Беркинов Б. Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 3-нашр



Download 3,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/160
Sana10.07.2022
Hajmi3,11 Mb.
#767529
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   160
Bog'liq
Институционал иқтисодиёт Б.Беркинов 2018

 
 
 
36
Эггертссон Т. Экономическое поведение и институты. – М.: ДЕЛО. 2001, с. 77. 
37
Томбовцев В.Л. Государство и переходная экономика: Пределы управляемости . – М.: МГУ – ТЕИС, 1997, с. 
34.


164 
12.4. Давлатнинг шартномавий ва эксплуататорлик концепцияси 
Фуқаролар билан давлат ўртасида ҳуқуқларнинг тақсимланиши, одатда, 
жамоат шартномаси ролини ўйновчи Конституцияда қайд этилади. Бироқ 
давлатнинг моҳияти фуқаролар билан давлат аппарати ўртасида юзага 
келадиган ҳокимлик муносабатлари билан белгиланади.
Келишувларнинг учинчи томоннинг куч билан самарали таъминланишига 
сўнгра норасмий чекловларни ҳам самарали қилувчи қоидаларни яратиш йўли 
билан эришилади. Лекин келишувларни муайян қоидаларни қўлловчи 
таъсирчан ҳуқуқий тизим орқали учинчи томоннинг кучлари билан таъминлаш 
муаммоси институционал эволюция тадқиқотларидаги энг муҳим муаммо 
ҳисобланади. 
Давлатнинг юқорида келтирилган таърифлари кўп жиҳатдан унинг 
шартномавий моҳиятини тавсифлайди, яъни давлат жамоат шартномасидир. У 
тартибни таъминлаш воситаси сифатида (нафақат иқтисодий, балки ижтимоий 
алмашувларнинг ҳам тартибга солинганлиги) куч ишлатиш ҳолатини эмас, 
балки фуқароларнинг ўзаро кутишлари тизими сифатида ушбу тартибни 
ўрнатиш ҳолатини таъкидлайди. 
Давлатнинг шартномавий назариясидан ташқари давлатнинг асосан 
эксплуататорлик моҳиятини назарда тутувчи назария ҳам мавжуд.
Ж.Бьюкенен
38
ўз асарларида давлатнинг жамиятдаги роли икки 
томонламалигига алоҳида эътибор қаратади, яъни давлат ҳам ҳимоя қилувчи, 
ҳам ишлаб чиқарувчи воситадир. 
Ҳимоя қилувчи ёки ҳуқуқий давлат конституцион босқичда келишувчи 
томонларга нисбатан концептуал ташқи ва ҳуқуқларни ҳамда бундай 
ҳуқуқларни ихтиёрий равишда алмашиш бўйича шартномаларни таъминлаш 
учун ягона жавобгарликка эга ҳуқуқларни таъминлаш институти ёки органи 
сифатида пайдо бўлади. Ушбу босқичда давлат фақатгина конституциявий 
шартномада мустаҳкамланган ҳуқуқларни таъминлайди ва ижтимоий 
неъматларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш билан боғлиқ эмас. Суд ҳокимияти 
жамоавий танловни амалга оширувчи қонун чиқарувчи ҳокимиятга қарам эмас. 
Гап ижтимоий неъматларни ишлаб чиқариш ҳақида борганда, ишлаб 
чиқарувчи давлат намоён бўлади. Давлат конституциядан кейинги 
(шартномадан кейинги) босқичда амалга ошириладиган мазкур ролда муайян 
ҳуқуқларни “ҳимоя қилмайди”, балки жамиятнинг иқтисодий фаровонлиги 
даражаси ошишида, ҳеч бўлмаганда назарий жиҳатдан, энг яхши кўмаклашувчи 
ишлаб чиқариш жараёнини акс эттиради. Назарий жиҳатдан, мазкур 
жараённинг натижалари уларнинг якуний натижаларга таъсири танловни 
амалга оширишнинг конституцион қоидалари билан белгиланадиган инсонлар 
афзалликларининг таркибини акс эттирувчи индивидлар манфаатлари 
уйғунлашувини намоён этади. 
Шу муносабат билан хусусий ва жамоат неъматлари, уларни ишлаб 
чиқариш харажатларини тақсимлаш ва ишлаб чиқариш ҳажми борасидаги 
38
Бьюкенен Дж. Границы свободы. – М.: Таурус Альфа, 1977. - 272 с.. 


165 
якуний қарор қандай бўлиши уларга боғлиқ бўлган якка тартибдаги 
афзалликларни аниқлашга эътибор қаратиш лозим.
Конституциядан кейинги шартнома шароитида алоҳида субъектлар учун 
ушбу қайта тақсимлашни ўз манфаатлари ёки алоҳида гуруҳлар манфаатлари 
йўлида амалга ошириш имконияти мавжуд. Агар ҳимоя қилувчи давлат 
вазифасини амалга оширувчи амалдорлар якка тартибдаги ҳокимиятни 
мустаҳкамлаган ҳолда шартнома шартларини бажармасалар, давлат жамиятни 
сиёсий жиҳатдан таъсир этувчи алоҳида субъектлар манфаатлари йўлида 
эксплуатация қилувчи мажбурий репрессив механизм сифатида қабул қилина 
бошлайди. 

Download 3,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish