Беркинов Б. Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 3-нашр



Download 3,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/160
Sana10.07.2022
Hajmi3,11 Mb.
#767529
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   160
Bog'liq
Институционал иқтисодиёт Б.Беркинов 2018

 
 
34
Норт Д. Институты, институциональные изменения и функционирование экономики. – М.: Фонд 
экономической книги “Начала”, 1997, с. 54-55. 
35
Эггертссон Т. Экономическое поведение и институты. –М.: ДЕЛО. 2001, с. 75-76. 


163 
12.3. Давлатнинг моҳияти ва унинг таърифи 
Давлат нима? Институционал ёндашувга мувофиқ унинг асосий 
моҳиятини “трансакция харажатлари” категориясидан фойдаланган ҳолда очиб 
бериш мумкин. 
Д. Нортнинг таърифлашича, давлат – ўз ҳукмини амалга оширишда 
қиёсий устунликларга эга бўлган, чегаралари унинг фуқароларга солиқ солиш 
қобилияти билан белгиланган географик ҳудудни қамраб олувчи ташкилот. 
Ушбу устунликлар нималар билан белгиланади? 
Ҳақиқатан ҳам, ҳар қандай кафолатланган алмашув, пировардида, мол-
мулкни ҳимоялашни соф куч билан амалга ошириш ёки куч ишлатиш 
таҳдидини солишга олиб келади. Шу маънода ҳукм ишлатиш, иқтисодий 
жиҳатдан, хўжалик фаолиятининг бошқа икки туридан фарқ қилмайди.
Бундан ташқари, трансакция харажатлари иқтисодий тизимнинг 
самарадорлигига таъсир кўсатади. Улар иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий 
тузилмалар фаолиятининг самарадорлигини таққослашда асосий мезонлардан 
бири ҳисобланиб, жамият, шу жумладан, давлат тузуми фаолиятининг барча 
соҳаларида агентлик муносабатлари ушбу мезонга асосланади. Шундай қилиб, 
бирор-бир тузилмани танлаш ва ривожлантириш минимал трансакция 
харажатлари билан шартланган. 
Демак, суверен (давлат) ҳокимияти агентлик муносабатларининг 
харажатлари билан чекланган ва унга рақобат тўсқинлик қилади
36
. Энди ушбу 
ҳолатга ойдинлик киритамиз. Агар жамиятда тартибни сақлаш ва давлат 
вазифаларини амалга ошириш ўлчамсиз юқори нархларда амалга оширилса, у 
ҳолда бу давлатнинг ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам (ҳам расмий, қонун 
доирасида фаолият юритувчи, ҳам норасмий) рақобатлашувчи тузилмаларнинг 
пайдо бўлишига олиб келади. 
Солиқ солиш эҳтимоли ҳам агентлик муносабатлари ва ўлчаш (солиқ 
солиш базасини аниқлаш ва ўлчаш) ҳамда солиқларни йиғиш харажатлари 
билан боғлиқ қатор чекловлар туфайли юзага келади. 
Шундай қилиб, давлат – назарий жиҳатдан энг самарали мажбур қилиш 
органи ҳисобланиб, бунда унинг самарадорлиги унинг легитимлиги, яъни 
“солиқ солинадиган фуқаролар томонидан” давлатда ҳукм ишлатиш ҳуқуқи 
мавжудлигининг тан олинишига бевосита боғлиқ. Чунки агар жамоат фикрига 
мос келадиган бундай тан олиш мавжуд бўлса, у ҳолда давлат ўз вазифа ва 
мақсадларини амалга ошириш учун чекланган ресурслардан оқилона 
фойдаланувчи ташкилот сифатида ўз имкониятларини аҳолининг ушбу 
вазифалар ва мақсадлар бажарилишига қаршилигини енгиш учун 
сарфламаслиги мумкин
37


Download 3,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish