Чорак охирида, ўқув йили тугашида, махсус текшириш чоғида ўқувчиларнинг улгуришига баҳо чиқариш аввалгилардан бутунлай фарқ қилади. Чунки бу ҳолатда баҳолаш соф текширув вазифасини ўтайди. Қандай баҳо олса, шу қўйилади.
Қўйилган баҳо ҳар қандай вазиятда ҳам ўқувчининг чет тил ўрганишга ўндайдиган, қизиқишини сўндирмайдиган ва муаллим ҳурматига путур етказмайдиган бўлмоғи лозим.
ЎҚУВЧИЛАР БИЛИМИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Амалий ва семинар машғулотларида талаба (ўқувчи)лар билимини текшириш ва баҳолаш қуйидаги мақсадларда уюштирилади:
таълим олувчиларни билим, кўникма, малакаларини аниқлаш,ўлчаш ва баҳолаш;
талабаларнинг мулоқот материалини ўзлаштириш даражаси тўғрисидаги ҳаққоний маълумотни олиш, бу жараёнда эришилган ютуқ ва камчиликларни аниқлаш.
Жуфт бўлиб ишлаш орқали билимларни текшириш ва баҳолаш.
Бундай текшириш ва баҳолаш жорий назоат сифатида ўзлаштирилган мулоқот мавзуси бўйича карточкалар ёрдамида жуфт бўлиб ишлаш орқали уюштирилади. Бунда ҳар бир жуфтликка 6 тадан 10 тагача коммуникатив топшириқни бажариш топширилади.
Биринчи босқичда савол берувчи ўқувчи карточка орқали, жавоб берувчи ўқувчи карточкасиз ишлайди.
Иккинчи босқичда уларнинг вазифалари алмаштирилиб назорат қилинади.
мураккаблиги туфайли, ҳар бир жуфтликка баҳоловчи экспретлар
тайинланиши мумкин. Бундай усулда 10 дақиқа ичида гуруҳдаги барча
ўқувчиларнинг билимларини текшириш ва баҳолашга эришиш мумкин.
Бунда эксперт вазифасидаги ўқувчига билимларни адолат билан баҳолаш
муҳимлиги ўкдирилади. Бундай вазифага одил ва аълочи ўқувчилардан
тайинланади. Ўқитувчи иш якунида экспертлардан баҳолаш натижаларини
йиғиб олади ва уларни журналга қайд қилади.
Гуруҳ бўлиб ишлаш орқали ўқувчилар билимини текшириш ва баҳолаш.
Бундай назорат ҳам жорий назорат сифатида ўзлаштирилган нутқ мавзуси бўйичаташкил қилинади. Синф аввалдан белгиланган гуруҳларга ажратилади.
Ҳар бир гуруҳ учун текширувчи, баҳоловчи экспертлар тайинланиши мумкин.Бунинг учун гуруҳларга 6 тадан ўтнагача мавзу бўйича тузилган саволлар топширилади ва уларга оғзаки ёки ёзма жавоб тайёрлаш учун муайян вақт белгиланади.
Бу вақт тугагач ҳар бир гуруҳдаги ўқитувчи танлаган ўқувчи саволларга оғзаки жавоб беради, бошқа гуруҳ ўқувчилари берган эътироз ва саволларга жавоб айтади.
Гуруҳ вакили бнрган жавоб орқали барча гуруҳ аъзолари баҳоланади. Гуруҳ булиб ишлашни мавзу бўйича бирор лойиҳани ишлаш орқали ҳам уюштириб гуруҳ фаолиятини баҳолаш мумкин. Одатда бундай назорат ёзма шаклда уюштирилади,муҳокама қилинади ва баҳоланади.