Барча турдаги сигнализация ва алоқа воситалари ишламаганда поездларнинг ҳаракати



Download 31,98 Kb.
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi31,98 Kb.
#196010
  1   2   3   4   5
Bog'liq
labaratoriya 3


БАРЧА ТУРДАГИ СИГНАЛИЗАЦИЯ ВА АЛОқА
ВОСИТАЛАРИ ИШЛАМАГАНДА ПОЕЗДЛАРНИНГ ҲАРАКАТИ


ТФқ нинг 261 бандига мувофиқ, сигнализация ва алоқа барча воситалари ишининг танаффус (тўхташ) пайтида поездлар ҳаракати бир йўлли участкаларда ёзма хабарномалар орқали, икки йўлли участкаларда - станциялар орасидаги перегонда поезднинг ўтишига кетадиган вақт билан чегаралаш орқали амалга оширилади.
Ёзма хабарномалар орқали ёки поезд перегонни босиб ўтиши учун тайинланган вақтни тақсимлаш усули билан поездлар ҳаракати, перегонни чегараловчи станциялар навбатчилари ўртасида поездлар ҳаракати тўғрисидаги сўзлашувларни уларнинг ихтиёрида бўлган бирон бир алоқа воситаси орқали амалга оширишнинг иложи бўлмаса, белгиланади.


Барча турдаги сигнализация ва алоқа воситалари ишламаганда станция навбатчиси томонидан машинистга бериладиган, диагонали бўйлаб икки қизил полосали оқ бланкдаги рухсатнома (ДУ-56 шаклидаги бланк -__бетда келтирилган) поездга перегонни эгаллаш хуқуқини беради.
Бунда, агар илгари жўнатилган поезднинг қўшни станцияга етиб борганлиги тўғрисида маълумот бўлмаса, аввал жўнатилган поезднинг орт қисми муҳофазаланмаган бўлиши мумкинлиги сабабли машинист перегон бўйлаб ўта эҳтиёткорлик ва дарҳол тўхташга тайёр ҳолда ҳаракатланиши лозим.


Барча турдаги сигнализация ва алоқа воситалари ишламаганда қуйидаги поездларни жўнатиш тақиқланади:
а) 1 классли хавфли юклар (ВМ), ногабарит юк ортилган, бирлаштирилган, оғирлиги ва узунлиги оширилган, шунингдек ир машинист томондан хизмат кўрсатиладиган поездлар;
б) перегонда ишлаш учун тўхтайдиган, аммо тиклаш ва ўт ўчириш поездлари ва ёрдамчи локомотивлар бундан мустасно;
в) перегондаги тўхташ йўлга бораётган.
Сурувчи локомотивлар перегоннинг бошидан охиригача қўшни станциягача бориши шарт.


БИР ЙЎЛЛИК ПЕРЕГОНЛАРДА ПОЕЗДЛАРНИНГ
ҲАРАКАТЛАНИШ ТАРТИБИ


Барча турдаги сигнализация ва алоқа ишламаганда токи ёзма хабарномалар бўйича ҳаракат ўрнатилгунча, ўртасида алоқа узилган станциялар билан чегараланган перегонга фақат бир йўллик перегонлар учун устун ҳисобланган тоқ йўналишда поездлар жўнатилиши мумкин. Устун йўналишга қарама-қарши ҳисобланган йўналиш бўйича токи ёзма хабарномалар бўйича алоқа ўрнатилмагунча поездларларнинг бирортаси жўнатилиши мумкин эмас, қуйидаги поездлар бундан мустасно:
а) жўнатилишига алоқа узилишидан аввал устун йўналиш станциясидан рухсат (ярим автоматик блокировкада розилик блок-сигнали, телефон алоқасида поезд телефонограммаси, электржезл тизимида перегоннинг чиқарилган жезли) олинган поездлар. Бу истисно икки томонлама блокировкали бир йўлли перегонларга татбиқ этилмайди;
б) ёрдам юбориш тўғрисида перегондан қабул қилинган талаб асосида жўнатилаётган тиклаш, ўт ўчириш поездлари ёки ёрдамчи локомотив.
Устун йўналишли ва шунингдек устун йўналишга қарама-қарши йўналишли станция навбатчиси, перегондан ёрдам кўрсатиш хақида талабни қабул қилганидан сўнг, тиклаш, ўт ўчириш поездлари ёки ёрдамчи локомотивни жўнатишни, машинистга ушбу Йўриқноманинг 7-боби талабларига мувофиқ, оқ рангдаги диоганали бўйича қизил полосали рухсатномани тақдим этиш билан ташкил қилади.
Йўлларининг бири алоқа узилгунича ёпилган икки йўллик перегонда токи ёзма хабарномалар бўйича ҳаракат ўрнатилмагунча биринчи бўлиб фақат, қолган амалдаги йўл учун икки йўллик ҳаракатда тўғри ҳисобланган йўналишдаги поезд жўнатилиши мумкин.


Перегон икки томонлама автоблокировка билан жиҳозланмаган бўлса, устун йўналишдаги биринчи поездни жўнатиш учун қўшни станция навбатчисининг рухсати талаб қилинмайди.
Икки томонлама автоблокировка билан жиҳозланган бир йўллик перегонда станция навбатчиси перегон қўшни станциягача масофада бўш эканлигига ишонч ҳосил қилганидан ва бир вақтнинг ўзида қўшни станция навбатчисига поездлар ҳаракати кейинги тартиби тўғрисидаги хабарномани етказгандан сўнггина устун йўналишдаги биринчи поезд жўнатилиши мумкин. Перегоннинг бўшлигини текшириш хақида поездлар ҳаракати журналига текширувни амалга оширган ходимнинг фамилияси ва текшириш усули кўрсатилган қайд киритилади.


Сигнализация ва алоқанинг барча турлари ишламаганда перегонга тиклаш поезди (ўзи юрар махсус ҳаракат таркиби), ўт ўчириш поезди ёки ёрдамчи локомотивни устун йўналишда ҳам, қарама-қарши йўналишда ҳам жўнатишга рухсат этилади, аммо бундан аввал перегонда тўхтаб қолган поезднинг машинистидан ёки йўл, сигнализация ва алоқа, электр таъминоти хизмати ходимидан тегишли талаб қабул қилиниши шарт. Бунда, перегон автоматик блокировка билан жиҳозланган бўлса, ёрдам тўғрисида талаб қабул қилган станция навбатчиси тиклаш поезди ёки локомотивни юборишдан аввал станция билан ёрдам жўнатилаётган жой орасида бошқа поездлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак.


Станциялар ўртасида ёзма хабарномаларни жўнатиш сигнализация ва алоқанинг барча турлари ишламагандан сўнг перегонга жўнатиладиган биринчи поезд билан бошланади.
Бунда етакчи локомотивнинг машинистига перегонни эгaллaш хуқуқини берувчи диагонали бўйлаб икки қизил полосали оқ бланкдаги рухсатнома берилади. Бундан ташқари, ушбу поезд машинисти билан қўшни станцияга поездларнинг кейинги ҳаракат тартиби тўғрисида оқ рангда махсус бланкдаги (ДУ-55 шаклидаги бланк __-бетда келтирилган), қуйидаги шакллардан бири бўйича тўлдирилган ёзма хабарнома юборилади:



Download 31,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish