Беркинов Б. Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 3-нашр


 Давлатнинг институционал табиати



Download 3,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/160
Sana10.07.2022
Hajmi3,11 Mb.
#767529
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   160
Bog'liq
Институционал иқтисодиёт Б.Беркинов 2018

12.2. Давлатнинг институционал табиати 
Келишувлар ва алмашувнинг оддий шаклларидан тортиб то ҳозирги 
даврнинг ривожланаётган иқтисодиётини ажратиб турувчи мураккаб 
шаклларгача бўлган инсон ҳамкорлигининг эволюцияси ўз-ўзидан автоматик 
тарзда юз бергани йўқ. 
Иқтисодий тарихнинг катта қисмида майда ишлаб чиқариш ва маҳаллий 
савдо-сотиқ жараёнида томонларнинг индивидуаллашган муносабатлари билан 
тавсифланувчи алмашув тури устунлик қилди. Бундай алмашув такрорланиб 
33
Олейник А. Институциональная экономика. – М.: ИНФРА-М, 2000, с. 344-345. 


162 
туриши, маданий гомогенлик (яъни бойликлар умумий тўпламининг 
мавжудлиги) ва учинчи шахслар томонидан назорат ва мажбурловнинг мавжуд 
эмаслиги билан ажралиб туради. Бундай алмашув иштирокчилари учун 
чекловлар қонли муносабатлар, гаровлар, гаровга олинганларни алмашиш каби 
ҳолатларлар туфайли юзага келарди. 
Жамиятнинг ривожланиши билан алмашув турлари кўпайди, кўпроқ 
илгари белгиланган чекловлар доирасидан ташқарига чиқувчи алмашув 
ҳаракатлари амалга оширилди. Бундай индивидуаллаштирилмаган алмашув 
бозорни кенгайтириш ҳамда янада мураккаб ишлаб чиқариш ва кичик 
жуғрофий ёки этник бирликлар доирасидан ташқарига чиқувчи битимлар 
фойдаларини сотиш имконини берди. Томонлар ўртасида тузилган янада 
мураккаб келишувлар шартномалардан фойдаланишни таъминловчи қўшимча 
институтларнинг шаклланишига ёрдам берди. Алмашувнинг ушбу тури 
давлатнинг шаклланиши ва ихтисослашган институтларнинг савдогарларни 
ҳимоялаш ва савдо кодексларини қабул қилишдаги роли ортишига хизмат 
қилди. 
Шундай қилиб, алмашувнинг учинчи шакли – учинчи томондан назорат 
қилинадиган индивидуаллаштирилмаган алмашув пайдо бўлди. Учинчи 
томондан келишув шартларининг таъминланиши ҳеч қачон идеал ва мукаммал 
бўлмайди ва у алмашув иштирокчилари учун катта харажатлар билан боғлиқ. 
Давлат ривожланишининг дастлабки босқичида унинг фаолиятини икки 
томондан тавсифлаш мумкин: бир томондан – у мулк ҳуқуқларини ҳимоялаш ва 
таъминлаш манбаи бўлиб хизмат қилди, иккинчи томондан – ушбу вазифаларни 
кўпинча алмашув иштирокчилари учун катта миқдордаги трансакция 
харажатлари эвазига амалга оширди. Бироқ томонларнинг келишувларни 
мастақил равишда таъминлаши янада катта харажатлар билан боғлиқ эди, 
чунки мураккаб жамиятларда хатти-ҳаракатнинг оппортунизм (алдаш, 
товламачилик) каби шакллари фойдалироқ бўлади. 
Давлат ривожланишининг юқорида келтирилган босқичларига давлат 
тузилишининг қуйидаги турлари мос келади
34

1)
унда қонун чиқарувчи, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва 
умумий қоидалар мавжуд бўлмаган ҳамжамият; 
2)
унда мутлақ ҳуқуқларни тафсирловчи умумий қоидалар, қонун 
чиқарувчи орган, судлар мавжуд бўлган, лекин полиция ёки армия мавжуд 
бўлмаган ва бу билан қонунга риоя этишга мажбурлаш алоҳида хусусиятга эга 
бўлган жамият; 
3)
унда давлат қоидаларни белгилайди, низолар юзага келганда ҳакамлар 
суди вазифасини бажаради ва мутлақ ҳуқуқларни таъминлайди
35


Download 3,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish