Ота – оналарнинг муҳаббатини етишмаслиги ҳисси борлигидан. Ота-оналар бу гапдан хафа бўлишлари табиий ҳол, негаки улар ўз фарзандлари учун ҳамма нарсага тайёр турадилар ва керак бўлса жонларини берадилар. Аммо бу ерда муҳаббатнинг айни ўзи ҳақида гап кетаётгани йўқ, гап фақат унинг кўринишлари ҳақида кетаяпти. Масалан, ўсмирлар учун ота-она уларга ёш боладек муомала қилётганини ҳақорат деб қабул қилишади. Уларга бўлган ишонч етишмовчилигини бошларидан ўтказишади. Шунинг учун ҳам кўнгилдан бўлган суҳбат рўёбга чиқмайди. Айни шу кўнгилдан бўлган суҳбат болага муҳаббат ва ҳимояланганлик ҳиссини беради.
Ўсмирлар муаммоларининг аҳамиятмини катталар томонидан муҳим эмас деб саналиши. Одатда ота-оналар ўз фарзандларининг ташқи атрибутикаси (яхши овқатланиш, яхши кийим кийишига, таълим олиш)га эътибор қаратишади. Аммо тенгқурлари билан тортишиб қолиши, ким биландир аразлашиб юриши ва кимгадир кўнгил қўйиши каби ички кечинмалари иккинчи даражали бўлиб қолаверади.
Организмда гормонал ўзгаришлар. Гормонлар таъсири остида ўсмирлар сабабсиз ҳафа бўлиб юриши ва ўкинишни бошдан кечиришади. Салбий изтироблар ўсмирларни эгаллаб турганда ота-оналар ва ўқитувчилар уларда фақатгина “ёмон ахлоқни” кўришади. Реал дунёдаги муаммолар болаларни виртуал дунёга итаради, ундайди, у эса ҳар доим ҳам хавфсиз бўлавермайди.
Тенгқурларнинг таъсири. “Ёмон дўст” деган гап дунё сингари “қадим” эканлиги ҳаммага маълум. Авваллари бу гапни реал ҳаётдаги муносабатларга ишлатилган бўлса , эндиликда ижтимоий тармоқларда ҳам шундай “Ёмон дўстларга” қўшилиб қолиш осон бўлиб қолди. Ҳақиқий дўстлар билан эса муносбатлар боши берк кўчага кириб қолганлигича қолаверади.
Кўпгина ота – оналар ўз фарзандларини информацион химояси ҳақида бош қотиришади ва кўплаб сайтлар бу ҳақда керакли тавсиялар бериб келишади. Асосан компьютерга ўрнатилган “ота-она назорати” саволга жавоб бўлиб хизмат қилади. Аммо катталар учун тузилган сайтларга мобил телефондан кириш мумкинлиги эсдан чиқиб колади. Бундан ташқари статистика шуни кўрсатадики, кўпгина ёш болалар ҳимояланиш тизимларини айланиб ўтишга ҳаракат қилишади ва кўплари шу ишни уддасидан чиқишади. Яъни муаммо яна ота ва бола ўртасидаги можарога кўчади. Катталар жуда бўлмаганда ўзларини тинчлантиришлари учун қандайдир йўлларни топишади, фарзандлари эса гўёки ўз ҳуқуқларини чекланганлиги тан олгандек бўлиб туришади, амалда болани виртуал дунёга қизиқишини орттирадиган нарсадан бошқа ҳеч нарса ўзгармай қолади.
Фарзандларимизни интернетдан ҳимоя қилиш муаммоси биз учун қандайдир чуқур бўлиб туюлади. Муаммо эса интернетни ўзида эмас балки баъзи бир маълумотлар ва ўйинларда эканида бўлади. Чунки интернетда ёмон маълумотлар яхши маълумотлардан кам экани ҳеч кимга сир эмас.
Демак бу каби сабаблар ёшларда кузатилиши табиий ҳол. Ота-ота ва тарбияга масъул бўлган бошқа шахслар шуларни ҳам ҳисобга олиши керак бўлади. Яқинда тўлдирилган ҳолда қайта нашр этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулеповнинг “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” китобида “Лудомания” номли алоҳида боб киритилган бўлиб унда “Виртуал ўйинларга мубтало бўлиш сабаблари”, “Виртуал ўйинларнинг васвасаси”, “Виртуал ўйинларга қарамлик белгилари ва касалликлари” ва айниқса, ёш авлодни бундай таъсирлардан ҳимоя қилишда тавсия этиладиган “Виртуал ўйинларга мутеликдан мустақил халос бўлиш усули” мавзуларининг кенг ёритилиши биз каби педагог-тарбиячилар ва ота-оналар учун муҳим қўлланма бўлди.