Баҳром ирзаев туркистон жадидларининг


Ўзбекистон маориф ҳайъатининг раиси



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/57
Sana14.06.2022
Hajmi2,15 Mb.
#667001
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57
Bog'liq
Bahrom Irzayev Turkiston jadidlarining Ko\'mak tashkiloti

Ўзбекистон маориф ҳайъатининг раиси:
Г. Идрисий.
Талаба жамияти раиси: Аҳмаджон.
Бадан тарбияси
(Физкультура)
Инқилобдан кейин мамлакатимизда бадан тарби-
яси (физкультура)га қанчалик аҳамият берилгани ҳар 
кимнинг маълумидир. Ҳар мактабда бадан тарбияси 
мажбурий дарс ҳукмига кирди.Ҳар бир шаҳарларда ба-
дан тарбия клублари, тўгараклари очилиб кетди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


100
Бадан тарбияси янги туғилган боладан тортиб 
чол одамғача лозимдир. Бадан тарбияси орқасида ки-
шининг гавдаси ва бошқа аъзолари ҳар бир қийин ва 
оғир ишларга уйғунлашадир. Бадан тарбияси орқасида 
одамзод ўлишига довур ёш ва фаол қоладир.
Халқ рўзғори фақат бадан тарбияси орқасида ки-
шилардан аъзами суръатда (максимум) фойда қила 
оладир. Кунда ҳеч бўлмағонда 15 минут, ёки ярим 
соат гимнастика билан машғул бўлғон киши, ўзининг 
ҳунар ва санъатини бажаришда, корхоналарда маши-
налар ёнида қанча иш қилса ҳам ҳеч чарчамайдир. Ба-
дан тарбияси кишидан дангасаликни йўқотадир. Ба-
данини тарбия қилғон одамнинг ўпкалари катта кенг 
бўладир. Кунда ҳеч бўлмаса бир соат ёки бир неча ми-
нут бўлса ҳам тоза ҳаво билан тўлиб қоладир. Унинг 
юраги соғлом ва мустаҳкам бўладир. Бир оз югурса 
ёки бир оз шошиб иш қилса, нафаси қисилиб, юраги 
уруб кетмайдир.
Бадан тарбияси кишининг руҳини кўтарадир. Гим-
настика қилган одам доимо чаққон, доимо тайёр, атро-
фида бўлғон ҳодисалардан хабардор бўладир. Ҳафса-
ласизлик, ёлқовликнинг яқинига йўлагиси келмайдир. 
Ул ҳар вақт оғир бўлиб совуққонлиқни йўқотмайдир.
Бадан тарбияси билан машғул бўлган одам, тез ка-
сал бўлмайдир. Отдан трамвайдан йиқилса ҳам унинг 
суяклари дарров синмайдир. Балки, ул одам жуда кам 
йиқиладур ва ҳеч йиқилмайдир. Мабодо йиқиладургон 
бўлиб қолса, дарров ўз вазиятини совуққонлиқ билан 
таъйин қилиб олиб, керак бўлғон тарафка ўз ўзидан 
сакраб тушадир. Спорт ва бадан тарбиясинингҳар хил 
қисм ва навълари бор: копток тепиш (футбол), мушт 
ўйнатиш (бокс), яхмалак отиш, югуриш ва ҳар хил 
асбобларда юриш ва бошқалар. Бизнинг Туркистонда 
ҳозирча бўлмағон спортлардан бири қишда яхмалак 
отишдир.
www.ziyouz.com kutubxonasi


101
Совуқ ерларда, масалан, Маскав, Ленинград ва бо-
шқа шунга ўхшаш катта шаҳарларда спортнинг бу на-
въи жуда муҳим, оҳангдор, нафис (Элигент) ҳам фой-
далиқ саналадир. Яхмалак отиш чоғида кишининг ҳар 
аъзоси мутаносиб суратда ҳаракат қиладир. Муз усти-
да музикага мувофиқлашдириб ўйнамоқ ҳам турли ҳа-
ракатларни қилмоқ бўладир. Чопмоқ ва яхмалак отмоқ 
осон бўлғонидан одамзод ҳеч чарчамасдан беш олти 
соат соф ҳавода муз устида қола оладир. Бу замон ичи-
да албатта кишининг ўпкаларида фабрик, корхона, 
мактаб, контўр, идорахона, дўконларнинг ёмон ҳаво-
сиданбир қатра қолмасдан чиқиб битадир. Муз устида 
яхмалак отиш спортини эркак ва қизлар баб-баравар 
қила оладир.
Бизда спорт йўқ деярлик даражада, шунинг учун 
одамларимизнинг баданлари заиф, руҳлари тушкун, 
ўзлари ёлқов ва дангасадирлар. Ҳозир олдимизда 
муҳим бир иш бўлса, ул ҳам бадан тарбия ишларини 
кенгайтиришдир. Зах уйларда, ифлос ва тиғиз жойлар-
да доимо яшаб туриш кишининг соғлиғини еб қўядир.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish