Уй хўжаликлари даромадларининг ўзгариш динамикаси
(млрд. сўм)
Кўрсаткичлар
2005 й.
2007 й.
2009 й.
2010 й.
2011 й.
2011 йилда
2005 йилга
нисбатан
ўсиш, марта
Аҳолининг ялпи даромади
11674
20906
36430
47760
63282
1,3
ЯИМга нисбатан %да
73,3
74,2
73,8
76,6
81,4
8,1 ф.п.
Тадбиркорлик фаолияти
даромади
4476,
4
8123,
1
12317
17656
22936
5,1
Мулкдан олинган даромад
35,1
57,7
135,6
191,1
272,1
7,8
Маош кўринишидаги
даромад
3771
6929
12969
16886
21666
5,7
ЯИМга нисбатан %да
23,7
24,6
26,3
27,1
27,9
2,4 ф.п.
Натурал шаклдаги даромад
1035
1635
2468
2870
3576
3,4
ЯИМга нисбатан %да
6,5
5,8
5,0
4,6
4,6
-1,9 ф.п.
Пенсия ва бошқа ижтимоий
трансфертлар
1508
2666
4938
6239
7775
5,2
ЯИМга нисбатан %да
9,5
9,5
10,0
10,0
10,0
0,5
Бошқа даромадлар
849,4
1553
3738
4110
7329
8,6
Манба: ЎзР Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари асосида тузилган.
Шу билан бирга бозор муносабатлари ва рақобатни шакллантириш учун
уй хўжаликлари муайян ҳажмдаги молиявий ва мулкий салоҳиятга эга бўлиши
лозим. Бу:
• кўчмас мулк (ер участкаси, квартира, бошқа бинолар);
• капитал активлар (ускуналар, асбоб-анжомлар, иш ҳайвони);
• молиявий активлар (пул, қимматли қоғозлар ва б.);
• мол-мулк (узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар).
Уй хўжаликларида бундай активларнинг мавжудлиги уларга мустақиллик
беради ва бозорда рақобат курашини олиб бориш имкониятини яратади.
Умуман олганда мамлакатда бозор муносабатларини ривожлантириш учун
шароит яратади.
Уй хўжалигининг даромадлари, одатда, мақсадли йўналишга эга бўлган
алоҳида ажратилган пул жамғармалари кўринишида шаклланади. Уй
хўжалигида оиланинг иккита асосий пул жамғармаси ташкил этилади:
- оиланинг шахсий эҳтиёжларини қондириш (озиқ-овқат маҳсулотлари,
саноат ишлаб чиқариши товарларини харид қилиш, турли пулли хизматлар
ҳақини тўлаш) учун мўлжалланган истеъмол жамғармаси;
- келгусида қимматбаҳо товарларни харид қилиш ёки фойда олиш учун
капитал сифатида фойдаланиладиган омонатлар жамғармаси.
Даромадларни жамғарма шакли уй хўжалигининг эҳтиёжини хўжалик
аъзоларининг имконияти билан боғлаш ҳамда оиладаги ҳар бир кишининг
эҳтиёжи қандай қондирилаётганлигини назорат қилиш имконини беради.
Шуларни инобатга олганда уй хўжаликларида молиявий ресурсларни
шаклланиш ва уларни тақсимлаш функциялари амал қилиши муҳим
ҳисобланади.
194
Уй хўжалиги молияси — оила аъзоларининг якка тартибдаги меҳнат
фаолияти натижасида яратиладиган пул маблағларини шакллантириш ва
улардан фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий пул муносабатлари йиғиндиси
ҳисобланади.
Уй хўжаликлари молиявий ресурсларни тақсимлаш функциясини
бажарган ҳолда ишлаб чиқариш омилларидан бири сифатида ишчи кучини
қайта тиклаш жарёнининг узлуксизлигини моддий ресурслар билан
таъминлайди. Уй хўжалиги молиясининг айнан ушбу функцияси орқали ҳар
бир инсонни унга ҳаёт кечириш учун зарур бўлган ресурслар билан таъминлаш
амалга оширилади.
Уй хўжалигининг молиявий муносабатлари иккита гуруҳни ўз ичига
олади:
1) иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва ҳ.к. кўринишида бошланғич
даромадларни яратган ҳолда ушбу хўжалик бирлиги билан молия тизимининг
бошқа бўғинлари (давлат молияси – бюджетлар ва бюджетдан ташқари
фондлар ҳамда тижорат ташкилотлари ва корхоналарининг молияси)
ўртасидаги муносабатлар;
2) маблағлар алоҳида ажратилган пул жамғармаларини ҳосил қилган
ҳолда тақсимланадиган ва алоҳида ажратиладиган ҳолларда уй хўжалигининг
аъзолари ўртасидаги муносабатлар.
Уй хўжалигининг соф даромади – умумий даромаднинг солиқлар ва
бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин уй хўжалигининг ихтиёрида
қоладиган қисми тақсимлаш функцияси амал қилишининг объекти
ҳисобланади. Тақсимлашнинг субъектлари жумласига уй хўжалигининг барча
иштирокчилари киради.
Бозор иқтисодиёти шароитида уй хўжалиги мустақил хўжалик юритувчи
субъект ҳисобланади, яъни уй хўжалиги аъзоларининг турмуш даражаси унинг
улушига тўғри келадиган даромаднинг миқдорига боғлиқ. Ушбу миқдорга бир
қатор омиллар таъсир кўрсатади. Ушбу омиллар таъсири остида у ҳам ошиб,
ҳам камайиб туриши мумкин. Шунинг учун истеъмолнинг одатий даражасини
сақлаб туриш мақсадини кўзлаган ҳолда уй хўжалиги турли жамғармалар
бўйича олинган даромаднинг тақсимланиши, ушбу жамғармалар маблағларидан
мақсадли фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириши зарур. Бу уй
хўжалиги молиясининг назорат функцияси ҳисобланади.
Уй хўжаликлари молиясининг яна муҳим бир функцияси –
инвестициялаш функцияси ҳисобланади. У шундан иборатки, уй хўжаликлари
иқтисодиёт учун асосий молиявий ресурслар таъминотчиларидан бири
ҳисобланади. Уй хўжаликлари даромадларининг ўсиши мазкур функцияни
бажариш учун моддий асос ҳисобланади. Кўпинча уй хўжаликларининг
инвестициялаш функцияси фақат капиталлаштириладиган даромадлар
улуши билан боғланади. Лекин бу бир томонлама ёндашув ҳисобланади.
Аслида эса истеъмол улушининг ортиши иқтисодиётда инвестицияларнинг
ўсишига хизмат қилувчи омил ҳисобланади.
195
Статистик маълумотларга кўра, 2005 йилда асосий капиталга уй
хўжаликлари 361,1 млрд. сўм инвестиция киритган, бу кўрсаткич 2011 йилда
2005 йилга нисбатан 9,3 мартага ошган ёки 3357,5 млрд. сўмга тенг бўлган. Бу
мамлакат ЯИМ нисбатан 4,3 фоизни, жами инвестицияларга нисбатан эса 18,4
фоизни ташкил этади (14.5-жадвал).
14.5-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |