Беркинов Б. Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 3-нашр



Download 3,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/160
Sana10.07.2022
Hajmi3,11 Mb.
#767529
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   160
Bog'liq
Институционал иқтисодиёт Б.Беркинов 2018

Қисқача хулоса 
Трансакция харажатлари нолга тенг бўлмаган шароитда ҳуқуқлар 
тўпламини тақсимлаш корхона фаолияти самарадорлигига таъсир кўрсатади. 
Фуқаролик кодексида мустаҳкамланган, бирор – бир ташкилий-ҳуқуқий шаклга 
хос бўлган ҳуқуқларнинг тақсимланиши иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамиятга 
эга. Мулк ҳуқуқлари турларининг оптималлик даражасини баҳолаш учун олти 
мезондан фойдаланилади: (1) қонунда мулк ҳуқуқларининг тафсирланиш 
даражаси; (2) эгалик қилиш ҳуқуқи ва қолдиқ қийматни олиш ҳуқуқини 
тақсимлаш; (3) ҳуқуқлар билан алмашиш учун чекловлар мавжудлиги; (4) 
«принципал-агент» муаммосини ҳал этиш вариантлари сони; (5) хатарларни 
бўлиш ва ўтказиш даражаси; (6) капитални жамғариш даражаси. Ушбу 
мезонлардан фақат корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига тааллуқли ахборот 
мавжуд бўлганда битимни амалга ошириш учун шерикни танлашда 
фойдаланиш мумкин. 
 
Таянч сўз ва иборалар 
Мулкчилик ҳуқуқлари тақсимланиши, эгалик қилиш, фойдаланиш, 
тасарруф этиш, қолдиқ қиймат, мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш, 
хатарларни бўлиш, капитални жамғариш, мезонлар, гаров шакллари, мулкнинг 
расмий ва ҳақиқий таркиби. 
Такрорлаш учун саволлар 
1.
“Имкон капитал” компаниясининг ижрочи директори билан тузилган 
шартнома унга йилига 750000 сўм миқдоридаги ҳар йиллик мукофот ҳамда 
дивидендар тўланганидан сўнг қоладиган 11 фоиз миқдоридаги йиллик 
фойданинг 2 фоизи тўланишини назарда тутар эди. Менежерларни бундай 


159 
рағбатлантириш тизимларининг пайдо бўлиши хатарларни бўлиш ва ўтказиш 
даражаларига қандай янгиликлар киритади? 
2.
Қонун ҳужжатлари «Иқтисодий манфаатлар бўйича бирлашувларни» - 
ўз мустақиллигини йўқотмаган ҳолда бошқа корхоналар билан қўшма фаолият 
юритиш ва ҳамкорлик қилишни истовчи корхоналар йиғиндисини назарда 
тутади. Ушбу ташкилий-ҳуқуқий шаклга акциядорлик жамиятининг ҳам, 
юридик шахслар бирлашмаларининг ҳам хусусиятлари хос. Фуқаролик 
кодексига бундай тушунчанинг киритилиши бизнес учун қандай ўзига хос 
вазиятни қонунлаштириши мумкин? 
3.
Корхона бўлинмалари ўртасидаги низоларни ҳал этишда унинг 
раҳбари бажарадиган ҳакамлик вазифаларининг ўзига хослиги нимадан иборат? 
Чунки «фирма ичидаги низоларни судда ҳал этишнинг имкони бўлмаган 
шароитда ушбу низолар томонлари фирма ичида низони ҳал этиш йўлини 
излашга мажбурлар. Иерархия фирманинг ўз «аппеляция суди»га айланади». 
4.
ЛУКойл, Ўзбекнефтгаз каби нефть-газ қазиб чиқаришдан тортиб то 
бензин-газ сотишгача бўлган технологик занжирнинг барча бўғинларини 
бирлаштирувчи вертикал интеграциялашган компанияларни шакллантириш 
фойдасига хизмат қилувчи институционал далилларни келтиришга уриниб 
кўринг. 
5.
Нотижорат ташкилотларида, масалан, таълим муассасаларида – олий 
ўқув юртларида мулкнинг расмий ва ҳақиқий таркибларини мувофиқлаштириш 
мумкинми? Мувофиқлаштириш сабаблари нималардан иборат бўлиши мумкин? 
Сиз таҳсил олаётган университет ёки институтда мувофиқлаштириш 
кузатиладими?

Download 3,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish