201
Таянч сўз ва иборалар
Уй хўжалиги, оила, инсон капитали, ҳимоя вазифалари, буйруқбозлик
иқтисодиётида уй хўжалиги, бозор иқтисодиётида уй хўжалиги, ўтиш
иқтисодиёти даврида уй хўжалиги, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш,
молиявий ресурслар, жамғармалар.
Такрорлаш учун саволлар
1.
Уй хўжалиги таърифини келтиринг ва унинг ташкилот сифатидаги
ўзига хос хусусиятлари нималардан иборатлигини айтинг.
2.
Оила билан уй хўжалиги ўртасидаги фарқ нимада?
3.
Уй хўжалигини юритиш ва инсон капиталини шакллантиришда қандай
вазифалар амалга оширилади?
4.
Уй хўжалигининг қандай шакллари мавжуд ва уларнинг ўзаро фарқи
нимада?
5.
Уй хўжаликлари қандай иқтисодий функцияларини бажаради?
6.
Уй хўжаликларининг молиявий функцияларига нималар киради?
7.
Ўзбекистонда уй хўжаликларининг ривожланиш тенденцияларини
изоҳлаб беринг.
202
XV - боб. РИВОЖЛАНИШНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ НАЗАРИЯСИ ВА
ТАШКИЛИЙ ИННОВАЦИЯЛАР СУБЪЕКТАЛАРИ
15.1. Ривожланишнинг институционал назарияси
Ташкилотнинг учта асосий тури – фирма, давлат ва уй хўжалигининг
юқоридаги таҳлили (IX, XII, XIV – боблар) бизни узоқ муддатли
ривожланишнинг институционал назариясини ифодалашга имконият беради.
Биринчи ўринда эслатиб ўтиш зарурки битимлар бўйича кафил сифатида
давлатнинг унга аралашуви иккита иқтисодий ўзгаришга замин яратди.
Иккинчи томондан, демократик давлат ўз фуқароларининг ишлаб чиқариш
фаолиятига бўлган қизиқишини доимо қўллаб – қувватлаши ва иқтисодий
ўсишни рағбатлантирган ҳолда мулк ҳуқуқларининг самарали тақсимланишини
мустаҳкамлаши лозим. Фирма ва уй хўжалиги ҳақида гапирганда улар
фаолиятдаги тез ўзгарувчанлик жиҳатларини таъкидлаш лозим. Шу нуқтаи
назардан ривожланишни назариясини институционал талқин этишда давлат,
фирма, уй-хўжалигини ана шу ва бошқа унсурларини тизимга солиш зарур.
Шуларни ҳисобга олиб биринчи галда ривожланиш назариясининг асосий
вариантлари ва уларда институционал омиллар тутган ўрин ҳақида тўхталиб
ўтамиз. Биринчидан, ривожланиш назариясининг неоклассик вариантида
(Р.Солоу, Р.Барро, Р.Лукас) капитални тўплаш, омонотлар нормасининг
ўзгариши, аҳолининг ўсиши, инсон капиталини тўплаш ва техник тараққиёт
каби узоқ муддатли ўсиш омилларига урғу берилади
57
. Институционал омиллар
жумласига ушбу ҳолатда фақат инсон капиталини киритиш лозим, чунки уни
такрор барпо этиш уй хўжалиги, фирма (learning-by-doing орқали) ва давлатнинг
(таълим соҳасидаги сиёсат орқали) биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ёрдамида
амалга оширилади.
Иккинчидан, иқтисодий ривожланишнинг Кейнс ёндашувини статиклик
учун танқид қилувчи неокейнсиан назариялари (Р.Харрод, Э.Хансен)
58
.
Неокейнсиан назарияси вакиллари омонатга бўлган ўта мойилликка, давлат
харажатларининг миқдорларига, капиталнинг энг юқори самарадорлиги
миқдорига эътибор қаратади. Ривожланишнинг неокейнсиан назарияси
вакиллари кўрсатган омиллардан ҳар бирини институционал нуқтаи назардан
талқин этиш мумкин бўлса-да (масалан, омонатга бўлган ўта мойилликка – уй
хўжалиги мутаассиблиги орқали), капиталнинг энг юқори самарадорлиги
талқини катта қизиқиш уйғотади. Бундай қизиқишнинг сабаби капиталнинг энг
юқори самарадорлиги билан иқтисодий агентлар кутишларининг шаклланиши
жараёни ўртасидаги боғлиқликда ҳисобланади.
«Айнан ушбу капитал фонди энг юқори самарадорлигининг
кутишлардаги ўзгаришларга боғлиқлиги капитал энг юқори самарадорлигининг
кескин ўзгаришларга мойиллигини белгилаб беради»
59
. Кутишлар эса
57
Дорибуш Р., Фишер С. Макроэкономика. М.: Издательство МГУ/Иифра-М, 1997, с. 708-718.
58
Харрод Р. К теории экономической динамики. В кн.: Харрод Р., Хансен Э. Классики кейнсианства. М.:
Экономика, т. 1, с. 58.
59
Кейнс Дж. Избранные произведения. М.: Экономика, 1993, с. 335.
203
иқтисодий агент томонидан фонд бозоридаги битимларнинг бошқа
иштирокчиларини кузатиш асосида шаклланади. Бундан кўплаб мувазанатли
якуний ҳолатлар эҳтимоли пайдо бўлади ва уларнинг ҳар бирига эришиш учун
ушбу якуннинг ҳақиқийлигига бозор иштирокчилари етарлича сонининг
ишониши кифоя қилади. «Кутилаётган воқеа бир вақтнинг ўзида кутишларнинг
натижаси ҳисобланади» (self-fulfilling prophecies, etats autorealisateurs)
60
.
Бошқача айтганда, иқтисодий ўсиш суръатлари бозорда оптимистик
ҳолатларнинг ҳукумронлигини акс эттиради. Ўсиш истиқболлари давлатнинг
юқори оптимистик руҳга ишонч ҳиссини уйғотишга қодирлиги билан
белгиланади. Шунингдек, агар давлатга ишонч бўлмаса, унинг кутишларни
шакллантириш борасидаги ҳар қандай сиёсати муваффақиятсизликка учрайди.
Ўзбекистонда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси
61
ривожланиш
истиқболларини белгилаш билан уни қўллаб – қувватлаш чора – тадбирларини
ҳамда халқ манфаатларини ҳисобга олади. Стратегиянинг ушбу жиҳатлари
кутишнинг юқори натижавийлигини таъминлайди.
Учинчидан, Й.Шумпетернинг иқтисодий ривожланиш назарияси, унинг
марказида ишлаб чиқариш омиллари, янги маҳсулотлар, янги бозорлар ва янги
технологияларнинг янги комбинациялари муаллифи сифатида инноватор-
тадбиркор сиймоси туради
62
. Бу ерда санаб ўтилган омиллар иқтисодий
тизимни вақтинча мувазанатдан чиқаради («шумпетер шоки ҳолати») ва
Шумпетер шоки ҳолатга мослашиш сифатида иқтисодий ўсишни
рағбатлантиради. Институционал нуқтаи назардан тадбиркор сиймосининг ўзи
эмас, балки ташқи муҳит, у ҳаракат қилаётган бозорнинг институционал
тузилмаси қизиқиш уйғотади. Янги неъматлар бозорда таклиф этилаётган
неъматларга нисбатан тўлиқ субинститутлар ҳисобланмайди, бу эса
инноваторга монопол мавқени ва нархларни белгилашда эркинликни
таъминлайди. Такомиллашмаган рақобат шароитида нархни шакллантириш
билан бирга янги
неъматлар ишлаб чиқаручилари ва уларнинг
истеъмолчиларига
ахборот
билан
алмашиш
ҳамда
манфаатларни
мувофиқлаштириш имконини берувчи алоҳида институционал доиралардагина
янги даражада мувазанатга эришиш мумкин. «Агар иқтисодий тизим
мувазанатдан чиқарилган бўлиб чиқса, у ҳолда биринчи галда трансакциялар ва
бозорнинг институционал тузилмасига эътибор қаратиш зарур»
63
.
Ўсишнинг институционал назарияларида институтлар ва ташкилотларга
бериладиган ролни кўриб чиқиб, биз ривожланишнинг институционал
назарияси жавоб бериши лозим бўлган талабларни қуйидагича ифодалашимиз
мумкин:
60
Orlean A. L'auto-refercnce dans la theorie kcynesiennc dc la speculation. - Carriers d'econornie politique, 1988, Mo 14-
15, p. 236.
61
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Фармони. 07.02.2017 й., ПФ-4947.
62
Шумпетер И. Теория экономического развития. М . : Прогресс, 1982, с. 169-170.
63
Fisher F. La formation des grandeurs economjque s: desequilibre ct instabilite. In: La formation des grandeurs
economic]ues. J. Cartel it:г (ed.). Paris, Presses Univcrsitaires dc France, 1991, p. 46.
204
•
ҳаракатлари узоқ муддатли ўсишга олиб келиши мумкин бўлган барча
субъектларни ҳисобга олиш. Тадбиркор сиймоси – давлат, фирма ва уй
хўжалиги каби бир қатор ривожланиш субъектлари ичида ягона;
•
узоқ муддатли ривожланиш субъектлари ҳаракат қиладиган
институционал шароитларни ҳисобга олиш. Институционал шароитлар
новаторларнинг
фаолиятини
чекламайдиган,
балки,
аксинча,
рағбатлантирадиган ҳолатларни таҳлил қилиш. Масалан, қанақа институционал
шароитларда инвестициялар бозорида оптимистик ҳолатлар ҳукумронлик
қилади.
Бошқача айтганда, узоқ муддатли иқтисодий ўсиш иқтисодий
субъектларнинг инновацион фаолияти учун рағбатлантирувчи омилларини
яратувчи алоҳида институционал ва ташкилий шароитлардан, зарурий
функцияга айланади.
Ривожланишнинг институционал назариясининг якуний вариантини
тузишга даъвогарлик қилмаган ҳолда, унинг истиқболини белгилаш йўлидаги
дастлабки қадамни қўйишга уриниб кўриш мумкин. Бунинг учун биз
инновацияларнинг турли хилларини ва уларни амалга ошириши мумкин бўлган
субъектларни тавсифлашимиз керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |