Ўта енгил бетонлар
Ўта енгил бетонларга ячейкали ва енгил тўлдирувчи асосида
тайёрланган серғовак бетонлар киради. Енгил тўлдирувчи асосида
тайёрланган серғовак бетонларнинг ҳажмий массаси 500-600 кг/м
3
га тенг
бўлиб, иссиқликни жуда кам ўтказувчи ашёлар олишда ишлатилади.
Ячейкали бетонлар ўта енгил бетонларнинг асосий тури бўлиб, боғловчи
модда, кремнеземли ашё ва сув аралашмасига ғоваклик ҳосил қилувчи модда
қўшиб кўпчитиш натижасида олинади. Аралашмани кўпчитиш пайтида ҳаво
ёки газ ғоваклари тенг тақсимланган ва «ячейка» кўринишига эга бўлган
бетон тузилиши ҳосил қилинади. Шу сабабли ячейкали бетон серғовак бўлиб
иссиқликни кам ўтказади. Ячейкали бетон тайёрлаш пайтида унинг
зичлигини бошқариш нисбатан осондир. Шунинг учун ундан турли
зичликдаги бетон олиш мумкин. Ячейкали бетонлар ишлатилишига кўра уч
турга бўлинади:
1. Иссиқлик ўтказмайдиган: ҳажмий массаси 600 кг/м
3
ва ундан кичик
бўлиб, кўпинча қатламли қурилмаларда иссиқ сақловчи ва товуш ютувчи ашё
сифатида ишлатилади;
2. Конструкцион иссиқликни ўтказмайдиган: ҳажмий массаси 600-900
кг/м
3
бўлиб, тўсиқ қурилмалар тайёрлашда ишлатилади;
3.Конструкцион: ҳажмий массаси 900-1200 кг/м
3
бўлиб, темирбетон
қурилмалар тайёрлашда ишлатилади.
Ўта енгил бетон учун ашёлар
Енгил тўлдирувчи асосида серғовак ўта енгил бетон тайёрлашда 300-400
маркали портландцемент, пуццоланли ёки шлакли портландцемент, сув ва
ўлчамлари 5-20 мм бўлган енгил йирик тўлдирувчи ишлатилади.
Боғловчи модданинг турига кўра ячейкали бетонлар цементли ва
силикатли турларга бўлинади. Цементли ячейкали бетонларда боғловчи
модда сифатида портландцемент ва тез қотувчи портландцемент ишлатилади.
Шу билан бирга ячейкали бетоннинг баъзи-бир хусусиятларини яхшилаш
мақсадида қоришмага майин туйилган қумтупроқли ташкил қилувчи
солинади. Силикат бетонларнинг асосини оҳак-қумтупрокли боғловчи
ташкил этиб бундай бетонлар фақат автоклавда ҳосил қилинувчи юқори
босимли буғ таъсирида қотади.
Ячейкали бетонлар учун қумтупроқли ташкил қилувчи сифатида
таркибида SiO
2
бўлган туйилган қум, кул ёки домна шлаки ишлатилади. Бу
қўшимчалар бетоннинг чўкиш деформациясини камайтиради ва шу билан
бирга ячейкали бетоннинг сифатини оширади. Бундан ташқари, қумтупроқли
ташкил қилувчи ячейкали бетонда ишлатилганда боғловчи модданинг
миқдорига бирмунча тежалади. Кварц қуми одатда ҳўл усул билан туйилади
ва қумли бўтқа кўринишида ишлатилади. Қумтупроқли ташкил қилувчини
майдалаш натижасида унинг солиштирма сирти ошиб, кимёвий активлашади.
Боғловчи модда билан қумтупроқли ташкил қилувчи орасидаги нисбат
тажрибалар асосида белгиланади. Қориштиргичда ашёларни аралаштиришда
боғловчи модда, қумтупроқли ташкил қилувчи ва сувдан ташкил топган
хамирсимон қоришма ҳосил бўлади. Бу қоришмани икки хил усул билан
кўпчитиш мумкин: биринчиси кимёвий усул бўлиб, бунда қоришмага газ
ҳосил қилувчи қўшимча киритилади ва кимёвий реакция натижасида газ
ажралиб чиқади; иккинчиси механик усул, бунда қоришма олдиндан
тайёрланган кўпик билан аралаштирилади. Шунинг учун тайёрланиш
усулига қараб ячейкали бетонлар газбетон ва кўпик бетонларга ажратилган.
Кейинги пайтларда газ бетон ишлаб чиқариш кенгаймокда. Унинг
технологияси жуда содда ва олинган ашё биржинсли, мужассам, кичик тенг
тарқалган ғовакларга эга. Кўпик бетон ғоваклари турли ўлчамларда бўлиб,
зичлиги ва мустаҳкамлиги ўзгарувчан бўлади.
Газбетон портландцемент, қумтупроқли ташкил қилувчи, газ ҳосил
қилувчи модда ва қўшимча сифатида ҳавойи оҳак қўшиб тайёрланади. Газ
ҳосил қилувчи модда сифатида кўпинча алюминий кукуни ишлатилади.
Бунда алюминий кукунининг портландцементнинг гидратланишидан
ажралиб чиққан кальций гидроксиди билан ўзаро реакцияси натижасида
водород гази ажралиб чиқади:
3Сa(OH)+2Al+6H
2
O=3CaO·Al
2
O
3
·6H
2
O+3H
2
Маълум қуюқликдаги хамирда водород гази учиб чиқолмасдан
ғовакларни ҳосил қилади.
Ўртача зичлиги 600 кг/м
3
га тенг бўлган 1м
3
ячейкали бетон тайёрлаш
учун тахминан 0,4-0,5кг алюминий кукуни ишлатилади.
Автоклавда қотувчи газсиликат, газ бетондан фарқли ўлароқ, оҳак-
қумтупрокли боғловчи модда асосида тайёраланади. Бу ашёда ҳам оҳакдаги
кальций гидроксиди алюминий доналари билан реакцияга киришиб водород
газини ҳосил қилади ва натижада хамирда ғоваклик ҳосил бўлади.
Кўпик бетон алоҳида-алоҳида тайёрланган қоришма ва ҳаво
ячейкаларини ҳосил қилувчи кўпикли аралаштириш натижасида ҳосил
қилинади. Қоришма худди газбетон технологиясидек, цемент ёки ҳавойи
оҳак, қумтупрокли ташкил қилувчи ва сув аралашмасидан тайёрланади.
Кўпик куракли кўпирувчилар ёки марказдан қочма насосларда сирт актив
моддаси бўлган кўпик ҳосил қилувчиларнинг сувли эритмасидан
тайёрланади. Сувли эритма тайёрлашда канифоли, смоласапоникли ва
синтетик кўпик ҳосилқилувчилар ишлатилади. Ҳосил бўлган бирламчи
кўпикнинг ҳажми, кўпик ҳосилқилувчининг сувли эритмаси ҳажмидан қанча
катта бўлса, кўпикнинг сифати шунча юқори бўлади. Кўпик турғун ва
мустаҳкам, яъни ячеёкали бетон шакллангунча чўкмасдан, қатламланмасдан
ўзини сақлаб туриши лозим. Кўпик турғунлигини оширувчи қўшимчалар
сифатида ҳайвон (мол) елими, суюқ шиша ва шунга ўхшашлар ишлатилади.
Ячейкали бетон шаклланишини тезлаштирувчи қўшимча сифатида кальций
хлор, қотиш ва бошқа моддалар ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |