Бақтрия сўнгги бронза даври шаҳарсозлиги



Download 70 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi70 Kb.
#205402
  1   2   3
Bog'liq
Амударё ва Сурхондарё


Бақтрия сўнгги бронза даври шаҳарсозлиги
Сўнгги бронза асри палеометалл даврининг охирги босқич ҳисобланиб, кишилик жамияти тараққиёти янги даврининг алмашинуви билан белгиланади. Ўрта Осиёда бронза даври нафақат бронза қотишмасининг пайдо бўлиши, балки меҳнат қуроллари ҳамда бронза қурол-яроғларининг пайдо бўлиши ва кенг тарқалиши шу билан биргаликда бошқа қатор белгилар: патриархал муносабатларнинг қарор топиши, чорвадор қабилаларнинг ажралиб чиқиши, Қадимги цивилизациянинг шаклланиши мулкий тенгсизликнинг пайдо бўлиши, қабилалар ўртасида маданий-иқтисодий алоқаларнинг кучайиши билан белгиланади.
Мил. ав. II минг йилликка келиб Жанубий Ўзбекистон ҳудудида ҳам ўтроқ деқончилик маданияти қарор топади. Мамлакатимизнинг жанубий ҳудудларида бу даврга оид қатор манзилгоҳлар аниқланиб, улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: қалъа қишлоқлар, мудофаа деворларига эга бўлган ҳамда эга бўлмаган қишлоқлар. Бу ерда бронза даври маданияти Сополли маданияти номи билан машҳур бўлиб, унинг қуйидаги босқичи ажратиб кўрсатилади: саполли, жарқўтон, муллали, кўзали ва бўстон
Сополли босқичи шу номли майдони 3 га. дан иборат манзилгоҳ топилмалари билан белгиланган. Бу ерда аҳоли кварталлари аниқланган бўлиб, уларда кичик, уларда кичик кўчалар ва кўчачалар билан ажралиб турган уй-жой ва хўжалик иморатлари ўрин олган.
Жарқўтон даври шу номдаги манзилгоҳ топилмалари асосида ўрганилган. Майдони 90 га. дан иборат манзилгоҳнинг планировкаси тарқоқ Шарқ бўлиб, арк ва мудофаа деворларига эга. Бу ердан ибодатхона қазиб ўрганилган. Ибодатхона топилмаларига кўра Жарқўтонликлар олов ва сувга сиғинганлар. Адабиётларда таъкидланиб келинаётган Жарқўтон ёдгорлигининг умумий майдони 100 гектардан ошиқ деган маълумотни нисбий тушунча деб қараш керак. Ёдгорликнинг горизонтал стратиграфиясини инобатга олсак, бир вақтда 100 гектарлик майдонда шаҳар фаолият этмаган. Ёдгорликнинг қабристон жойлашган тепаликларини шаҳар ҳудудидан ажратадиган бўлсак, янада соддароқ шаҳар бўлганлиги кўринади. Булар «арк» ва унинг атрофида жойлашган саккизта катта патриархал уруғ жамоалари мажмуасидан иборат бўлган «шаҳристон»дир. Тепаликлар баландлиги жиҳатидан бир-биридан унчалик фарқ қилмайди.
Жарқўтон арки ёдгорликнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган, умумий майдони 3 гектар, атрофи 1,20-1,50 метр қалинликдаги мудофаа девори билан ўралган, ғарбий томонида Жарқўтон “шоҳлар саройи” жойлашган. Аркнинг ички қисми кичик тепаликлар мажмуасидан иборат. Бу ерда А.А. Асқаров томонидан қазилган стратиграфик шурф натижасида Сополли маданияти ашёлари билан бирга Кучук I даврига оид сополлар мажмуаси топилган.

Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish