Баѐнномаси билан маъқулланган ва нашрга тавсия этилган



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/166
Sana24.02.2022
Hajmi4,14 Mb.
#189796
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   166
Bog'liq
4.2-Texnik-ijodkorlik

 
барча таълим муассасалари (мактаб, мактабдан ташқари таълим 
муассасалари, 
ѐзги 
оромгоҳлар, 
маҳаллаларда 
ташкил 
этилган 
соғломлаштириш марказлари)да фаолиятида айниқса, ўқувчи-ѐшларнинг 
бўш вақтини тўғри ташкил этиш режалаштирилган. 
Ўқувчи-ѐшларимизда соғлом ҳаѐт тарзига интилишни тарбиялаш, улар 
қалбига миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини болалик 
пайтидан сингдириш лозимлиги назарда тутилган. 
Ҳозирги даврда таълим-тарбия соҳасидаги энг муҳим янгиланишлардан бири 
ҳам умуминсоний ва миллий-маданий қадриятларнинг устувор даражага 
кўтарилганлигидир. Бу ѐш авлодга бой маънавиятимиз, тарихий, миллий, 
маданий меросимиз, минглаб йиллар давомида шаклланган халқ 
педагогикаси анъаналари асосида таълим-тарбия бериш демакдир. 
Боланинг келажакда камолотга этиши учун кичиклигидан бошлаб 
амалий фаолиятга тўғри йўналтириб бориш, яъни бўш вақтини тўғри ташкил 
этиш таълим-тарбиянинг зарур шартларидан биридир. Шунинг учун ҳам бола 
кўпроқ ўйин фаолияти билан шуғулланиш орқали ҳаѐтни тасаввур қилиши, 
ўз меҳнати билан нарсалар ясаши, яратиш орқали амалий кўникмалар ҳосил 
қилиб бориши зарур. Ўйинлар ва амалий фаолият бола фаоллигини 
кучайтирувчи омиллар саналади. Таълим тизимининг бир бўғини бўлган 
мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги машғулотларни турли хил 
ўйинлар, тренинглар, ѐрдамида ташкил этиш яхши натижалар бермоқда.
1. Ўқувчи - ѐшларнинг ѐзги дам олиш мавсумини даврлари ва амалга 
ошириладиган ишлар мазмуни. 
Ўқувчи - ѐшларнинг ѐзги дам олиш мавсуми уч даврга бўлиб ташкил 
этилади. Булар: ташкилий, асосий ва якунловчи даврлардир. Ушбу даврлар 
бир-бири билан узвий боғланган, уларнинг ҳар бири тарбиянинг маълум 
йўналишларини қамраб олади. Жуда кам вақтни ўз ичига олган ташкилий 
даврда болалар жамоаларининг шаклланишига деярли асос солинади. 
Ташкилий давр жараѐнида болаларнинг ташкилотчилик қобилиятлари, 
қизиқиш ва интилишлари ўрганилади. Шунингдек, оромгоҳнинг ички 
тартиби, қонун - қоидалари, шароити ва анъаналари билан таништирилади.
Ушбу даврда танишув кечаси, оромгоҳ бўйлаб саѐҳатлар, оромгоҳдаги 
болалар жамоаси ва гуруҳларнинг ташкилий йиғинлари ўтказилади.
Ташкилий йиғинларда болалар жамоаларининг ўзини-ўзи бошқариш 
органлари тузилади. Ташкилий давр оромгоҳнинг очилишига бағишланган 
тантанали йиғилиш билан якунланади. Шунингдек, ташкилий давр 
мобайнида болалар жамоалари фаолиятининг 15 ѐки 20 кунга мўлжалланган 
иш режалари тузилади. 
Биринчидан, ѐзги соғломлаштириш оромгоҳларида турли йўналишдаги 
тўгаракларни ташкил этиш - бу энг қулай, анъанавий усуллардан биридир. 
Ёзги оромгоҳларда тўгаракларни ташкил этиш мактабдан ташқари таълим 
муассасалари фаолиятининг узвий давомидир. Бу эса ўқувчилар онгига 
миллий истиқлол ғоясини сингдириш, ижтимоий фойдали меҳнатга ижобий 
муносабатда бўлиш, уларда ижодкорликни ривожлантиришга олиб келади. 
Болаларни қизиқишлари, ижодий тасаввурлари, асосида техникавий фикрлаш 


141 
 
доирасини кенгайтириш, ўз қўллари билан бирор буюм ясай олишга ўргатиш, 
касбга йўналтиришда тўгаракларнинг хизмати беқиѐсдир. 
Иккинчидан, болаларнинг ѐзги таътил даврларини ташкиллаштиришнинг 
яна бир усули бу мактабларда ташкил этиладиган ѐзги оромгоҳлардир. Бунда 
болалар кундузги вақтларини мактаб оромгоҳларида ўтказадилар. Бу ерда 
ҳам турли кўринишдаги тўгараклар ташкил этилади. Бу усул ѐзги оромгоҳлар 
фаолиятидан деярли фарқ қилмайди. 
Учинчидан, бундай тўгаракларни маҳаллалар қошида ҳам ташкил этиш 
айни муддаодир. Маҳаллалар қошида ташкил этиладиган тўгараклар кўпроқ 
миллий ҳунармандчилик йўналишида бўлиб, ўғил болалар учун алоҳида, 
қизлар учун алоҳида бўлгани мақсадга мувофиқдир. 
Тўртинчидан, ѐзги таътил даврида меҳрибонлик уйларида тўгараклар 
ташкил этиш муҳимдир. Бунда болаларнинг хоҳиш-истаклари сўровномалар 
орқали ўрганилиб, улар қобилиятларига қараб тўгаракларга жалб этилади. 
Бешинчидан, ўқувчи-ѐшлар тарбияси ҳақида сўз юриттанда, Таълим 
муассасасига қатнаб билим олишга, ѐзги оромгоҳларда дам олишга имкони 
бўлмаган болаларни асло назардан четда қолдирмаслик зарур. Мактабдан 
ташқари таълим муассасаларида бундай болалар учун алоҳида тўгарак 
раҳбарлари бириктирилиб, назорат олиб борилади. Бундай болалар билан 
ниҳоятда эҳтиѐткорлик, зийраклик, зарур ҳолларда фидоийлик билан иш 
олиб бориш лозим. 
Олтинчидан, вояга етмаган жиноят содир қилишга мойил бўлган 
болалар билан мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқув йили 
давомида мунтазам иш олиб борилади. Айниқса, ѐзги таътил давомида вояга 
етмаган, жиноят қилишга мойил болаларга эътиборни кучайтириш, уларни 
қизиқишлари, қобилиятларига кўра тўгаракларга жалб қилиш зарур.
2. Ёзги оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш ва режалаштириш йўллари 
Оромгоҳда иш режасидан ташқари оромгоҳ бошлиғи, бош етакчиси, 
тарбиячиси, гуруҳ етакчи ва тарбиячилари, тўтарак раҳбарларининг шахсий 
фаолият режалари, оромгоҳ болалар жамоаси ва гурҳларнинг бир босқич 
даврига мўлжалланган ойлик, яъни тақвим фаолият режалари тузилади.
Болалар жамоасининг тақвим фаолият режаси гуруҳларнинг таклифлари, 
оромгоҳ иш режасида кўрсатилган вазифалар асосида тузилади. Бир навбат 
давомида ўтказиладиган тадбирлар сони беш, олтитадан ошмаслигини тавсия 
этамиз. Бошқа режалаштириладиган қизиқарли ишлар эса болаларнинг ѐш 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда гуруҳларда ўтказилиши лозим.
Гуруҳларнинг ойлик фаолият режалари унинг аъзолари ва етакчилари билан 
ҳамкорликда тузилади. Бундай режаларни ишлаб чиқиш тарбиячилардан 
катта билим ва педагогик маҳоратни талаб қилади. 
Гурух режасини тузишга киришиш болаларнинг оромгоҳга қадам 
қўйган дастлабки дақиқаларидан бошланади. етакчи ва тарбиячилар 
болаларни ѐтоқхонага жойлаштириш, тушликка олиб чиқиш, улар билан 
ўзаро мулоқот ва суҳбатлар жараѐнида ҳам тарбияланувчиларнинг фикр-
мулоҳазалари, таклиф ва интилишларини билиб олишга ҳаракат қилишлари 
лозим. Қизиқарли ишлар ва тадбирлар сони 5 ѐки 6 тадан ошмаслиги керак. 


142 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish