Баѐнномаси билан маъқулланган ва нашрга тавсия этилган


Мавзу юзасидан назорат саволлари



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/166
Sana24.02.2022
Hajmi4,14 Mb.
#189796
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   166
Bog'liq
4.2-Texnik-ijodkorlik

Мавзу юзасидан назорат саволлари: 
1.Тўгарак машғулотларини ташкил этишда қандай усуллардан 
фойдаланиш мумкин? 
2.Тўгарак машғулотларини самарадорлигини оширишдаги замонавий 
усул, метод ва шаклларни айтиб ўтинг. 
3. Қандай тренинг турларини биласиз? 
4. Интерфаол методларни санаб ўтинг? 
5. Анъанавий ва ноанъанавий методларнинг фарқлари нимада? 
6. Ўйин усулларига нималар киради? 
7.Техник конструкциялаш ва моделлаштиришда бир хил типдаги 
қурилмалар, моделлар ва макетларни тайѐрлашда таълимнинг қандай 
шаклидан фойдаланилади? 
8.Машғулотни ташкил этишнинг аралаш шакли қандай ҳолатларда 
қўлланилади ? 
9.Техникада ишлатиладиган моделлар неча типга бўлинади? 
10.Конструкторлик ҳужжатларга қандай шаклидаги ҳужжатлар киради? 
 
 
6-мавзу: Техник ижодкорлик тўгарак машғулотларини кузатиш ва 
уларни таҳлил қилиш турлари. (4 соат амалий) 
РЕЖА: 
1. Мактабдан ташқари таълим муассасаларида тўгарак машғулотларини 
таҳлил этишнинг аҳамияти ва турлари. 
2.Мактабдан ташқари таълим муассасаларида тўгарак машғулотларини 
таҳлил этишнинг аҳамияти ва турлари. 
3. Очиқ тўгарак машғулотларини ташкил этиш ва таҳлил қилиш 
тартиби. 
Таянч иборалар: машғулотларни таҳлил қилиш, очиқ тўгараклар, 
назарий ва амалий тўгараклар, машғулотларни ҳужжатлаштириш тартиби. 


118 
 
 
1.Мактабдан ташқари таълим муассасаларида тўгарак машғулотларини 
таҳлил этишнинг аҳамияти ва турлари. 
Мактабдан ташқари таълим узлуксиз таълим тизимининг ажралмас 
қисми бўлиб, у мактаб таълимидан ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтирувчи 
пиллапоя вазифасини ўтайди. Шундай экан бу тизимда фаолият олиб 
бораѐтган педагоглардан, айниқса тўгарак раҳбарларидан жуда катта 
маъсулият талаб этилади. Чунки мазкур таълим тизимида тўгарак аъзолари 
билан ишлайдиган асосий куч тўгарак раҳбарларидир. 
Тўгарак раҳбари ҳар бир машғулотга пухта тайѐргарлик кўриши ва 
тўгарак машғулотларини қизиқарли ташкил этиши, тўгарак машғулотларини 
интерфаол усуллардан фойдаланиб ўтказиши лозим. Шунинг учун ҳам 
тўгарак машғулотлари таҳлили ушбу жараѐнни ривожлантирувчи омил 
ҳисобланади. 
Таҳлил фақатгина раҳбарият ѐки методистлар томонидан эмас, балки 
тўгарак раҳбарлари томонидан ҳам олиб борилиши лозим. Бунда мактабдан 
ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари асосида услубий ишларни 
ташкил этиш ва ривожлантириш, тўгарак раҳбарлари ўртасида тажриба 
алмашинуви ва тўгарак машғулотларини сифатли ташкил этишни йўлга 
қўйиш мақсадида тўгарак машғулотларини таҳлил қилишни ташкил этиш 
ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Бундай таҳлил ўқув жараѐнини янада сифатли 
ташкил этишнинг самарадорлигини оширади. 
Машғулотларни кузатиш жараѐнида ташкилий ишларига алоҳида эътибор 
берилиши лозим. 
Машғулот жараѐнида ўқув материаллари: китоблар, тестлар, тарқатма 
материаллар, ўқув-ѐзув жиҳозлари (маркер, оқ қоғоз, елим, қайчи, ўчирғич, 
чизғич, рангли карточкалар ва тўгарак йўналишлари бўйича зарурий асбоб- 
ускуналар, анжомлар ва бошқалар) бўлишига алоҳида эътиборр қаратилади. 
Кузатилган машғулот билан танишган педагоглар қуйидаги кўникма ва 
малакаларга эга бўлишлари керак: 
-машғулотларни таҳлил этиш мақсадларини тушуна олишни;
-очиқ тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳолатини ва таҳлил этиш 
турларини; 
-тўгарак машғулотларнинг таҳлилига тайѐргарлик кўриш тартибини; 
-тўгарак машғулотлари таҳлил турлари мезонларии;
-машғулотларни таҳлил этишдаги ютуқ ва камчиликларни ажрата 
олишни ва камчиликларни бартараф этиш учун ўзларининг таклифларини 
бера олишни;
-машғулотларни аниқ мезонларига кўра таҳлил қилиш; 
-кузатилган тўгарак машғулотини баҳолаш; 
-кузатилган тўгарак машғулотини ҳужжатлаштиш тартибини билиб 
олишлари керак. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish