2-мавзу: Лойиҳавий молиялаштиришни ташкил этишнинг назарий асослари
Режа
1. “Лойиҳавий молиялаштириш” тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти ва
аҳамияти.
2. Лойиҳавий молиялаштиришнинг юзага келиш тарихи.
3. Йирик инвестиция лойиҳаларини лойиҳавий молиялаштиришнинг ўзига хос
хусусиятлари. Лойиҳавий молиялаштиришнинг тамойиллари.
4. Лойиҳавий молиялаштиришнинг асосий иштирокчилари ва уларнинг
функциялари. Бошқа инвестициялаш технологияларига нисбатан лойиҳавий
молиялаштиришнинг қулайликлари ва камчиликлари.
Таянч иборалар: инвестиция, инвесторлар, лойиҳа администратори, бош
лойиҳалаштирувчи, лойиҳа инженери, лойиҳа менежери
1. “Лойиҳавий молиялаштириш” тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти ва
аҳамияти
Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти механизмларини тўлиқ ишлаш жараёнида банк
тизимининг ҳиссаси жуда каттадир. Шу сабабли банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва
эркинлаштириш, унинг барқарор ривожланишини таъминлаш, тижорат банкларининг иш
самарадорлигини ошириш, уларнинг капиталлашиш даражасини кўтариш, инвестиция
жараёнларида ва иқтисодиётнинг таркибий ўзгаришларида кенг иштирок этишини
таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Банк тизимини янада
ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорнинг 9-бандида тижорат банкларига халқаро банк нормаларига мувофиқ
синдициялаштирилган кредитларни амалиётга кенг татбиқ қилиш, жумладан, хорижий
банк капиталини жалб этиш йўли билан инвестиция дастурлари ва лойиҳаларини амалга
оширишда фаол иштирок этиш тавсия қилиниши кўрсатиб ўтилди.
Маълумки, инвестиция лойиҳалари муайян ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш
фаолиятини барпо этиш, кенгайтириш, модернизациялаш учун асос бўлиш орқали жамият
ҳаётининг фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Демак, иқтисодиётга киритилаётган
инвестициялар миқдори ва унинг динамикаси мамлакатдаги иқтисодий ўсиш
суръатларини белгиловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Инвестиция ва инвестиция лойиҳаларининг аҳамиятидан келиб чиқиб, уларни
молиялаштириш учун манбалар қидириб топиш, жалб қилиш ҳамда молиялаштиришни
муайян шаклда тўғри ташкил этиш лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишида
муҳим аҳамият касб этади. Инвестицияларни лойиҳавий молиялаштириш ана шундай
муваффақиятни таъминловчи самарали молиялаштириш шаклларидан бири сифатида,
асосан, йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда бир манбадан маблағларнинг
етишмовчилиги юзага келганда, юқори рисклар мавжуд шароитда лойиҳаларни
молиялаштиришнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
Лойиҳавий молиялаштириш мазмунини ўрганишда баъзи иқтисодчи-олимларнинг
фикр-мулоҳазаларни ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Агар лойиҳавий молиялаштиришнинг таърифи еволюциясини кузацак инвестицион
лойиҳаларни молиялаштиришнинг ушбу шаклининг ўзига хос хусусиятлари қайд етиш
мумкин. Лойиҳавий молиялаштириш соҳасида П.К.Невитт ва Бенджамин Эсти енг кўзга
кўринган хоррижий мутахассислар ҳисобланади. Қуйида лойиҳавий молиялаштиришнинг
бир нееча таърифи келтирилган:
Инвестицион лойиҳани регрессиз ёки кредиторнинг қарз олувчига нисбатан қисман
регресс ҳуқуқи билан қарз олувчини мақсадли кредитлаш;
Таъминот- лойиҳанинг пул оқимлари;
Молиялаштиришнинг турли манбаларини сафарбар етиб турли инструментлардан
комплекс фойдаланиш ва рискларни оптимал тақсимлаш (Бенджамин Эсти);
Алоҳида хўжалик бирлиги молиялаштиришки, бунда бошланғич етапда кредитор
ушбк хўжалик бирлигининг молиявий оқимлари ва даромадини қарзни тўлаш манбаи
сифатида қарашга тайёр, ушбу бирликнинг активлари еса қарз бўйича қўшимча таъминот
бўлиб хизмат қилади. (П.К.Невитт);
Лойиҳанинг ўзи ташкил етадиган пул оқимига асосланган қарзни “молиявий
инжиниринг” асосида узоқ муддатли қарзни молиялаш усули (Е.Р.Йескомб);
Россиялик иқтисодчи-олим И.Мазурнинг “Управление проектами” китобида:
“лойиҳавий молиялаштириш- бу инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида
молиявий ресурсларни кредит кўринишида тақдим этишдир”, деб таъриф берилган. Бу
ерда, кредит қарз олувчига нисбатан ҳеч қандай регрессиз, чекланган ёки тўлиқ регрессли
бўлиши мумкин, деб ёзилган. Д.Морозов асарларида “лойиҳавий молиялаштириш - бу
лойиҳани турли шаклларда кредитлашдир, бунда кредитларнинг қайтарилиши таъминоти
лойиҳадан келадиган даромадлардир”, деган фикр илгари сурилган.
Ўзбекистонлик иқтисодчи-олим Д.Ғозибековнинг мулоҳазаларига кўра, “лойиҳавий
молиялаштириш
ўзининг
мураккаб
молиявий
муносабатлари
билан
(синдикатлаштирилган кредит ёки қарз беришда кўп томонларнинг қатнашиши)
кредиторга моддий кафолатлар бериш, лойиҳалар эвазига ишлаб чиқарилган
маҳсулотларни харид қилиш бўйича узоқ муддатли шартномалар асосида
молиялаштиришдир”. Бундан ташқари, Д.Ғозибеков асарларида лойиҳага киритилган қарз
маблағларининг қопланиши манбаи лойиҳа ишга тушганидан сўнг олинадиган даромадлар
ҳисобланиши таъкидлаб ўтилган.
Бозор иқтисодиёти шароитида инвестицияларни лойиҳавий молиялаштириш -
молиялаштиришнинг энг тараққий этган замонавий шаклларидандир. Шундай экан,
лойиҳавий молиялаштиришнинг мазмуни нима? Унга қандай таъриф бериш мумкин?
Масалан, Дойче банк (Германия)нинг таркибий молиялаштириш бошқармаси
ходимларининг фикрича, лойиҳавий молиялаштириш - лойиҳа бўйича асосий воситаларни
сотиб олишни, ташкил этишни ёки қурилишни молиялаштириш бўлиб, унда кредитор
асосан қуйидагиларга эътибор беради:
- кредитни қайтариш манбаси сифатида, лойиҳани татбиқ этиш натижаси бўйича
олинадиган соф пул оқимига (маблағларнинг қайтиш даражасига);
- лойиҳани молиялаштириш учун берилган кредитнинг хавфсиз қайтишини
таъминлайдиган манбасига, яъни мижознинг қобилиятига гаров, кафолат ва бошқа
таъминотларга”.
Лойиҳавий молиялаштириш мазмуни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий
фаолият Миллий банкининг йўриқномаларида қуйидагича изоҳланади: “лойиҳавий
молиялаштириш - бу банк томонидан кредитни бериш, баҳолаш ва мониторингини олиб
бориш жараёни бўлиб, бунда кредит ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларининг
нормал ишлаши учун қурилиш, қайта таъмирлаш ёки техник қайта қуроллантириш, шу
жумладан, асбоб-ускунани сотиб олиш ёки асосий фондларни ташкил этиш ҳамда ишчи
капитални сотиб олишга йўналтирилади”.
Лойиҳани амалга ошириш орқали кўрилган қўшимча даромад кредитни
қайтаришнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади. Агарда лойиҳани амалга ошириш
орқали қўшимча даромад олинмаса ёки лойиҳа бўйича ишлаб чиқаришни
модернизациялаш орқали иқтисодга эришилмаса, бундай молиялаштиришни лойиҳавий
молиялаштириш, деб бўлмади, у бизнес-режа асосида амалга ошириладиган
молиялаштириш ҳисобланади.
Лойиҳавий молиялаштириш - бу регрессиз ёки қарздорга бўлган кредитнинг
чегараланган регрессида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мақсадли
кредитлаш бўлиб, бунда қарз олувчининг тўлов мажбуриятларини таъминоти сифатида,
инвестиция фаолияти давомида тўпланган (инвестиция лойиҳасига алоқадор активлар ҳам
киради) пул маблағлари ҳисобланади.
Лойиҳавий молиялаштиришда кредитни қайтаришнинг манбаи бўлиб, лойиҳани
амалга ошириш натижасида олинган даромад (фойда) ҳисобланади. Тижорат ёки
инвестиция кредитида эса кредитнинг қайтариш манбаси бўлиб, қарздорнинг умумий
фаолиятидан олган доромади бўлиши мумкин. Кредитни қайтаришнинг асосий манбаи
лойиҳани ҳаётга татбиқ этишдан олинган соф фойда ва пул оқимлари ҳисобланади.
Лойиҳавий молиялаштиришда аниқ бир соф таъминотнинг ўзи бўлмайди. Аммо бу
лойиҳавий молиялаштиришда кредит бўйича таъминот талаб этилмайди, дегани эмас.
Лойиҳавий молиялаштиришда аниқ бир гаровнинг бўлмаслиги лойиҳаларни йирик
миқдорда маблағ жалб этиши керакли кафолат ёки гаровни йиғиш имкониятини
бермайди.
Лойиҳавий молиялаштириш - бу банк томонидан кредитни бериш, баҳолаш ва
мониторингини олиб бориш жараёни бўлиб, бунда кредит ишлаб чиқариш ва хизмат
кўрсатиш объектларининг нормал ишлаши учун қурилиш, қайта таъмирлаш ёки техник
қайта қуроллантириш, шу жумладан, асбоб-ускунани сотиб олиш ёки асосий фондларни
ташкил этиш ҳамда ишчи капитални сотиб олишга йўналтирилади.
Умуман олганда, лойиҳавий молиялаштириш - бу инвестиция лойиҳаларини
кредитлаштиришнинг бир тури бўлиб, кредитор бу лойиҳани амалга ошириш билан
боғлиқ рискларни қисман ёки тўлиқ ўз зиммасига олади. Агар банкларнинг оддий кредит
операцияларида, энг аввало, қарздорнинг кредитга қобилиятлилигини ўрганишга, унинг
молиявий ва иқтисодий ҳолатини, барқарорлигини, шунингдек, гаров сифатида
фойдаланадиган мол-мулкларни баҳолашга асосий аҳамият берилса, лойиҳавий
молиялаштиришда эса лойиҳавий таҳлилга асосий эътибор қаратилади.
Хуллас, лойиҳавий молиялаштириш – бу йирик инвестиция лойиҳаларини
молиялаштиришда бир қанча банк ресурсларининг бирлашиши ва рискларнинг лойиҳа
иштирокчилари ўртасида тақсимланишини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |