Қидирув - тадқиқий изланиш таълим усули
ушбу ѐндашувда
ўқувчиларда муаммоларни ечиш қобилиятини ривожлантириш янги, охиригача
тасвирлаб етказилмаган тажрибани янги харакат усулларини эгаллаш, асосий
мақсад қилиб қўйилади.Ўқиш-ўқитишни қидирув моделлари таълим мазмуни,
табиат ва жамият билан ўзаро алоқаси, шахсни тадқиотчилик позицияга, уни
фаол-ижодий фаолиятга йўналтиради.
Педагогикада технологик ѐндашув ҳам қидирув-тадқиқий ѐндашув ҳам
зарур. Ҳар бир ѐндашувнинг ўзини тадбиқ этиш соҳаси мавжуд. Шу боис
таълим-тарбия жараѐнини ташкил этишда уларни оптимал равишда бирга
қўшиб олиб бориш мақсадга мувофиқдир.
3. Анъанавий, ривожлантирувчи ва инновацион таълим
технологиялари.
Одатдаги анъанавий ўқитиш, авторитар технологияга тааллуқлидир. Бунда,
аввало Я.А.Коменский томонидан ифода этилган, дидактика тамойилларига
асосланган ўқитишнинг «синф-дарс» тизимида ташкил этиш назарда тутилади.
Ҳанузгача дунѐда энг кўп тарқалган ўқитишнинг «синф-дарс» тизими
ҳисобланади, у қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:
Ёши ва тайѐргарлик даражаси тахминан бир хил бўлган ўқувчилар синфни
(гуруҳни) ташкил этади:
Синф (гуруҳ, оқим) ягона ўқув режа, ягона ўқув дастурлар ва ягона
машғулотлар жадвали билан шуғулланади;
Машғулотларнинг асосий бирлиги дарс бўлиб, у битта фаннинг битта
мавзусига бағишланади ва ўқитувчи томонидан бошқарилади;
Ўқув китоблари асосан уй ишлари учун қўлланилади.
Анъанавий ўқитиш асосан билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга
қаратилган бўлиб, шахснинг ривожланишини кўзда тутмайди.
Анъанавий ўқитиш асосини, Я.А.Коменский томонидан тузилган
педагогика тамойиллари ташкил этади:
илмийлик;
табиатга монандлик (ўқитиш ривожланиш билан белгиланади ва
шаклланмайди);
узвийлик ва тизимлилик;
ўзлаштирувчанлик (маълумдан номаълумга, соддадан мураккабга);
37
мустаҳкамлаш (такрорлаш, такрорлаш …)
онглилик ва фаоллик;
назариянинг амалиѐт билан боғлиқлиги;
ѐши ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш.
Анъанавий ўқитиш қуйидаги хусусиятларга эга: зўравонлик педагогикаси,
ўқитишнинг тушунтирув-кўргазмали усули, оммавий ўқитиш. Анъанавий
ўқитишда авторитарлик қуйидаги шаклда намоѐн бўлади: ўқувчи бу ҳали тўла
шаклланмаган шахс, у фақат бажариши зарур, педагог эса - бу сардор ҳакам,
ягона ташаббускор шахс.
Мумтоз анъанавий ―синф-дарс‖ тизими - бу баѐн этишнинг маърузавий
усули ва китоб билан мустақил ишлашни ўз ичига олади (дидахография).
Замонавий анъанавий ўқитиш эса, ўқитишнинг техник воситаларини
қўллаб,
дидахографиядан
фойдаланишдан
иборат
бўлади.
Шахсга
йўналтирилган технологияларда, ўқувчи шахси педагогик жараѐн марказига
қўйилади, унинг ривожланишига ва табиий имкониятларини рўѐбга чиқаришга
қулай шарт-шароитлар яратилади.
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурида Ўзбекистон Республикасидаги таълим
тизимининг миллий моделига алоҳида эътибор қаратилган. Бу модел 5
таркибий қисмдан иборат: шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан,
ишлаб чиқариш. Бу ерда таълим миллий моделининг асосий таркибий қисми -
«шахс» биринчи ўринда туради. Бошқача айтганда, бутун таълим тизими, шу
жумладан, ўқитиш шахсга йўналтирилган бўлиши лозим.
Педагогни инновацион фаолиятига тайѐргарлигини шакллантириш
технологик жадвали
Вазифалари
Педагогик муносабат ва педагогик фаолиятни умумий
технологиясини такомиллаштириш инновацион фаолият
технологиясини ўзлаштириш.
Мазмуни
Муаллифлик
дастурларини
тузатиш
методикасини
ўзлаштириш. Тажриба босқичларини режалаштириш, татбиқ
этиладиган янгиликни таҳлил, прогноз қилиш, ривожлантириш
янгиликни педагогик жараѐнга татбиқ этиш, тузатиш, тажриба
ишлари натижаларини кузатиш
Технологиялари
Ташкилий - фаолият ўйинлари. Рефлекс-инновацион
амалиѐт муал-лифлик концепцияларини ўрганиш. Муаллифлик
дастурларини тузиш. Инновацион турдаги ўқув юртларида
амалий ишлар, турли хил малака оширишда иштирок этиш.
Педагогик устахоналар.
Даража
Психологиқ
тайѐргарлик
методологик
тус
олади,
рефлексив-аналитик маҳорат юқори масъулият, ижодий
фаолият ривожланади.
38
1.
Сизнингча мактабга биринчи ўринда қайси янгиликлар зарурдир?
2.
Сиз мактабда тажриба ишлари ташкил этиш методикаси билан танишмисиз?
3.
Сиз қандай ўйлайсиз, турли янгиликларни ўқитувчи қаердан билиб олиши
мумкин?
4.
Агар сизга инновацион фаолияти билан шуғулланишига имкон берилса, сиз
кимга ѐрдам сўраб мурожаат этардингиз?
5.
Сиз нима деб ўйлайсиз янгиликни жорий қилишда қандай қийинчиликлар
учраши мумкин?
6. Янгиликларни амалга ошириш пайтида сизнинг фаолиятингизда нималар
ўзгариши мумкин?
7. Янгиликни киришда сиз ѐрдам сўраб кимларга мурожаат этишингиз
мумкин?
8. Сиз киритаѐтган янгиликка сизнинг ҳамкасбларингиз қандай муносабатда
бўладилар?
9. Сиз нима деб ўйлайсиз, турли янгиликларни қўллашга ўқитувчини нима
мажбур этади?
10. Сиз ўзингизга педагогик жараѐнга янгилик киритишдан қаноатланиш
кутасизми?
Мактаб таълимидаги янгиликлар
Do'stlaringiz bilan baham: |