Баркамол авлодни тарбиялашда ижтимоий-гуманитар фанларнинг ўрни тасаввурсиз одам, телескопсиз обсерваториянинг ўзгинасидир



Download 50,5 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi50,5 Kb.
#271412
  1   2
Bog'liq
Barkamol avlodni tarbiya...


БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИНГ ЎРНИ
Тасаввурсиз одам, телескопсиз обсерваториянинг ўзгинасидир (Г.Бигер).
Барчамизга маълумки, бугунги кунда ёшларимизни ташқи мафкуравий таъсир ва таҳдидлардан ҳимоя қилишда ҳам ижтимоий гуманитар фанларнинг роли муҳим аҳамиятга эга. Чунки, мафкуравий таҳдид шакллари хилма-хил бўлиб, уларда кўпинча жозибали шиор ва ғоялар ниқоби ортида иш кўрилиб, турли-туман усуллардан фойдаланилади. Бундай ёвуз кучлар ихтиёрида жуда катта моддий, молиявий ресурс ва имкониятлар мавжуд бўлиб, улар пухта ўйланган ҳамда давомли мақсадларга хизмат қилмоқда. Бу ҳаракатлардан асосий кўзланган мақсад эса авваламбор, ёшлар қалбини эгаллаш, муайян мамлакат ёки минтақадаги бирор халқнинг онгига таъсир ўтказиш, уни ўз дунёқарашига бўйсундириш, мафкуравий жиҳатдан заиф ва тобеъ қилишдан иборат.
Хўш, баркамол авлод тарбиясида нималарга эътибор қилиш керак, аслида. Бу борада дастурамал қилиб олишимиз лозим бўлган муҳим жиҳатлар қайси ҳужжатларда ўз аксини топган? Қайси йўл биз учун “қулай”? “Ортиқча” фанлар қисқартирилаётган айни жараёнда кенг жамоатчиликнинг позицияси қандай бўлиши керак. Ушбу мақола орқали юқоридаги саволларга жавоб қидириб кўрамиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори барчанинг, шу жумладан, педагогларнинг ҳам ишини умумлаштиради. Шунингдек, ушбу концепция мамлакатимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларни ягона тизимга олиб келиши кутилмоқда. Концепцияда ёшлар маънавиятини шакллантириш учун умумий ўрта таълим мактабларида миллий ғоя тамойилларини тарбия жараёнларига чуқур сингдириш, ўқувчиларга миллий тарбия асосларини тўлақонли тушунтириш, аждодларимизнинг тарбияга оид таълимотларини ёшларга етказишга қаратилган “Тарбия” фанининг ташкил этилаётгани муҳим аҳамият касб этади1.
Қолаверса, ҳозирги глобаллашув даврида таълимнинг асосий устувор вазифаларидан бири ҳам ёшларимиз онгига Миллий ғоя ва мафкурамизни сингдириш, уларнинг Она ватан ва халқига бўлган Ватанпарварлик ғояларини янада шакллантиришдир. Чунки ҳар қандай мафкура жамиятда муайян ғоялар устуворлик қиладиган ижтимоий муҳитни яратиш вазифасини ҳам бажаради. Зеро, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек, “Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар”2.
Бугунги кун ёшларида дунёқараш ва тафаккурни шакллантириш, шу билан бирга уларни ғоявий жиҳатдан ҳимоя қилиш айнан ижтимоий-гуманитар фанлари профессор-ўқитувчиларининг зиммасига улкан масъулиятни юклайди. Боиси ёшларимизни Ватан равнақи йўлидаги аниқ мақсад сари бирлаштириш ва сафарбар этиш орқалигина фуқаролик жамиятини мустаҳкам ўзагини яратиш мумкин. Шунингдек ёшларимизда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантиришда эса биз аввало, Ватанимиз тарихини, унда яшаб ўтган буюк аждодларимиз меросини улар онгига етказишимиз керак.
Дарвоқеъ, Ватанимиз тарихини ўрганиш орқали жаҳондаги илғор, тараққийпарвар, демократик кучлар ҳамда давлатларнинг тажрибаларини умумлаштириш асосида халқимизда янгича ижтимоий-сиёсий дунёқараш маданиятини шакллантириш, тараққиётнинг умумэътироф этилган тамойилларига асосланган йўлларини тўғри белгилаб олишга кўмаклашиш, ўтмиш хатоларини такрорламаслик, улардан зарур сабоқлар чиқариш, тараққиётга, миллат келажагига хавф солувчи асосий омилларни олдиндан кўра олиш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш, қўшни ва дунё халқлари билан ҳамжиҳатликда, тинч тотув яшашини таъминлаш мумкин бўлади.
Бу ҳақида Президент Ш.М.Мирзиёев шундай дейди: “...Барчамиз яхши тушунамиз, таълим-тарбия ҳар қайси давлат ва жамиятнинг нафақат бугунги, балки эртанги кунини ҳам хал қиладиган энг муҳим устувор масаладир. Шунинг учун мамлакатимизда бу масалага давлат миқёсида улкан имкон қаратилмоқда”3. Демак, мафкуравий таҳдидларга қарши тўғри таълим ва тарбия бериб курашиш самарали ҳисобланади.
Мафкуравий таҳдидлар ёшларимиз онгини заҳарлашга қаратилган бўлиб, улар аҳлоқий бузуқлик, зўравонлик, индивидуализм, эгоцентиризм ғояларини пинҳона тарғиб қилади.
Ушбу таҳдидларнинг асосий қуроли Оммавий ахборот воситалари ҳамда бутун дунё ўргимчак тўри деб ном олган “Интернет” тармоғидир. Мафкуравий таҳдидларнинг ниҳоятда кенг қамровли эканлигидан келиб чиқиб, уларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган мафкуравий тарбия орқали жавоб бериш мумкин. Биз энг аввало ёшларимизга оқни қорадан - қорани оқдан ажрата олиши учун етарли билим беришимиз керак, чунки юксак салоҳиятли, етук онг ва тафаккурга эга шахсгина ҳар қандай маънавий ва мафкуравий таҳдидларга қарши тура олади.
Шу топда хитойлик машҳур актёр Жеки Чан ҳақидаги бир миш‑миш эсга тушади. Унга Голливудда хитойликлар тўғрисида салбий тасаввур қолдирувчи ролни таклиф қилишибди. У кесиб: “Мен Хитой, хитойликлар тўғрисида салбий фикр пайдо қилувчи ролни ўйнамайман”, деган экан. Оммавий маданиятчилар бунга “Жеки Чан яхши актёру, пул ишлашни билмайди‑да”, деб мийиғида кулиб қўйишган экан.
Маънавиятни асрамоқ – одамдаги инсонни асрамоқдир. Буни шиор эмас, ҳар кунлик иш, ҳаётий талаб деб тушуниш миллатнинг борлигини, яшашини белгилар экан. Глобаллашув эса “оммавий маданият”ни ёймоқда. У ёшларнинг тафаккурига, мусиқасига, дидига, кийинишига, ўзаро муомаласига, оилавий муносабатларига, ҳаттоки орзуларига ҳам чанг солмоқда.
Бугунги кунда юртимизда миллий ғояни ривожлантиришнинг институтционал тизими шакллантирилган, унинг янада самарадорлигини ошириш эса ижтимоий-гуманитар йўналишдаги фанларнинг қандай ўқитилишига боғлиқ. Олий таълим тизимидаги олийгоҳларда бу фанларни ўқитилишида қайси соҳа йўналишида мутаҳассислар тайёрланишига ҳам эътибор қаратиш ўта муҳимдир. Термиз давлат университети Педагогика ва психология йўналиши магистрантларининг фикрича, ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича ўқув мажмуаларини яратишда талабаларнинг мутахассислик йўналишларига кўпроқ урғу берилса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Боиси, 2019-2020 ўқув йилидан магистратура йўналишига турдош таълим йўналишини битирган бакалавриат талабалари ҳам қабул қилинди. Турли соҳа мутахассисларига яхлит бир соҳа тўғрисида билим беришда бизнингча, профессор-ўқитувчиларда баъзи муаммолар юзага келади. Уларнинг энг асосийси эса, албатта, барча талабаларда соҳа бўйича бошланғич билим турлича бўлишидир. Демак, бундай вазиятда профессор-ўқитувчиларнинг етарли билими ва тажрибаси билангина кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Чунки ҳар бир фан талабага таниш бўлган соҳа орқали тушунтирилса, унинг самарадорлиги янада ортади.
Қолаверса, Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида: “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш” деган дастурий ғоя ёшларни Она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш - ўта шарафли вазифа эканлигини таъкидладилар4.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ижтимоий-гуманитар фанлар жамиятимиз таълим тизимининг асосий бўғинларидан биридир. Уларни янада такомиллаштириш, кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш шу куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Шундай экан, олдимизга қўйган вазифани уддалашда ҳаммамиз камарбаста бўлайлик, қўлни-қўлга берайлик. Зеро, биз ҳам эртанги педагогмиз. Биз ҳам улкан масъулиятни ҳис қилган ҳолда ижтимоий-гуманитар фанларни пухта ўзлаштиришимиз, устозларга муносиб давомчи бўлишимиз шарт.


Download 50,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish