Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Шаҳватга таскин бериш:
Жинсий эҳтиёж билан фарзанд ўстириш ўртасида 
маънавий боғлиқлик бор. Зеро, шаҳват мақсад эмас, фарзанд кўриш учун восита. 
Ейишдан мақсад томоқ завқи бўлмай вужудни оёқда тута олиш бўлганидай, жинсий 
эҳтиёжни қондиришдан мурод наслни давом эттириш бўлади. 
Бошқа жиҳатдан жинсий эҳтиёж шаръий йўл билан жиловланмаса, у турли 
фалокатларга, фисқу-фужур, фаҳш ишларга сабаб бўлади. Унинг қанчадан-қанча катта-
кичик жиноятларни келтириб чиқаргани тарихдан маълум. Қанча-қанча қироллар, 
қўмондонлар, ақл ва бойлик соҳиблари шаҳватнинг қурбони бўлганлар. Бундан 
ташқари, жинсий майл ошиб борса, инсоннинг одатдагидай ҳаракат қилиши, 
13


одатдагидай ўйлаши мумкин эмас. Бундай холларда одам кўп хатолар қилади. Кўзини 
тўсиб қўйган шаҳват пардаси инсонни объектив бўлишдан маҳрум этади. Бир неча 
дақиқалик жинсий лаззат учун умр бўйи кўрлик ичида яшаган қанча киши бўлган.
Яратилишдан мавжуд бўлган бу эҳтиёжни шаръий қондириш учун, албатта 
уйланмоқ зарур. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳар бир жиҳатдагидек бу ишда ҳам бошқаларга 
ўрнак бўлганлар. Масалан, бир кун Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалари билан ўтиргандилар. 
Кейин ўринларидан туриб аёлларидан бирларининг хонасига кириб чиқдилар ва 
ювиндилар. Шунда саҳобалардан бири: 
- Эй, Расулуллоҳ! Нима, ювинишга мажбур қиладиган бирорта иш бўлдими? - 
деганида Расулуллоҳ (с.а.в.):
- Ҳа, дедилар. ўтирганимда ёнимдан бир аёл ўтди ва қалбимда бир истак пайдо 
бўлди. Кейин аёлларимнинг бирини ёнига кириб, у билан бирга бўлдим. Истак 
йўқолгач, ювиндим. Аёлга нисбатан истак пайдо бўлган пайтда аёлларингиз билан 
жинсий алоқада бўлишларингиз сизларнинг ҳаром ва зинодан сақлайди. 
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) бу ишни саҳобаларга ўрнак бўлсин, дея қилганлар. Ҳар 
ишда бўлганидай бу ишга ҳам тўғри ёндашиш керак. Бундай нарсаларни гаплашиш айб 
бўлади дейиш жинсий муаммоларни камайтирмайди, аксинча, орттиради. Расули акрам 
(с.а.в.) ҳаётдаги ҳар бир нарсага тўғри ёндашганлар ва уни шаръий тарзда, ахлоқ ва 
одоб қоидаларига амал қилган ҳолда тушунтирганлар.
Юқоридаги ҳадисни бошқа бир ривоятида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат 
қилганлар:
- "Кўнгилга бир аёл ёқиши сабабли кимнинг қалбида жинсий майл пайдо бўлса, 
дарров аёли билан бирга бўлиб, бу истакни бартараф этсин. Шундай қилиш қалбдаги бу 
майлни йўқотади"
Инсоннинг зино қилмаслик ва оиланинг бошқа ҳикматларини ўйлаб аёли билан 
жинсий алоқа қилишда савоби бор. Пайғамбаримиз (с.а.в.) саҳобаларга:
- "Сизларни аёлларингиз билан жинсий алоқада бўлишингизга садақа савоби 
берилади" дея марҳамат қилдилар. Саҳобалардан бири сўради:
- Эй, Расулуллоҳ! Биз жинсий эҳтиёжни қондириб, яна қандай қилиб савоб оламиз?
Расулуллоҳ унга жавобан шундай дедилар:
14


- "Биттангиз зино қилганингизда гуноҳ қилган бўлар эдингиз. Демак, шунга ўхшаш 
тан маҳрами билан бирга бўлиб, жинсий эҳтиёжни қондирганларга савоб ёзилади". 
Инсон турмуш қургандан сўнг жинсий истак сабаби билан қиладиган гуноҳ 
ишлардан ўзини сақлайди ва пок бир ҳаётга эришади. Шу маънода Ҳазрати 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар:
"Уйланган киши динининг ярмини барпо этибди, ярми учун Аллоҳдан қўрқсин" 
(Яъни ярми учун ўзи ҳаракат қилсин - тарж.).
Турмуш қуриш аёл ва эркакни ҳаромдан сақлайдиган, ор-номусини ҳимоя қиладиган 
бир қалъадир. Қуръони Каримда уйланган эркак ва турмушга чиққан аёлга мухсон ва 
мухсана дея таърифланган. Бунинг маъноси қалъа ичига олинган, муҳофаза қилинган 
деганидир.
3.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish