Беркинов Б. Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 3-нашр



Download 3,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/160
Sana10.07.2022
Hajmi3,11 Mb.
#767529
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   160
Bog'liq
Институционал иқтисодиёт Б.Беркинов 2018

Б корхона
ни унитар 
ташкилот, яъни вазирлик ёки идоранинг бўлинмаси сифатида таърифлаш 
мумкин. 
Б 
корхона ишлаб чиқариш ва сотиш алоқаларининг таркиби унинг унитар 
ташкилот бўлинмаси сифатидаги ҳолати туфайли унга «принципал» томонидан 
белгилаб берилган. 
Б 
корхоналар ўртасидаги барча горизонтал алоқалар 
вертикал алоқалар - «принципал»га мурожаат этиш орқали амалга оширилади. 
Таъминот-сотиш алоқаларининг таркиби ресурслар тақсимотининг 
ажратиш
ёки фондлаш сингари механизмидан ҳосил бўлган. Ажратиш вазирлик ёки 
идора томонидан 
Б 
корхона маҳсулотининг асосий истеъмолчилари ва етказиб 
берувчилари белгиланишидан иборат. 
Б 
корхонанинг таъминот ва сотиш 
таркибини мустақил ўзгартиришга уринишларига «принципал» кескин 
тўсқинлик қилди.
Б 
корхонада меҳнат муносабатларининг тизими ҳам ўзига хос. Унда банд 
бўлганлар сонининг қуйи чегараси режа топшириқлари, юқори чегараси эса – 
ишчи кучининг кутилаётган тақчиллиги билан белгиланади. Ресурслар 
чекланган иқтисодиётдаги бошқа ҳар қандай ресурс сингари ишчи кучи ҳам 
тақчил. Шунинг учун корхона ўзининг ресурс, шу жумладан
ортиқча бандлик
шаклида - ишчи кучи заҳирасини барпо этишга уринади. Бунда таббийки, 
Б 
корхона барча ходимларини иш билан таъминлашга қодир эмас ва уларга 
тенглаштирувчилар амалда ишлаб топилмаган иш ҳақини тўлайди. Ишчидан 


131 
эгалик вазифасини олиб, уни ишлаб чиқариш натижаларига реал таъсир этиш 
имкониятидан маҳрум этган ҳолда, қоғозбозлик тизими ушбу имкониятнинг 
ўрнини ишлаб топилмаган иш ҳақини олиш имконияти билан қоплайди. 
2. А фирма
. Америка фирмаси ёки 
А
фирма неоклассик дарсликлар 
саҳифаларида таҳлил қилинувчи фирманинг идеал турига кўпроқ мос келади. 
А
фирма ўз маҳсулотига рақобат томонидан белгиланган нархда ва ишлаб 
чиқариш билан ёритиладиган харажатлар таркибида фойдани кўпайтиришни 
мақсад қилиб қўйган. Ҳатто, агар бирор – бир фирмада рақобат бозорида 
фирманинг мувозанатини тўғри ҳисоблаб чиқа оладиган биронта ходим 
топилмаса ҳам, у бозорда ўзини неоклассик назариянинг барча қоидалари 
бўйича фойдани кўпайтиргандек, тутади. 
Фойдани кўпайтиришга йўналтирилиш 
А
фирма «принципали» - унинг 
акциядорларининг мақсадли вазифаси билан белгиланган. Акциядорларнинг 
асосий манфаати бир акцияга ҳисобланган ўз даромадини оширишдан иборат, 
бу йил якунига кўра корхонанинг инвестиция қилинмаган фойдасининг 
миқдорига боғлиқ. Ўз навбатида, фойда миқдори «агентлар» - 
А
фирманинг 
ёлланма менежерлари ҳаракатлари билан белгиланган. «Принципал-агент» 
туридаги ўзаро муносабатлар менежерлар билан ёлланма ходимлар ўртасида 
ҳам юзага келади. 
Акциядорлар билан менежерларнинг ўзаро муносабатларида «принципал-
агент» муаммоси иккита муқобил механизм – «овоз бериш» ва «чиқиш» 
асосида ҳал этилади. Акциядорлар менежерларнинг фаолияти устидан назорат 
ҳуқуқини ё акциядорларнинг йиллик йиғилишида иштирок этиб, директорлар 
кенгаши таркибини ўзгартириш («овоз бериш») орқали ёки ўз акциясини сотиб, 
бу билан менежерларнинг ҳаракатларини маъқулламаслигини ифодалаш 
(«чиқиш») йўли билан амалга оширишлари мумкин. 
Менежерларга ўз хизматлари бозори томонидан кўрсатиладиган 
интизомий таъсир ушбу бозорда юқори трансакция харажатлари ва унда 
алмашиладиган ресурслар – бошқарув кўникмалари ва иқтидорларнинг юқори 
даражадаги ўзига хослиги туфайли, самараси кам ҳисобланади. 
Иккала муқобил вариант - «овоз бериш» ҳам, «чиқиш» ҳам қатор 
камчиликларга эга. Овоз бериш акцияларнинг кичик пакетлари эгалари учун 
«чиптасиз муаммо»ни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, менежерлар 
акциядорлар йиғилиши кун тартибини назорат қиладилар. Самарасиз 
бошқарилаётган фирма акцияларининг сотилиши эса ҳамма вақт акцияларнинг 
пасайган курси туфайли мулкдорларга зарар келтиради.
«Овоз бериш» борасидаги ҳолатни ишончли овоз бериш амалиёти 
ёрдамида тўғрилаш мумкин, бунда кичик пакетлар мулкдорлари ўз номидан 
овоз беришни йирикроқ пакетлар эгаларига ишониб топширадилар. «Чиқиш» 
вариантидан фойдаланишни эса акцияларнинг бирлаштирилган пакетлари 
олди-сотдисига тендер таклифларидан фойдаланиш орқали оптималлаштириш 
мумкин. 
Менежерлар билан ходимларнинг ўзаро муносабатларида «принципал-
агент» муаммосининг ҳал этилиши 
фордизм
– Буюк қатағонлик даврида Генри 


132 
Форд томонидан ишлаб чиқилган меҳнатни ташкил этиш тизими 
тамойилларига асосланади. Менежерлар билан ёлланма ходимларнинг ўзаро 
муносабатлари 
сиёсати 
сифатида 
фордизмнинг 
асосий 
унсурлари 
қуйидагилардан иборат: 
-
нархларнинг ўсишига кўра иш ҳақининг индексацияланишини ўз ичига 
олувчи меҳнатга юқори даражада ҳақ тўлаш; 
-
қатъий ишлаб чиқариш интизоми, бунда машина (масалан, конвейер) 
ходимнинг ҳаракатларини назорат қилиш воситаси ролини бажаради; 
-
касаба уюшмалари иш берувчилар билан ёлланма ходимлар ўртасидаги 
низоли муносабатларда воситачи ролини бажаради; 
-
бир тармоқнинг ўзига тегишли корхоналарда (масалан, «Ford» ва 
«General Motors» ўртасида) кадрлар ўрнининг алмаштирилиши юқори даража. 
Ниҳоят, 
А
фирманинг ишлаб чиқариш ва сотиш алоқалари таркиби 
трансакция харажатларини пасайтириш вазифасига тўлиқ бўйсунган. 
Интеграция – орқага, олдинга ва комбинациялаш – муқобил мақсадларга 
нисбатан кўпроқ трансакция харажатларини пасайтириш мақсадлари билан 
боғлиқ. Етказиб берувчилар, харидорлар, шунингдек, улар билан тузиладиган 
шартнома турини танлаш фирманинг шу онда бозорда юзага келган трансакция 
харажатлари даражасини пасайтиришга интилишини акс эттиради. Масалан, 
гўшт маҳсулотини ташиш учун рефрижератор техника билан таъминлашга 
катта миқдордаги инвестициялар зарурлиги боис, кўпинча гўштни қайта 
ишловчи корхоналар ташиш масаласини рефрижераторлар паркини харид 
қилган ҳолда, пудрат асосида ҳал этади. 

Download 3,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish