Беркинов Б. Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 3-нашр



Download 3,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/160
Sana10.07.2022
Hajmi3,11 Mb.
#767529
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   160
Bog'liq
Институционал иқтисодиёт Б.Беркинов 2018

 
 
1-трансфертлар; 
2-солиқ ва бошқа тўловлар; 
3-пул даромади (иш ҳақи ва б.); 
4-ишчи кучи, маҳсулот, хомашё; 
5- маҳсулот ва хизматлар; 
6-мутахассислар; 
7-хизматлар; 
8-ишчи кучи; 
9-ресурслар ва хизматлар; 
10-тўловлар; 
11-жамғарма пули; 
12-кредит 
 
14.5-расм. Уй хўжаликларининг бошқа иқтисодиёт субъетлари билан 
ўзаро алоқалари 
Уй хўжаликларининг иқтисодиётдаги роли яна шунда намоён бўладики, 
улар, бир томондан, корхоналарнинг бирламчи эгалари бўлгани ҳолда уларга 
ишлаб чиқариш омилларини тақдим этади, иккинчи томондан, тўловга қодир 
талабни шакллантирган ҳолда бозорда корхоналар томонидан ишлаб 
чиқариладиган товар ва хизматларнинг харидорлари сифатида иштирок этади. 
Уй хўжаликлари иқтисодий фаолиятда иштирок этишининг асосий мотиви – 
унинг аъзоларининг моддий эҳтиёжларини имкон қадар тўлиқ қондиришдан 
иборат.
14.5. Ўзбекистон иқтисодиётида уй хўжаликларининг ўрни ва 
ривожланиш тенденциялари 
Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб 
амалга оширилган институционал ислоҳотлар жараёнида шаҳар ва қишлоқ 
аҳолиси уй хўжаликлари ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва 
10 
7
10 


12 
11 



Маҳаллий 
давлат 
органлари 
Молиявий 
бозор 
Истеъмол 
бозорлари 
Уй-жой ва комму-
нал хизмати
ташкилотлари
Ижтимоий 
соҳа 
ташкилотлари 
Фермер ва бошқа 
қ.х. корхоналари 
УЙ
ХЎЖАЛИГИ 
Тижорат 
корхоналари 
Ахборот-
консалтинг 
ташкилотлар 
Маҳаллий 
таъминотчи 
ташкилотлар 
10 

14
6







197 
рағбатлантириш тизими шаклланди. Унга мувофиқ уй хўжаликларига қўшимча 
ер участкалари ажратиш, кам таъминланган оилалар учун қорамоллар, пул 
маблағлари ҳамда ёш оилаларга уй – жой бериш йўлга қўйилган. Натижада 
мамлакат бўйича уй хўжаликлари сони ҳамда даромадлари кескин кўпайди, 
айниқса, уларнинг тадбиркорлик фаолияти ривожланиши тезлашди. 
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мамлакат иқтисодиётида ялпи ички 
маҳсулот (ЯИМ) ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 2000 – 2004 йилларда 
ўртача 4,1 фоизга, 2005 – 2007 йилларда 8 фоизга, 2008 йилда 9 фоизга тенг 
бўлган бўлса, жаҳон молиявий–иқтисодий инқирози даврида кўплаб хорижий 
давлатларда (масалан, АҚШ, Япония, Германия ва б.) иқтисодий ўсиш 
сезиларли даражада пасайган бир пайтда, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2009 
йилда 8,1, 2010 йилда 8,5, 2011 йилда эса 8,3 фоизга тенг бўлди. Умуман 
олганда, 2000–2011 йиллар давомида Ўзбекистонда ЯИМ 2 мартадан кўпроққа 
ошди [21].
Мамлакатимиз аҳолиси сонининг мунтазам ўсиб боришига қарамай, ЯИМ 
ўсиш суръатлари аҳоли жон бошига уни ишлаб чиқаришни ошишини 
таъминлаб берди. Агар аҳоли сони 2011 йилда 2005 йилга нисбатан 11,7 фоизга 
кўпайган бўлса, шу даврда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ 4,4 марта 
ошгани бунинг исботи ҳисобланади. Шу билан бир вақтда аҳоли умумий 
даромади шу даврда 11674 млрд. сўмдан 63282 млрд. сўмни ташкил этди. Ёки 
ушбу кўрсаткичнинг ўсиши 2011 йилда 2005 йилга нисбатан 5,4 мартага ошган. 
Бундай ижобий ўзгаришларда республика уй хўжалиги сектори ҳам ўзига 
хос ўрин тутади. Статистик маълумотларга қараганда, республикада 2010 йилда 
5389,1 мингта ва 2011 йилда 5752,8 мингта уй хўжаликлари мавжуд бўлиб, улар 
сони 2005 йилга солиштирганда 12,1 фоизга ошган. Эксперт баҳоларга 
қараганда республикада шулардан 3,7 млн. дан ошиғи қишлоқ аҳолиси уй 
хўжаликлари ҳисобланади.
Республика шаҳар ва қишлоқ туманларини ҳам қўшиб олганда, уй 
хўжаликлари сони (2011 й.) Самарқанд (646,8 минг), Фарғона (644,6 минг), 
Тошкент (536,9 минг), Қашқадарё (518,9 минг), Андижон (472,5 минг), 
Наманган (448,6 минг) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (606 минг) энг кўп 
ҳисобланади. Бундай юқори кўрсаткичлар ушбу минтақаларда аҳоли сони 
кўплиги билан тавсифланади. 
Ўзбекистонда уй хўжаликлари сонининг ошиши уларга якка тартибда уй–
жой қуриш ҳамда деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратиб берилаётган томорқа 
ерларининг кўпайишига олиб келмоқда. 
Ўзбекистонда уй хўжаликлари ихтиёридаги умумий ер майдони 2000 
йилда 579,3 мингга гектарни ташкил этган ва бу кўрсаткич 2011 йилда 617,2 
мингга тенг бўлган (14.6-жадвал). Шундан қишлоқ хўжалиги ерлари 500 минг 
гектардан ошиқ бўлиб, 2000 йилга солиштирганда 6,9 фоизга кўпайган. Уй 
хўжаликларига берилган ҳайдаладиган ерлар 2011 йилда 421,7 минг гектарни 
ташкил этган ва бу республикадаги бутун ҳайдаладиган ерларнинг 10 фоизидан 
кўпроғини ташкил этади. Уй хўжаликларига ажратилган ерларнинг 474,2 
гектарида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиради (деҳқон хўжаликлари 


198 
шаклида) ва бу ер майдони 2011 йилда 2000 йилга нисбатан такрор экинларни 
ҳам қўшиб ҳисоблаганда 18 фоизга кўпайган. 

Download 3,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish