жараёнини, яратиш, қўллаш ва аниқлаш бўйича тизимли қарашдир.
Келтирилган бу таърифдан, педагогик технологиянинг – тизимлилик ва
самарадорлик каби мажбурий белгиларини алоҳида таъкидлаш мумкин. Бунга
педагогик технологиянинг мажбурий ташкил этувчи белгиларининг яна бири
қайта такрорланишни қўшиш лозим бўлади. Юқоридагиларни эътиборга олиб,
педагогик технологияни мақбуллаштирилган, унификациялаштирилган ва
қайта такрорланадиган ўқув жараѐнини яратиш ва қўллаш деб, характерлаш
мумкин.
Республикамизнинг ижтимоий иктисодий камолоти ѐш авлоднинг сайи
ҳаракатларига боғлиқ эканлиги энди ҳеч кимга сир эмас. Ўсиб келаѐтган ѐш
авлод ва уларнинг келажакда қандай касбкор эгаллашларига караб,
Республикамиз келажагини тасаввур қилса бўлади. Келажак ѐшларники. Ёшлар
фаолияти фаровон ҳаѐтимиз мезонидир. Худди шу маънода ѐшларни таълим
тарбиясига жиддий эътибор бермоғимиз лозим. Ёшлар таълим тарбияси ҳар бир
ота-онанинг, педагог тарбиячининг Ватан олдидаги муқаддас бурчидир.
Савол туғилади: улар таълим тарбия бораси нима қилишлари қандай йул
тутишлари, нималарга эътибор беришлари лозим. Бу саволларга педагогика
фани жавоб беради.
Педагогика фани нима ва у қачон пайдо бўлган? Тарихий манбаларда
ѐзилишича, кишилик жамияти пайдо бўлгач, ижтимоий ҳаѐтда орттирилган
тажрибаларни қуйи авлодга ўргатиш эҳтиѐжи туғилди. Тажрибаларни
тўпланиши натижасида таълим тарбиянинг дастлабки омиллари вужудга келди.
Табиат, ижтимоий ҳаѐт ҳақидаги тажрибалар асосида маълум билимлар бойиб
борди. Таълим тарбия ишлари билан шуғулланувчи тарбиячилар касб-ҳунар
ҳомийлари сифатида ажралиб чиқди. Уларнинг таълим-тарбия борасидаги
фаолиятлари ва тўплаган тажрибаларидан ўринли фойдаланишлари педагогика
фанининг вужудга келишига олиб келди. Шу аснода дастлабки мактаб
кўринишидаги муассасалар вужудга келди, тараққий этди. Шундай қилиб
педагогика фанининг таълим тарбиянинг мақсад ва вазифалари, уларнинг
мазмуни, усуллари ҳамда ташкил этиш шакллари хақида маълумот берувчи
фанга айланди.
28
Қадимги дунѐ фалсафа тизимларидан бошланиб, педагогиканинг фан
сифатида
шаклланиш
жараѐни
назарий
тафаккурнинг
тахмин
ва
фикрлашларидан илмий билим сари ҳаракат килиш жараѐни юз берди.
Педагогик ғоялар Афлотун (эр.ол. 427 - 347 йиллар) Арасту (эр.ол.384-322
й.) Плутарх (тах.416-тах.327 йиллар) Квинтилиан (35-95 йиллар чамаси) нинг
фалсафий ва сиѐсий асарларида намоѐн этила бошлади.
Халқимизнинг буюк мутафаккирлари бўлмиш Имои- ал-Бухорий,
Абу Али Ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Абу Наср Форобий, Баҳоуддин
Нақшбандий, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Мирзо Бобур, Абдурауф
Фитрат, Абдулла Қодирий, Махмудхужа Бехбудий ва бошқа шу каби кўплаб
буюк аждодларимиз томонидан яратилган маънавият сарчашмалари
ўзининг тарбиявий аҳамиятга, маърифатни тарғиб этиш хусусиятларига ва
ибратлилик хусусиятларига эга эканлиги туфайли хозирги кунга қадар ўз
қадр-қимматини йўқотмай келмоқда.
Мукаммал педагогик тизимни Ян Амос Коменский яратди. У ўз даврининг
илгор ғояларига таянган холда ―Ҳаммани хамма нарсага ўргатиш‖ туғрисида
даъват билан чиқди. Унинг ―Буюк дидактика‖ деган катта рисоласи назарий
педагогиканинг илк асарларидан хисобланади. Педагогиканинг илмий
асосларини тузишга Ж.Ж.Руссо (1712-1858), (И.Г.Пестолоций, А.Дестервенрг,
Р.Оуэн (17711-1858), А.Н.Радишчев (1749-1802), В.Г.Белинский, А.Герцен,
И.И.Пирогов, Н.Г.Чернишевский (1822-1899), Н.Д.Добролюбов кўп ѐрдам
қилдилар.
Таълим назарияси, таълим-тарбия мазмуни, шаклини ва услубларининг
асосий жиҳатлари Шаркда ишлаб чиқилиб, Европа орқали ўзгариб, ривожланиб
яна Шарқга қайтиб келганини ва дунѐ педагогик жараѐнини бир бутунлигини
ҳисобга олинса, қуйида келтирадиган тушунчаларда хусусий миллийликдан
кўра умуминсонийлик жиҳатларининг кўплиги кўзга ташланиб туради. Таълим
турли йўллар (мустақил ўқиш, радио ва телевизион эшиттиришлар, курслар,
лекторлар, ишлаб чиқишда ишлаш ва шу кабилар) орқали олинади.
Ҳар бир ўқувчи, ўқитувчи-тарбиячи ва она юрти тарихини билиши,
ватанпарвар бўлиши лозим. Таълим-тарбия тарихи педагогика тарихи фанидан
хабардор бўлмай туриб, ўқитувчилик қилиш мумкин эмас. Педагогика
назариясини чуқурроқ англаш учун эса унинг ўтмишидаги тараққийсини
билмоқ керак.
―
Биз таълим-тарбия соҳасидаги кенг кўламли ислоҳатларимизни, албатта,
охирига етказишимиз, бундай таълим даргоҳларини нафақат қуриш, таъмирлаш
ва жиҳозлаш, балки фарзандларимизни замон талаблари асосида камол
топтириш учун энг юксак малакали педагогларни жалб этиш, уларнинг билим
ва тажрибасини мунтазам ошириб боришга энг муҳим, ғоят масъулиятли
29
вазифа деб қарашимиз зарур‖ шунингдек, ―Фақатгина замонавий аснода
таълим-тарбия
олган,
жаҳоннинг
манаман
деган
мамлакатларидаги
тенгдошлари билан беллаша оладиган, жисмоний ва маънавий жиҳатдан
баркамол ѐшлар биз бошлаган ишларни муносиб давом эттириш ва янги
босқичга кўтаришга қодир бўлади
2
‖ –дейди биринчи Президентимиз ўзининг
―Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий
саодатдир‖ номли асарида.
Бугунги кунда педагогика соҳасида янги илмий йўналиш - педагогик
инновация ва таълим жараѐнини янгилаш ғояларининг пайдо бўлиши
натижасида педагогнинг педагогик фаолиятида ҳам янги йўналиш
«педагогнинг инновацион фаолияти» тушунчаси пайдо бўлди. Педагогикада
Do'stlaringiz bilan baham: |