АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Фарғона шаҳар прокурори фуқаро А.Астанақуловани манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар М.Мўминова ўзининг жиноий 354 шериги Ж.Рахмонов билан биргаликда жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлгани ҳолда Астанақулова Адолат яшаб келадиган Фарғона шаҳар, Ўзбекистон кўчаси 25-уй олдига бориб, А.Астанақуловани чақириб, ўзларининг безорилик хиссиётларидан келиб чиққан ҳолда у билан жанжаллашиб, ҳеч бир сабабсиз уришиб, унга тан жароҳати етказганлари, ўтказилган судга оид тиббий экспертизанинг 12.09.2012 йилдаги 3444-сонли хулосасига кўра, А.Астанақуловада бош мия чайқалиши, бош энса соҳасини юмшоқ тўқималарини лат ейиши, пастки жағ, ўнг билак, чап кўрак ва ўнг тизза бўғимини шилинмалари, ўнг ва чап сон соҳаларини қонталашлари аниқланган бўлиб, бу тан жароҳатлари 6 кундан кўп 21 кундан кам давом этувчи соғлиқни бузилишига сабабчи бўлган енгил шикастлар тоифасига киришлиги аниқлангани, жавобгарларга нисбатан қўзғатилган жинорят иши амнистия актига асосан ҳаракатдан тугатилганини, тергов жараёнида жавобгарлар томонидан А.Астанақуловага етказилган 500.000 сўм миқдордаги моддий зарар қопланмаганини кўрсатиб, жавобогарлардан даъвогар фойдасига 500.000 сўм моддий зарарни ундиришни сўраган.
Фарғона шаҳар прокурори ёрдамчиси И.Мамажонов судда даъво аризани тўлиқ қувватлаб, қаноатлантиришни сўради.
Манфаати кўзланган А.Астанақулова судда қўшимча даъвосини тўлиқ қувватлаб, жавобгарларни қилгани жинояти оқибатида таниш-билишлари, қўни-қўнилари, яқинлари олдида ноқулай шароитга тушиб маънавий зарар кўрганини, олган тан жароҳатлари оқибатида азоб тортиб келаётганини, жавобгарларни ғайриқонуний хатти-ҳаракати оқибатида бир неча моартаба суриштирув ва суд идораларига қатнашга мажбур бўлганини билдириб, Фарғона шаҳар прокурорини уни манфаатини кўзлаб киритиган даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб, 500.000 сўм моддий зарар ундиришни, шунингдек ўзининг қўшимча даъво аризасини қаноатлантириб, жавобгарлардан ўзини фойдасига 5.000.000 сўм маънавий зарар ундиришни суради.
Жавобгарлар М.Мўминова, Ж.Рахмоновлар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинишига қарамасдан суд мажлисига ҳозир бўлмадилар, шу сабабли суд ишни жавобгарларга нисбатан сиртдан кўриб ҳал қилишни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини тўлиқ текшириб, манфаати кўзланган шахсни тушунтиришини, адвокат А.Мирзалиевни музокара сўзини, Фарғона шаҳар прокурори ёрдамчиси И.Мамажоновни фикрини эшитиб, қуйидагиларга кўра, даъво аризани тўлиқ, қўшимча даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Суддаги ва ишдаги аниқланган ҳужжатларга кўра, жавобгар М.Мўминова 2012 йил 5 сентябр куни соат тахминан 15.30ларда ўзининг жиноий шериги Ж.Рахмонов билан биргаликда жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлгани ҳолда Астанақулова Адолат яшаб келадиган Фарғона шаҳар, Ўзбекистон кўчаси 25-уй олдига бориб, А.Астанақуловани чақириб, ўзларининг безорилик хиссиётларидан келиб чиққан ҳолда у билан жанжаллашиб, ҳеч бир сабабсиз уришиб, унга тан жароҳати етказганлари, ўтказилган судга оид тиббий экспертизанинг 12.09.2012 йилдаги 3444-сонли хулосасига кўра, А.Астанақуловада бош мия чайқалиши, бош энса соҳасини юмшоқ тўқималарини лат ейиши, пастки жағ, ўнг билак, чап кўрак ва ўнг тизза бўғимини шилинмалари, ўнг ва чап сон соҳаларини қонталашлари аниқланган бўлиб, бу тан жароҳатлари 6 кундан кўп 21 кундан кам давом этувчи соғлиқни бузилишига сабабчи бўлган енгил шикастлар тоифасига киришлиги аниқланган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 04.01.2013 йилдаги ажримлари билан жавобгарларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари амнистия актига асосан ҳаракатдан тугатилган. Тергов жараёнида жавобгарлар томонидан А.Астанақуловага етказилган 500.000 сўм миқдордаги моддий зарар қопланмагани аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 985-моддасига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Ушбу Кодекснинг 1021-моддаси талабига кўра, маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади. Шу Кодекснинг 1022- моддаси талабига кўра, маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади. Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан баҳоланади. Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1000-моддасига кўра биргаликда зарар етказган шахслар жабрланувчининг олдида солидар жавобгар бўладилар.
Манфаати кўзланган А.Астанақулова жавобгарлар М.Мўминова, Ж.Рахмоновларни жиноий ҳаракатлари натижасида нафақат моддий зарар кўрган, бўлиб ўтган воқеалар оқибатида оиласининг тинчлиги бузилгани, сарсон бўлгани, соғлигини йўқотгани, руҳан азобланиб, ҳам моддий, ҳам маънавий зарар кўргани маълум бўлди.
Ишда аниқланган ҳолатлар ва юқоридаги қонун талабига кўра, суд прокурорни даъвосини тўлиқ, манфаати кўзланган А.Астанақуловани қўшимча даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгарлардан солидар тартибда манфаати кўзланган шахс фойдасига 500.000 сўм моддий зарар, 1.500.000 сўм маънавий зарар ундиришни, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 116-моддаси талабига кўра, жавобгарлардан солидар тартибда давлат фойдасига давлат божини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 203-206- моддаларини қўллаб, суд
Do'stlaringiz bilan baham: |