини очиб турибди.

Беихтиёр қайтиб жойимга чўкдим.

    • Москва эмиш! — У асабийлик билан янги сигарет пачкасини очди. — Ўшаларнинг ўзи бошлади-ку бу кампанияни! — Қўллари қалтираб тутатди. — Уларга қолса, бутун Ўзбекистон Қўшиб ёзувчи! Ҳаммаси ҳаромхўр. Ҳаммаси ўғри, порахўр. Ўттиз еттинчи йил қайтиб келди! — Унинг кўзлари олайиб, Ўрнидан сапчиб турди. Алам билан столни муштлади. — «Ўзбек иши» эмиш! — деди инграгудек бўлиб...

Оғир, изтиробли сукут чўкди. Маузер Соатович кафти билан тутун ҳайдаб, у ёқдан-бу ёққа асабий бориб кела бошлади. Бир қадар ўзини босиб олди чоғи, қайтиб жойига ўтирди.

    • Қўшиб ёзиш ҳамма жойда бўлган, — деди анчайин вазмин оҳангда. — Айбни эса келиб- келиб ўзбекка ёпиштиришди. Сабаби шуки, арманига осилса, ўша куни армани кўчага шиор кўтариб чиқади. «Арман халқидан қўлингни торт!» дейди. Гуржига ташланса, гуржи кўчага чиқади. «Нега халқни ҳақорат қиласан?» дейди. Сен билан биз — ўзбекмиз. Биттамизни бўғизласа, иккинчимиз меърайиб турамиз. Навбат ўзимизга етгандагина, қўйга ўхшаб маъраймиз. — У бирпас ўйланиб қолди. — Ҳамма нарсанинг ибтидоси бўлганидек, интиҳоси ҳам бўлади, — деди ишонч билан. — Ҳақиқат эртами-кечми рўёбга чиқади.

    • Хўш, мен нима қилишим керак? — дедим ижирғаниб.

    • Кутасан! — Маузер Соатович хотиржам тушунтирди. — Бошқа илож йўқ. Бу калаванинг учи узун. Мени айтди дерсан, калаванинг учи охир-оқибат Москвага бориб тақалади! Ана ўшанда ҳаммаси жой-жойига тушади. Бунақа ишнинг кетидан югуриб юргандан кўра бизга Афғонистон хотираларини ёзиб кел, газетада чиқарамиз.

    • Нимани ёзай? — дедим маъюсланиб. — Одам ўлдириш қанақа бўлишиними? Маузер Соатович индамай бошини қуйи солди.

Тутунга тўлиб кетган хонадан чиқиб борар эканман, хаёлимни оғир ўйлар чулғаган, ночорликнинг зилдек юки елкамдан босиб, ерга михлаб ташлаётганга ўхшарди. Барибир, барибир топаман! Отамнинг гарданига йўқ ердаги айбларни илиб қамоққа тиққан, оиламиз бошига шунча кулфат солган Амбарцумян гуруҳидан ақалли биттагинасини топмагунча, кўзига тикилиб туриб, жиллақурса, бир нечта савол берма-гунча тинчимайман. Тин-чи-май-ман!!!



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish