Беданинг алмашлаб экишдаги ўрни



Download 24,05 Kb.
bet2/2
Sana06.03.2022
Hajmi24,05 Kb.
#483789
1   2
Bog'liq
Беда навлари

Ўғитлаш. Беда фосфорли, калийли ўғитларга жуда талабчан. Улар кузги шудгордан олдин, шўр ерларда шўр ювилгандан кейин экиш олдидан култиваторлар билан Р250К100 Р120-150К50-60 берилади эски суғориладиган ерларга калийли ўғит солинмайди. Эрта баҳорда ўғитлашда беда ҳашаротларга қарши дориланади. Микроэлементлардан бўр яхши самара беради.
Беда бошқа экинлар билан қўшиб экилганда (маккажўхори, судан ўти) N150-200 кг/га солинади. Бунда 50 % экиш олдидан, қолгани ўсимлик, бўйи 80–90 см бўлганда берилади. Пичан ўрилгандан кейин НРУ–0,5 билан 50 кг/га азотли ўғит судан ўти учун солинади.
Парвариши. Ёш беда бўйи 10–12 см бўлганда ўсимлик суғорилади.
Кечикиб экилганда ва ёмғир ёғмаганда ҳар 5–7 кунда суғоришлар ораси 12–15 кунга тўғри келади. Қоплама экинлар билан қўшиб экилганда, бошоқли дон экинлари билан 2–3, маккажўхори, судан ўти 3–4 суғорилади. Суғориш меъёрлари 600–700, 800, 1000–1200 м3/га эски беда ҳар бир ўрим оралиғида 1–2 марта суғорилади, меъёри 900–1200 м3/га. Суғориш меъёри ҳамда сони тупроқ механик таркибига, сизот сувларнинг жойлашишга, ёғингарчиликларга боғлиқ ҳолда белгиланади. Ўрим оралиғида бир сув берилса шоналашда, икки сув берилганда ўса бошлаши ва шоналашда, уч бўлса ўса бошлаганда, шоналашда, гуллай бошлаганда берилади.
Эски беда поялар баҳорда таъмирланади. Таъмирлаш беда ҳамда кузда жавдар билан 80 кг/га, баҳорда 8–10 кг/га судан ўти билан ўтказилади.
Пичан сифати ўримни ўтказиш муддатига боғлиқ. Фақат шоналашда ўриши беданинг сийраклашишига, бегона ўтларнинг кўпайишига, ҳосилнинг пасайишига олиб келади. Бундай ҳолда беда гуллай бошлаганда ўрилади. Беда мевалай бошлаганда ўрилса, пичан сифати паст ҳамда ҳосил кам бўлади. КИР–1,5, КС–2,1, КИП–1,4, Морал, КС–2,6, КС– 1,8 силос комбайнларида ўрилади.
Уруғлик беда ҳар 1 м2 да 50–70, 30–50 туп қалинликда бўлган, ўтган йили пичан учун ўрилган 2–3 йиллик бедапояда етиштирилади. Қалинлашган майдонларда ЧКУ–4,0 чизели ёки оддий чизел билан ўсимликлар сийраклаштирилади.
Сизот сувлар яқин жойлашган майдонларда отвалсиз плуг билан 1824 см чуқурликда ҳайдалади. Ўғитлаш меъёри пичан учун ўстирилгандагидек. Шўр босган, ҳамда сизот сувлар яқин бўлган жойларда, ҳайдалган ва чизелланган майдонлар кузда эгат олиб суғорилади.
Баҳорда 2–3 бороналанади, суғориш учун эгат олинади.
Қишлайдиган зараркунандаларга қарши курашда бедапоя кундалигига чизелланади, бороналанади.
Бедани кенг қаторлаб қатори, 60-70 см қилиб экилганда ва ҳар бир 1м2да 25-30 туп ўсимлик бўлганда, юқори кондинцияли уруғ олиш мумкин. Бунда СОН-2,8 сеялкаси билан 5-6 кг/га уруғ сарфланади. Қатор оралари юмшатилади, суғориш учун эгат олинади, маъданли ўғитлар солинади.
Қиш мавсумида оз миқдорда ёғин ёғадиган сизот сувлар чуқур жойлашган минтақада I-ўрим уруғлик учун ажратилади. Сизот сувлар яқин, ёғин-сочин кўп жойларда иккинчи ўрим уруғлик учун қолдирилади.
Шоналашгача тупроқда ЧДНС-70 %, гуллаш дон пишишигача 60 % ушлаб турилади.
Сизот сувлар чуқур жойлашган механик таркиби енгил тупроқларни биринчи ўримдан уруғлик олингандан сўнг у икки марта шоналаш ва гуллаш фазаларини бошланишида суғорилади. Баҳорда ёғин кам тушадиган тупроқларда бир сув шоналаш даврида берилади. Ёғингарчилик кўп бўлганда уруғлик беда суғорилмайди. Уруғлик учун иккинчи ўрим қолдирилганда оғир тупроқларда поялар ўсаётганда бир суғорилади, енгил тупроқларда икки марта – биринчиси ўсув даврида, иккинчиси гуллай бошлаганда ўтказилади. Сизот сувлар яқин бўлганда, уруғлик бедани суғормаса ҳам бўлади. Суғориш меъёрлари 800-900 м3/га дан оширилмайди. Дуккаклар 70-80 % қўнгир тусга кирганда ЖНУ-4,0 маркали жаткаларда ўрилади. Дон комбайнларида янчилади.
Зараркунандалар. Беда барг филчаси (фитономус), туганак, узунбурунлари, ўтхўр-брухофагус, беда ва дала қандалалари, ўсимлик битларидан зарарланади.
Download 24,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish