Bog'liq Tijorat banklarining valyuta operatsiyalari (2)
Баратова Камола
Тижорат банкларининг валюта операциялари .
1.Валюта операцияларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари. Ўзбекистон Републикаси ҳудудида валюта операцияларини амалга ошириш
принсиплари ва валюта қимматликлари билан ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни билан аниқланади. Ушбу қонун талабларига мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида хорижий валюта билан боғлиқ барча ҳисоб-китоблар фақат ваколатли банклар орқали, яъни Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг валюта операцияларини ўтказишга рухсат берувчи лицензиясига эга бўлган тижорат банклари
томонидан амалга оширилади. Бундай лицензияга эга бўлган тижорат банклари ваколатли банк ҳисобланади.
Давлат мустақиллигига эришилиши билан Ўзбекистон Республикаси олдида инфлясия
жараёнлари ва ишлаб чиқариш тушкунлигига барҳам бериш, бозор талабларига жавоб берадиган молиявий тизимни вужудга келтириш, халқаро валюта ва савдо тизимигаинтеграция қилинишга йўналтирилган макроиқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга оид мураккаб масалалар пайдо бўлди.
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган валюта сиёсати, бевосита
ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган ислоҳотлар стратегиясига мувофиқ ҳолда олиб
борилмоқда. Давлат томонидан валютавий ҳуқуқларни ҳимоялашга доир мустахкам қонунчилик ва институционал асосни яратиш бўйича чора-тадбирларни кўрган ҳолда – давлат бош ислоҳотчи сифатида фаолият кўрсатмоқда. Бу шунингдек, валюта бозори инфратузилмасини яратишга доир аниқ мақсадга йўналтирилган сиёсатнинг амалга оширилишида ҳам намоён бўлмоқда. Шу тарзда давлат ислоҳотларининг мураккаб босқичларида ислоҳотларни анча оширишга қодир бўлган этакчи куч эканлигини кўрсатмоқда. Давлат шунингдек, бир қатор махсус давлат органларини ташқил этиш йўли билан ислоҳотларни тартибга солишни амалга оширмоқда. Албатта, Марказий банк давлат банки сифатида бу борада муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикасининг ”Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, қуйидагилар валюта назорати органлари ҳисобланади: жумладан, Марказий банк, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат Солиқ Қўмитаси, Давлат Божхона Қўмиталаридир. Уларни ҳар бири ўз вазифа ва функцияларга эгадир. Ваколатли банклар эса валюта назорати агентлари ҳисобланади. Жорий ва муддатли операциялар Халқаро иқтисодий, шунингдек валюта-кредит ва молия, муносабатлари қатнашчилари риск остида фаолият кўрсатадилар. Бу тижорат рискларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) шартнома тузилгандан сўнг нархнинг ўзгариши;
2) импортчининг товар қабул қилишдан бош тортиши, айниқса ҳисоб-китоб инкассо
шаклида бўлганда;
3) хужжатлардаги ёки товар учун тўловлардаги ҳатолар;
4) валюта маблағларини суистеъмол қилиш ёки ўғирлаш, уларни қалбакилаштириш;
5) харидор ёки қарздорнинг тўловга ноқобиллиги;
6) валюта курсларининг нобарқарорлиги;
7) инфлясия;
8) фоиз ставкаларининг ўзгарувчанлиги ва бошқалар;
70-йиллардан бошлаб валюта ва кредит рискларининг олдини олиш ва қоплаш учун
янги усуллардан фойдаланила бошланди. Улар қаторига
- валютавий опсион (биринчи марта 1973 йил Чикаго биржасида қўлланила
бошлаган)
- банклараро “своп” операцияси
- форвард валюта операцияси
- валютавий фючерс (1973 йилдан бошлаб Ню-Ёрк валюта бозорида, 1972
йилдан бошлаб Чикаго валюта бозорида ва б.).
Юқорида санаб ўтилган операцияларни бир сўз билан муддатли валюта
операциялари деб ҳам номлаш мумкин, банкларда эса улар асосан конверсион
операциялар номи билан аталадЎз навбатида, барча валюта қийматликлари билан амалга ошириладиган операциялар
ўз ҳарактери ва намаён бўлиш усулига кўра қуйидагиларга бўлинади:
1. Спот туридаги валюта операциялари;
2. Муддатли валюта операциялари:
Форвард типидаги валюта операциялари;
валюта опсионлари билан боғлиқ валюта операциялари;
валюта фючерслари билан амалга ошириладиган валюта операциялари.
3. Своп туридаги валюта операциялари.
СПОТ операциялари ёки касса битимлари (нақд битимлар).
СПОТ операцияси - бу битим кунини ҳисобга олмаган ҳолда икки иш куни давомида
валюта айрибошлаш бўйича операциядир.
Спот курс - бу спот битим тузилаётган вақтда бир мамлакат валютасини бошқа бир
мамлакат валютасидаги баҳосидир. Спот курс унинг сузиб юрувчи ёки қатъий белгиланган
режимда ишлашдан қатъий назар операция амалга оширилаётган вақтда миллий
валютанинг чет эллардаги қадри қанча эканлигини ўзида акс эттиради.
Асосан спот битимларининг курси - бу телеграф ўтказмаси курсидир. спот- курс икки хил
йўл билан аниқланади:
валюта биржасида диллерларнинг юзма-юз савдо қилиши орқали;
биржадан ташқари савдода дилерларнинг ўзаро телефон орқали савдосида
аниқланади.
Валюта курси сотиб олиш курси (харидор курси) ва сотиш курси (сотувчи курси)га
бўлинади. Валюта котировкасини амалга оширувчи банк валюта битимини ҳар доим ўзи учун фойдали курс бўйича амалга оширади. Банклар хорижий валютани ҳар доим қимматга сотиб (сотиш баҳоси), арзонроққа сотиб олишга (сотиб олиш баҳоси) ҳаракат қиладилар. Бу валюта-тижорат операцияларнинг асосий тамойилидир.
Сотиш ва сотиб олиш курслари орасидаги фарқ маржа деб аталиб, банк харажатларини
қоплаш ва қисман валюта рискини суғурталашга йқналтирилади. Агарда банк амалга
оширилган битимни худди шу курслар асосида таклиф қилинган контрбитим ҳисобига қопласа, у маржа ҳисобига фойда кқради. Шунинг асосида банклар валюта операциялари бўйича мижозларни кўпроқ жалб қилишдан манфаатдор.
Спот операцияларидан келадиган фойда маржага (албатта комиссия ҳақини чегириб
ташласа) тенг бўлиши ҳам мумкин.
Умуман олганда спот операциялари бир томондан қисқа вақтда юқори фойда олишга имконият берса, иккинчи томондан мавжуд валюта операциялари орасида риск даражасида энг юқори бўлган валюта операцияси ҳисобланади. Сабаби шуки, спот операцияларини амалга ошириш вақти қисқа бўлганлиги туфайли одатда у суғурта қилинмайди. Шунинг учун банклар пайшанба ва жума кунлари спот операцияларини катта ҳажмда амалга
оширмайдилар, чунки бунда спот операцияси муддати узайиб кетади. Худди шу сабабга асосан, банклар узун ва қисқа валюта позицияларини ҳам максимал даражада қасқартиришга ҳаракат қиладилар.
Бу валюталардан бири банк учун яхши бошқаси ёмон деб бўлмайди. Чунки агарда банк мисол учун АҚШ долларига нисбатан «қисқа» позицига эга
бўлса ва УСД курси тқсатдан кқтарилиб кетса, банк зарар кқриши аниқ. Курс ошиши прогноз қилинаётган вақтда позициянинг «узун» бўлгани маъқул.
Агарда валюта курси тушиб кетиши (УСД) прогноз қилинганда «узун» позиция
ижобий натижа бермаслиги мумкин. Албатта, ўз маблағларини гаровга тиккиси келмаган банклар валюта позицияларини «ёпиқ» ушлашлари мумкин, лекин бунда улар курс ўзгаришдан келиши мумкин бўлган фойдадан ҳам маҳрум бўладилар.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин валюта бозорларида амалга ошириладиган
валюта операцияларининг турлари ривожланиб кетди. Амалга оширилишига кқра валюта
операциялари нақд ва муддатли битимларга бўлинади.
Нақд валюта операциялари асосан «спот» шартларида амалга оширилади. Бунинг моҳияти шундаки, валюта сотиш-сотиб олиш битими тузилгандан кейин тузилаётган вақтдаги курс бўйича иккинчи иш кунида нақд валюта этказиб берилади. Бу операциялар энг кенгтарқалган бўлиб, бутун валюта битимларининг 90 фоизига яқинини ташқил этади.
Спот туридаги валюта битимлари ўзида маблағни этказиб бериш вақти бўйича
фарқланувчи уч турдаги битимни мужассамлаштиради. Бу операциялар қуйидаги жадвалда келтирилган. Тижорат банклари валюта сотмоқчи ёки сотиб олмоқчи бўлса, битимнинг номини (ТОД, ТОМ, СПОТ), курсини, суммасини кўрсатиб ариза бериши лозим. Валюта бозорининг иштирокчилари бўлган банклар ўз номидан ўзи учун, яна ўз номидан лекин мижозлари учун валюта сотиб олиш ёки сотиши мумкин. Агар банклар оъз ҳисобига валютани сотса ёки сотиб олса, бу операциялар улар ёки фоййда олиш учун, ёки ўз ликвидлилигини ушлуб туриш учун, ёки чет элдан банк учун жиҳозлар сотиб олиш ва бошқа мақсадлар учун амалга оширади.
«Спот» битимлари бўйича валюта олувчи банк томонидан кқрсатилган ҳисобварақларга этказиб берилади. Битимда кқрсатилган курс «спот» курс дейилади. Худди мана шу курслар асосида валюта бозоридаги муддатли курслар ҳам, валютани этказиб бериш бўйича қисқароқ муддатли бир марталик битимлар учун курслар ҳам аниқланади.
«Спот» операциялари ёрдамида банклар ўз мижозларининг чет эл валютасидагиеҳтиёжларини, капиталларнинг ҳаракатини, шунингдек бир валютанинг бошқа валютага оқиб қтишини таъминлайди, арбитраж ва спекулятив операцияларни амалга оширади.
«Спот» операциялари риск даражаси энг юқори операция ҳисобланади.
Фойда олиш учун банклар арбитраж ва чайқовчилик битимларини амалга оширишлари
мумкин. Арбитраж битимлар турли валюта бозорларида мавжуд бўлган валюта курслари
ўртасидаги фарқлардан фойда олиш мақсадида чет эл валютасини қайта сотиш (сотиб
олиш) бўйича тузилган қарши битимдир. Агар валюта бир валюта бозоридан сотиб олинса ва бошқа валюта бозорида сотилса – бу кенг тарқалган арбитраж дейилади. Агар фойда вақт ўтишига қараб курслар ўзгаришидан юзага келадиган бўлса бу вақтинчалик арбитраж дейилади.
Муддатли валюта операциялари ва уларни амалга ошириш
Муддатли валюта операциялари - бу битим тузилгандан кейин битимдаги курс
бўйича келишилган хорижий валютани маълум муддат қтгач этказиб бериш келишиб олинадиган валюта битимларидир. Бундан муддатли валюта операцияларининг икки хусусияти келиб чиқади:
1. Битим тузилиши билан бажарилиш ўртасида маълум давр вақт бор.
2. Муддатли валюта операциялар бўйича валюта курси, маълум муддат
ўтганидан кейин фойдаланилса ҳам, битим тузилаётган пайтда белгиланади.
Муддатли битимлар деб, белгиланган муддатда, аммо икки иш кунидан ошик булган
муддатда амалга ошириладиган операцияларга айтилади. Амалиётда муддатли
битимларнинг куйидаги кенг таркаган турлари мавжуддир.
Уларга:
1. форвард валюта битимлари;
2. фючерс битимлари;
3. валюта опсиони;
4.своп операцияларини курсатиш мумкин. Эмитент давлат ташқарисида бир ёки бир нечта функцияларни бажарувчи валюта
халқаро валюта ҳисобланади. Валютанинг халқаро ролни бажариши қуйидаги омилларга
боғлиқ: миллий иқтисодиёт ҳажмига, хорижий инвесторлар ишончига, халқаро савдода
мамлакатнинг тутган ўрнига, молиявий бозорнинг эркинлик даражасига. Асосий валюта (кей cурренcй) – хорижда пулнинг бир нечта вазифасини бажарувчи валютадир. Ҳозирги вақтда валютанинг ушбу турига эвро, япон иенаси, швейсария франки, фунт стерлинг каби валюталар киради. Халқаро айланмада сезиларли даражада йирик масштабларда бошқа асосийвалюталарга нисбатан пулнинг кўпгина вазифаларини бажарувчи валюта доминантлик қилувчи валюта ҳисобланади. ИИ жахон урушидан сўнг, қарийиб ярим асрдан буён АҚШ доллари доминант валюта ҳисобланади. Этакчи валюта (веҳиcле cурренcй)- икки давлатнинг
ўзаро операцияларида ишлатилувчи ва ушбу давлатларнинг миллий валютаси
ҳисобланмаган валютадир. Амалиётда агар валюта, асосий валюта ҳисоблансагина этакчи валюта бўла олади. Масалан, Россиядан Белорусияга этказилган нефт тўлови АҚШ долларида амалга оширилади.
Агар юқорида келтирилган мезонларни умумлаштирсак, хулоса қилиш мумкинки, миллий валюта миллий иқтисодиёт доирасидан чиқиб халқаро ҳисоб-китобларда ишлатилишни бошлайди, агар мамлакат иқтисодиёти этарлича улкан бўлса, бозор муносабатлари очиқ ва юқори даражада ривожланган бўлса. Очиқ, лекин кичик иқтисодиётга эга мамлакат ўз валютасини этакчи валютага айлантира олмайди. Шу билан бирга самарали валюта сиёсатини олиб бориш, ўз навбатида, ушбу давлат ва бошқа давлатлар билан ташқи савдо муносабатларини ривожлантиришни рағбатлантиради, ички чекланган конвертацияга эга
бўлган валюта эркин конвертацияланувчи ва ҳаттоки халқаро валюта мақомига ҳам эга бўлиши мумкин. Ҳар қандай давлат миллий валюта мақомининг ўзгариши валюта бозори ҳамда ташқи савдо алоқалари эркинлашаётганлигига ёрқин далил бўла олади. Валюта фючерс операциялари ҳам бошқа муддатли валюта битимлари каби маълум бир валютани бошқа бир валютага белгиланган муддатда сотиш ёки сотиб олиш битимидир.
Бу жиҳатдан бу турдаги битим аутрайт-форвард битими билан ўхшаш бўлиб, лекин улар бирбиридан тузилмавий ва институционал тарзда фарқ қилади:
- Фючерс битимлари савдоси очиқ оммавий тарздаги таклиф асосида
ташқиллаштирилган биржаларда амалга оширилади. Ва уларнинг фаолияти миллий қонунчилик ва махсус мувофиқлаштирувчи органлар томонидан тартибга солинади.форвард битимлари эса биржадан ташқари бозорда амалга оширилади, уларнинг устидан назорат тижорат ва солиқ қонунчилигига асосан амалга оширлади;
- Фючерс битимлари стандартлашган бўлади, яъни уларнинг суммаси ва санаси
стандарт шаклда бўлади. Форвард битимлари одатда мижоз эҳтиёжига қараб тузилади;
- Фючерс битимлари ҳар куни қайта баҳоланади ва бозордаги жорий баҳоларга қараб
котировкаланади ҳамда корректировка қилинади. Форвард битимлари битим муддатигача ҳеч
қандай тўловни талаб қилмайди, лекин банк форвард битимини имзолаётганда таъминот талаб этиши мумкин;
- Фючерслар билан ҳисоб-китоблар валюта клиринг палатаси орқали амалга оширилади.
Клиринг палатаси маржасини ўтказиб беради ва ҳар бир битимни сотиб олувчи ва сотувчи томонидан бажарилишини кафолатлайди. Форвард битимлари эса икки томонлама битим бўлиб, унда ҳеч қандай воситачилар бўлмайди.
Валюта опсионлари билан амалга ошириладиган операциялар
Валюта опсионлари биринчи марта 1982 йилда Филаделфия биржасида амалга оширилган.
Шундан кейин валюта опсионлари билан савдолар жаҳоннинг кўпгина биржаларида амалга оширила бошлади. Опсиондан инвестиция портфелининг муҳим элементи ва суғурталашнинг самарали усули сифатида фойдаланиш учун уни қандай ишлатилишини билиш лозим. Фючерс ва форвард битимларидан фарқли равишда у мажбурият эмас, балки ҳуқуқдир. Валюта опсиони – бу сотувчи ва харидорнинг шундай битимки, у харидорга бирор валютанинг бозор нархларидан қатъий назар белгиланган миқдорини олдиндан белгиланган вақтда ва курсда этказиб бериш бўйича ҳуқуқ беради. Сотувчига эса белгиланган валютани олдиндан белгиланган вақтда ва курсда сотиш мажбуриятини беради.
Валюта опсиони шундай инструментки, у ҳам спекулясия ҳам хеджирлаш воситаси
сифатида қўлланилиши мумкин.
Опсионлар биржадан ташқари бозорда ва биржадаги бозорда ҳам кенг кўламда
қўлланилади. Валюта опсионларининг катта қисми, жумладан 81 % биржадан ташқари бозорда амалга оширилади. Валюта опсионида фючерс савдосида қатнашмайдиган экзотик валюталар учун ҳам битимлар тузиш мумкинлиги унинг аҳамиятини оширади. Валюта опсионинг муддати турли муддатларда тузиш мумкинлиги билан ажралиб туради уни бир неча
соатдан тортиб бир неча йилларгача тузишингиз мумкин, аммо асосан муддатлар сифатида тоълиқ муддатлар масалан бир ҳафта, бир ой, икки ой ва ҳ.клар олиниши мумкин.
Қуйидаги этти омил опсион нархини шакллантиради:
1. Валюта курси.
2. Страйк баҳо (реализация баҳоси).
3. Валюта курсининг волатиллик даражаси.
4. Амалга оширилиш муддати.
5. Фоиз ставкаларидаги фарқлар.
6. Битим тури (колл ёки пут).
7. Опсионнинг модели – америка ёки эвропа опсиони.
Ушбу этти омилдан валюта курси асосий омил саналади. Айнан валюта курсига қараб
опсион нархи ўзгаради. Опсион нархини ўзгаришини ва уни шакллантиришда қуйидаги
индекслардан фойдаланилади.
Своп операцияси – бу бир вақтнинг ўзида чет эл валютасини ҳар хил санага турли
ҳисоб-китоблар шартида тенг суммага сотиб олиш ва сотишдир. Яъни своп – бу валютани келажакда сотиб юбориш гарови билан қандайдир вақтга сотиб олишдир. Бунда бир вақтнинг оъзида валюта алмашуви бўйича 2та алоҳида битим тузилади. Бу битимлар қарама-қарши ёъналишга ва турли ҳисоб-китоб санасига эга бўлади.
Своп опрециялари кўпгина банклар томонидан ўзларининг чет эл валютасидаги
мажбуриятларини қоплаш мақсадида фойдаланади. Своп операцияси икки банк томонидан
амалга оширилганда бир банк иккинчи банкга бир валютани, иккинчиси иккинчи балютани алмашади ва қандайдир вақт ўтиши билан валюталар қайтариб олинади.
Асосийси шундаки, своп битимлари очиқ валюта позициясини келтириб чиқармайди
ва вақтинча курс ўзгариши билан боғлиқ рискдан ҳоли бўлган валюта билан таъминлайди.
Своп битимлари одатда 1 кундан 6 ойгача муддатга тузилади, муддати 5 йилгача бўлган
своп битимлари эса жуда кам учрайди.
Своп операциялари тижорат банклари ўртасида, тижорат банк ва марказий банк
ўртасида, ҳамда мамлакатлар марказий банклариаро амалга оширилиши мумкин.
Умумий қилиб айтганда, касса ва форвард операцияларини мувофиқлаштирувчи
валюта шартномасини своп шартномаси ҳисобланади. Валюта атрибтажи – бу валютани сотиш ёки сотиб олиш бўлиб, кейинчалик тескари
битим тузиб, валюта курслари фарқи ёрдамида фойда олиш мақсадида ўтказишни ифодалайди.
Арбитраж операцияларини ўтказишнинг асосий шартларидан бири бозорнинг турли
сигментлариаро капитал оқими эркин бўлиши, яъни валюталарнинг эркин конвертирланиши,
валюта чекловларининг йўқлиги ва бошқалар ҳисобланади.
Арбитраж икки хил – жойлашувга кўра ва вақтли бўлади. Уларнинг ҳар бири ҳам ўз
навбатида оддий ва мураккабга бўлинади. Операция икки валюта иштирокида амалга
оширилса оддий, уч ва ундан ортиқ валюталар билан амалга оширилса мураккаб бўлади.
Жойлашувга кўра арбитраж банкларнинг турли валюта бозорларидаги курс фарқи орқали
фойда олишини билдиради.У валюта риск билан боғлиқ эмас, чунки валюта савдоси бир
вақтнинг ўзида амалга оширилади. Масалан,банк вакили Сингапурда валютани сотиб олади (сотади) ва шу вақтнинг ўзида у ўзининг Лондондаги корреспонденти орқали шу валютани
сотади( сотиб олади).
Вақтли арбитраж вақт ўтиши билан валюта курси орасидаги фарқ орқали фойда олишдир.
Валюта арбитражи спот ва форвард шароитида амалга оширилиши мумкин ва бу турдаги операцияларда валюта рисклари мавжуд бўлади.
Арбитраж операциялари тижорат банклари диллерлари ишининг асосийларидан ҳисобланади.
Кўпинча арбитраж битимларини ўтказиш имкониятлари саноқли дақиқалардагина тўғри келиши мумкин, шунинг учун диллернинг арбитраж операциясини тезда баҳолаш ва ҳисоблаши қобилиятидан кўп нарса келиб чиқади. Арбитраж операциясини муваффақиятли
ўтказиш учун бозорни яхши ўрганиш, келажакни кўра билиш кабилар диллерлар учун зарурий шартлардан биридир.
Ҳозирги кунда ваколатли банклар валюта амалиётларини амалга ошириш доирасини
жахон амалиётига мувофиқ, кенгайтиришга ёрдам берадиган Ўзбекистон валюта
бозорини эркинлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда, манфаатдор идораларга халқаро валюта бозори фаолият юритиш услубларини диққат билан ўрганиш ҳамда мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирларга йўл қўймаслик мақсадида валюта рискларини тартибга солиш инструментларини қўллаш учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўришлари лозим.
Ҳозирги вақтда тижорат банкларининг валюта бозоридаги фаолиятининг Марказий банк
томонидан тартибга солиниши банк тизимидаги энг муҳим ва долзарб масалалардан бири боълиб турибди. «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, Марказий банк валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш давлат органи бўлиб ҳисобланади.
Бу масаланинг долзарблиги асосан, кўпгина йирик ваколатли банклар активларининг
асосий қисмини валюта соҳасига йўналтирилганлиги, яъни хорижий валютадаги активлардан иборатлиги билан изоҳланади. Ўзбекистон Републикаси ҳудудида валюта операцияларини амалга ошириш принсиплари ва валюта қимматликлари билан ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни билан аниқланади. Ушбу қонун талабларига мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида хорижий валюта билан боғлиқ барча ҳисоб-китоблар фақат ваколатли банклар орқали, яъни Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг валюта операцияларини ўтказишга рухсат берувчи лицензиясига эга бўлгантижорат банклари томонидан амалга оширилади. Бундай лицензияга эга бўлган тижорат банклари ваколатли банк ҳисобланади.
Тижорат банкларининг валюта фаолиятларини тартибга солишда очиқ валюта
позициясини юритилиши ҳақидаги ҳисобот муҳим ўрин тутади. Бу ҳисоботни таҳлил қилишнинг зарурати Марказия Банк томонидан ваколатли банкларга чет эл валютаси билан боғлиқ операцияларга лимит ўрнатилишидадир. Бу тартиб бўйича банкнинг ўз маблағларига нисбатан 20%гача валюта сотиб олиши ва сотишига рухсат бор, яъни бир валюта тури бўйича бу кўрсаткич 5% қилиб белгиланган. Лимит ўрнатишнинг асосий сабаби, ваколатли банклар барча активларини чет эл валюталарига қўйса ва бу валюталарнинг курси жаҳон валюта бозорида тушиб кетса, банк активлари камайиши ва ҳатто банк банкрот бўлиши мумкин ва бу ўз навбатида мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир қилади. Шунинг олдини олиш мақсадида, бу лимит барча ваколатли банклар учун жорий қилинган. Ана шу эрда шуни таъкидлаш лозимки, республикамизда 15 октябр 2003 йилдан жорий операциялар
бўйича тўлиқ конвертация жорий қилиниши бу лимитни ўзгартиришни зарур қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида хозирги вақтда амалда Марказий Банк бошқарувида
1998 йилнинг 28 мартида 392-сон билан қабул қилинган «Очиқ валюта позициясини
юритилиши қоидалар» амал қилади.
Фикримизча, юқорида қайд этилган тартибда бир қатор ўз эчимини кутувчи
масалалар учрайди. Хусусан, қоиданинг 2-банди бўйича: очиқ валюта позициясининг лимит миқдори жуда кам ўрнатилган, яъни барча хорижий валюта позицияси бўйича 20%, аниқ бир валюта тури бўйича эса 5%. Фикримизча, ушбу фоизлар миқдорини қайта кўриб чиқиш керак. Чунки, бизнинг республика ваколатли банклари асосан икки валюта(ЭВРО, АҚШ доллари) билан ишлайди.
Жорий операциялар бўйича конвертация масаласининг ҳал қилиниши, банклар,
жумладан, уларнинг мижозлари ҳисобланмиш корхона ва ташкилотлар халқаро жаҳон бозорига, яъни интеграция жараёнига жадал киришиб кетадилар. Демакки, умумий позициянинг миқдори кимлиги бу жараёнга халақит бериши мумкин.