Беркинов Б. Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 3-нашр


-расм. Мажбуриятни бажаришдан рағбатланиш интенсивлиги



Download 3,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/160
Sana10.07.2022
Hajmi3,11 Mb.
#767529
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   160
Bog'liq
Институционал иқтисодиёт Б.Беркинов 2018

11.1-расм. Мажбуриятни бажаришдан рағбатланиш интенсивлиги 
Муассислар нуфузи ва корхонанинг товар белгисини пулда баҳолаш 
битимни амалга оширишда имплицит иштирок этувчи гаровнинг навбатдаги 
шакли ҳисобланади. Бу асосан тижорат доираларида, шу жумладан имкониятли 
шериклар ҳамда ўзи ишлаб чиқарадиган товар ва хизматларнинг 
истеъмолчилари орасида иштирокчилар ва умуман фирма нуфузига боғлиқ. Бу 
ерда асосий тушунча - товар белгисининг капиталлаштирилган қиймати: фирма 
ўзига тегишли товар белгилари қийматини сақлаб қолишга интилади. Шундай 
қилиб, нуфузни ушлаб туриш фақат ижтимоий санкцияларга боғлиқ бўлмай 
қолади. Нуфуз бозор нархига эга бўлади, чунки у ўзида имкониятли шерикнинг 
ишончлилиги ва унинг ҳаракати стратегияси ҳақида қўшимча ахборотни 
мужассамлаштиради. Айни пайтда, иқтисодий субъект ёки фирма кўпинча 
реклама харажатлари шаклидаги нуфузни барпо этиш учун тўлашга тайёр.
Реклама – имкониятли харидорларга сотувчилар ҳақида маълумот бериш 
усули. Табиийки, бу восита маълумот бериш учун оғзаки маъруза ўрнига 
китобдан фойдаланиш билан таққосланувчи бехабарликни тугатиш учун жуда 


157 
муҳим. Реклама институтнинг муваффақиятли эволюциясига мисол бўлиб, 
эгасизлантирилган ўзаро таъсирлашув тартибида норасмий институтнинг 
устунлигини – нуфузни сақлашга ёрдам беради. 
Айрим корхоналар, биринчи навбатда тўлиқ ширкат ва ишончга 
асосланган ширкатнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ижтимоий нуфузни бозор 
товар белгисига айлантиришга замин яратади. Ҳақиқатан ҳам, тўлиқ ширкат ва 
ишончга асосланган ширкатнинг фирма номи барча тўлиқ ширкатларнинг ёки 
«ва компания» сўзлари қўшимча қилинган ҳолда камида битта тўлиқ 
ширкатнинг номини ўзида мужассамлантириши керак. Шунинг учун хўжалик 
ширкатлари тижорат соҳасидаги шериклар сифатида энг жозибали, чунки 
битим тузишда гаров сифатида улар билан нафақат муассисларнинг шахсий 
мол-мулки, балки уларнинг товар белгиси шаклидаги ижтимоий нуфузи 
иштирок этади.
Шу муносабат билан хўжалик ширкатларига солиқ имтиёзлари ва 
рўйхатга олишдаги имтиёзларни бериш асосли ҳисобланади. Корхонанинг 
ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўра қонунга бўйсуниш баҳосини табақалаш 
шартнома маданияти ошиши ва ўз навбатида, трансакция харажатлари 
пасайишига кўмаклашган ҳолда иқтисодиётни давлат томонидан билвосита 
тартибга солишнинг самарали воситасига айланиши мумкин. 
Мулкнинг расмий ва ҳақиқий таркибларини мувофиқлаштириш шакллари

Ташкилий-ҳуқуқий шакл мулк ҳуқуқлари тўпламининг расмий - қонунда қайд 
этилган ва ҳақиқий доирасини мувофиқлаштиришнинг эҳтимолий вариантлари 
ҳақидаги ахборотни ҳам акс эттиради. Ушбу ахборот қайта ташкил этилган 
мулк асосида фаолият юритувчи ўтиш туридаги корхоналар (
Ў
корхоналар)га 
нисбатан муҳим аҳамият касб этади. Эвристик тарзда ташкилий-ҳуқуқий шакл 
ва мулк ҳуқуқлари тўпламининг расмий - қонунда қайд этилган ва ҳақиқий 
таркибларини 
мувофиқлаштириш 
эҳтимоли 
ўртасидаги 
қуйидаги 
боғлиқликларни ифодалаш мумкин. 
Биринчидан, қонунда ҳуқуқлар қанча кам тафсирланган бўлса (1-мезон), 
«агентлар» (ижроия органи) оппортунизми ва улар томонидан фирманинг 
фаолияти устидан назорат вазифаларининг ўзлаштирилиш эҳтимоли шунча 
юқори.
Иккинчидан, корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли «принципал-агент» 
муаммосини ҳал этиш механизмларининг қанча кам сонидан фойдаланишга йўл 
қўйса (4-мезон), «агентлар» томонидан реал назорат эҳтимоли шунчалик 
юқори. Масалан, ЁАЖда акциядорларнинг сони анча кўп, бу улар томонидан 
«овоз бериш» механизмидан фойдаланишда «чиптасиз» муаммосининг келиб 
чиқишига замин яратади, лекин шу билан бирга ЁАЖ акциялари фонд бозорида 
котировка қилинмаслиги туфайли «чиқиш» механизми ҳам ишламайди.
Учинчидан, қонунда қайд этилган ҳуқуқларни қайта тақсимлаш 
трансакция харажатлари қанча юқори бўлса, мулкнинг расмий ва ҳақиқий 
таркибларини мувофиқлаштириш эҳтимоли шунча юқори. Назарда тутиш 
лозимки, бирор ҳуқуққа эгалик қилишдан энг манфаатдор шахслар 
пировардида уни қўлга киритади, лекин ошкора эмас, балки хуфиёна усул 


158 
билан. Фонд бозорида, масалан, ОАЖ акциялари билан битимлар 
тузилишининг фаоллигини кузатиш унда ҳуқуқларни алмашиш билан боғлиқ 
трансакция харажатларининг миқдорини билвосита баҳолаш имконини беради. 
Шунингдек, ҳуқуқларни алмашиш бўйича битимларнинг қонуний чекланиши 
натижасида юзага келадиган трансакция харажатларини ҳам ҳисобга олиш 
лозим (3-мезон).
МЧЖда иштирокчи улушини сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқига бошқа 
иштирокчилар эга, ушбу улушдан учинчи шахс ҳисобига воз кечиш учун эса, 
бошқа иштирокчилар уни сотиб олишдан бош тортганларидан сўнг, уч ой 
ўтиши керак. Юқорида айтилган фикрларни умумлаштирган ҳолда таъкидлаш 
мумкинки, мулкнинг расмий ва ҳақиқий таркибларини мувофиқлаштириш 
эҳтимоли унитар корхоналарнинг иккала турида, ЁАЖ, МЧЖ ва ОАЖда энг 
юқори. Шундай фирмалар билан ўзаро муносабатларда расмий мулкдорлар 
томонидан тақдим этиладиган шартномаларнинг бажарилиши кафолатлари 
етарли эмас ва ҳақиқий мулкдорлар билан «норасмий» шартнома тузиш бўйича 
қўшимча саъй-ҳаракалар талаб этилади, бундай мулкдорлар сифатида кўпинча 
«агентлар» - бошқарувчилар иштирок этади. 

Download 3,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish