Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Университети Тарих факультети Психология йўналиши «1б-гуруҳ»да ўтказилган «Ахборот соати» БАЁННОМАСИ Нукус шаҳри 2019-йил «11»-октабрь
Раҳбарлик қилувчи: Гуруҳ раҳбари Алланазарова Ш.
Қатнашувчилар: гуруҳ талабалари жами 17
КҮН TӘРТИБИДА: 1-босқич Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга боғлиқ маълумотлар Президентимиз кўкраги ерга тегмаган буюк авлодларимизга муносиб фарзантларни тақдирлади.
Ўзбекистон-Россия икки тарафлама ҳомкорликни янада ривожлантиришида парламентларнинг рўли аҳамиятли
Йўл хўжалигини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.
Иссиқ сўв ва иссиқлик таъминотидаги доимийлик- халқнинг турмушидан рози бўлиб яшашда аҳамиятли фактлар.
Бугунги Ахборот соати материаллари бўйича гуруҳ раҳбаримиз Ш.Алланазарова Ахборот соатининг 1-боқичидаги Президентимизнинг сўзларини айтиб ўтди. Давлатимизда бўлаётган ўзгаришлар, спортчиларимизнинг чет ел давлатларида бўлаётган мусобақаларда давлатимиз бойроғини кўкларга кўтариб, дунёга танитиб келгусида бизлар ҳам шундай даражага етказишимизни такидлаб ўтди.
Янада гуруҳ раҳбаримиз ёшларимизнинг халкга мурожати ҳақида кенг маънода маълумотлар ҳақида тушунтириш берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 сентябрдаги фармонига мувофиқ, Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида юксак натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббийлар фахрий унвон ва медаллар билан тақдирланган эди.
Мамлакатимизда ёшлар камолоти, спорт ривожи учун пухта замин яратилган. 2019-2023 йилларда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси изчил амалга оширилмоқда. Жойларда янги спорт объектлари ишга туширилиб, ёшлар соғлом турмуш тарзига фаол жалб этилмоқда. Профессионал спортчиларнинг машғулотлар ўтказиши, маҳоратини мунтазам ошириб бориши учун замонавий шароитлар яратилмоқда.
Ўтган қисқа вақтда спортчиларимиз бир нечта турнирларда иштирок этиб, улкан ютуқларни қўлга киритди. Хусусан, 14-22 сентябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медаль билан 2-ўринни эгаллади. Эътиборлиси, совриндор спортчиларимиз 2020 йилги Токио Олимпиадасига ҳам йўлланма олди.
Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 2 октябрь куни Сенат Раиси Танзила Норбоеванинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқотда кейинги йилларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг сиёсий иродаси ва қатъий саъй-ҳаракати туфайли Ўзбекистон - Россия стратегик ва иттифоқчилик муносабатларида янги босқич бошлангани таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни йўл хўжалигини ривожлантириш ва ушбу соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Автомобиль йўлларини қуриш ёки таъмирлаш ишларига халқаро ташкилотлар ва хусусий шерикларни фаол жалб қилиш зарурлиги таъкидланди. Жумладан, халқаро ва давлат аҳамиятига молик 1 минг 600 километрлик йўлларга доир 18 та йирик лойиҳани шундай ҳамкорлик асосида амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни аҳолини узлуксиз иссиқ сув ва иссиқлик қуввати билан таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиллар давомида технологик модернизация ишлари амалга оширилмагани сабабли тармоқ даромадининг 85 фоизи ёқилғи-энергетикага сарфланмоқда. Тармоқдаги йўқотишлар эса 35-40 фоизга етган. Энергия ресурслари харажати ва тўловлардаги номутаносиблик оқибатида кредитор ва дебитор қарздорлик юзага келмоқда.
Шу боис Президентимиз соҳани тубдан ислоҳ қилиш, мавжуд қувватларни янгилаш ва бошқарувни такомиллаштириш вазифаларини белгилаб берди.
Shoir I.Yusupov o’zining bir qator lirik asarlari bilan birga poemalarida ekologik muammoni o’rtaga qo’yish orqali keng jamoatchilikka targ’ib qilib bordi. Shoirning “Poseydonning g’azabi” poemasida xalqimiz kelajagiga xavf solayotgan ekologik muammo masalasi realistik va allegorik usullarning tahlili bilan o’zining ko’rinishiga ega bo’lgan.
Poema Orol tragediyasi, ekologik muammo uning kelib chiqish sabablari va oqibatlarini ochib berishga qaratilgan. Dengiz xudosi Poseydon uning bolasi daryo xudosining qizi Anaxita, dengiz bo’yidagi uch podshoh obrazlari yaratilgan.
ҚАРОР:
Талаба ёшлар ўртасида гуруҳда мунтазам спорт мусобоақалари ўтказилсин.
Талаба ёшлар ўртасида гуруҳда йўл коидалари ва унга амал қилиш бўйича сай ҳаракатлар олиб борилсин.
Талаба ёшлар кўплаб китовлар ўқиб маънавий маданиятини оширсин.
Мажлис раҳбари: Ш.Алланазарова Мажлис котиби: Х. Аматов