Baliq kasalliklari fanidan ma’ruzalar to’plami termiz- 2021


Эпизоотиянинг ташқил топиши ва динамикаси



Download 210 Kb.
bet28/87
Sana17.01.2022
Hajmi210 Kb.
#379940
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   87
Bog'liq
baliq kasalliklaridan ma'ruza

Эпизоотиянинг ташқил топиши ва динамикаси

Эпизоотологиянинг қонуниятлари. Эпизоотиянинг юзага келиши ва кенг тарқалишига олиб келувчи омиллардан бири популяциянинг зичлиги ёки ғуж бўлиб жойлашиш хусусияти билан боғлик ҳисобланади. Ҳақиқатдан ҳам унча катта бўлмаган худудда битта турга мансуб бўлган кўп сондаги тур индивидларининг мавжуд бўлиши натижасида уларнинг ўзаро алоқаларга киришиш даражаси юқори бўлиб, бир-бирига касаллик қўзғатувчиларининг юқтирилиши эхтимоллиги даражаси ҳам ортади. Бундан ташқари, касалланган ҳайвонлар ахлати орқали касаллик қўзғатувчиларининг (тухуми, цисталари, бактериялар, вируслар, споралар, паразит личинкалари) махаллий худудда яшовчи ҳайвонларни касаллантириши кучаяди ва натижада касалликнинг ёппасига тарқалиши кузатилади. Айрим ҳолатларда ҳайвонларнинг зич жойлашиши битта касалликнинг худуд бўйлаб тезлик билан тарқалишига олиб келиши кузатилади. Тарқоқ ҳолатда жойлашган популяцияларда эса касаланган ҳайвонлардан соғлом ҳайвонларга касаллик қўзғатувчиларининг юқиши тасодифий тарзда, кам холларда қайд қилинади. Айникса, бу ҳолат бўйича кўпгина тасдиқловчи вазиятлар тиббиётда ва экологияда сут эмизувчилар, қушлар ва ҳашаротларнинг табиатда сон динамикасини назорат қилиш йўналишида катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Бу ҳолат балиқларга ҳам тегишли ҳисобланади. Кўп микдорда балиқлар жойлашган сув хавзаларида касаллик қўзғатувчилари мавжуд шароитда, навбатдаги даврда сув хавзаларида нисбатан балиқлар кам бўлган ҳолатларга нисбатан эпизоотияларнинг тезкор тарзда пайдо бўлиши ва тарқалиши кузатилади. Ушбу кўринишда кишловчи сув хавзаларида карп балиқлари етиштириш шароитларида балиқлар одатда ғуж ҳолатда: жойлашади ва бу ҳолатда табиий кўл ва дарёларда кам кузатилувчи эпизоотияларнинг юзага келиши ва кенг тарқалиши қайд қилинади. Бу келтириб ўтилган маълумотлардан албатта балиқчилик сув хавзаларида самарали фаолият олиб бориш мумкин эмас деган хулосага келиш мумкин эмас, бунда биринчи навбатда балиқчилик сув хавзалари хўжаликларида тегишли санитар -профилактик чора-тадбирларнинг қатъий тартибда ва ўз вақтида амалга оширилиши бу жойда эпизоотиялар пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олади. Эпизоотияларнинг пайдо бўлиши ва кенг тарқалишида таъсирга эга бўлган яна бир мухим омиллардан бири балиқларнинг касалликка мойиллик даражаси билан белгиланади. Агар сув хавзасига битта турга мансуб балиқлар жойлаштирилса, у ҳолатда турли хил балиқлар мавжуд шароитга нисбатан бу жойда эпизоотиялар осонлик билан тарқалиши кузатилади. Бу ҳолат турли хил балиқларнинг битта касалликка нисбатан турли хил даражада мойиллик хусусиятини намоён қилиши билан боғлик ҳолатда изохланади. Сув хавзасида турли хил балиқларни аралаш ҳолатда жойлаштиришда хар бир балиқ тури бошкаларидан маълум маънода алохидаланган бўлиб, бу эса ўз навбатида сув хавзасида эпизоотиялар тарқалишини сусайтириши кузатилади. Шу сабабли эпизоотиялар билан курашиш нуқтаи назаридан алохида айрим ҳолатларда сув хавзаларида карп ва линь балиқ турини биргаликда, шунингдек карп ва орфа балиқ турини биргаликда етиштириш тавсия қилинади. Бирок, балиқларни биргаликда етиштириш ҳамма ҳолатларда ҳам эпизоотияларга қарши самарали натижаларга олиб келавермаслиги қайд килинган. Ушбу кўринишда, бир вактнинг ўзида битта сув хавзасида карп ва карас (товонбалиқ) турини биргаликда етиштириш шароитида карп балиқларининг жабрасида яшашга мослашган паразитлар таъсирида дактилогироз касаллигининг ривожланиши учун қулай шароит юзага келиши аниқланган. Балиқларнинг ёшига боғлиқ касалликка мойиллик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолатда эпизоотияларга қарши кураш йўналишида сув хавзаларида карп Балиғининг бир йиллик чавокларини ушбу мавсумда увилдирикдан чикувчи авлодлари билан биргаликда бокиш амалга оширилади. Кўпинча эпизоотияларнинг амалга ошиш давомийлигининг жадаллиги маълум бир сув хавзасида биринчи марта ёки такрорий тарзда юзага келиши хусусиятлари билан ҳам боғлиқ ҳисобланади. Такрорий ҳолатда эпизоотиялар юзага келган шароитларда ўз навбатида балиқларда иммунитетнинг кучсиз шаклланиши қайд қилинади.

Эпизоотиядан кейин сув хавзасида тирик сакланиб колган балиқларда иммунитет механизмлари нисбатан кучли шаклланган бўлиб, уларда касаллик кучсиз шаклда ўтади. Бирок, бу кўринишдаги балиқлар танасида касаллик инфекцияси сақланиб қолади ва бу сув хавзасига жойлаштирилган янги балиқларда ушбу касаллик манбаси орқали зарарланиш даражаси ортиши мумкин. Эпизоотияларнинг жадал ривожланишига айрим ҳолатларда балиқларнинг янги сув хавзаларига кўчирилишида уларнинг танаси жарохатланишлари ҳам сезиларли таъсир кўрсатиши аниқланган. Бунда балиқлар танасига жарохат етказмаслик максадларида махсус тутиш воситаларидан фойдаланилади. Балиқлар танасида бу шароитда юзага келувчи айрим жарохатлар тезда тузалиб кетиши мумкин, бирок жарохат орқали балиқ танасига тушувчи сапрофит бактериялар ва замбруғар тананинг жарохатланган сохасида шамоллаш жараёнларини юзага келтириши ва навбатдаги боскичларда балиқ организмининг кучсизланишига сабаб бўлиши мумкин. Бу жарохатлар орқали балиқлар танасига турли хил касаллик қўзғатувчилари (бактериялар, замбруғлар, вируслар) кириши амалга ошади. Балиқларнинг янги жойларга кўчирилиши бевосита янги иклим шароитлари бўйлаб амалга оширилса, у холда сўзсиз равишда уларнинг кучсизланишига олиб келади. Бу шароитда балиқлар танасига етказилган жарохатлар бевосита уларда касалликнинг фаол тарзда ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Балиқлар организми кўчириш давомида кучсизланиб, касалликларга қаршилик хусусияти сезиларли даражада сусаяди ва ўз навбатида касаллик қўзғатувчиларининг кучсизланган балиқ танасида вирулентлик хусусияти ортади. Шу сабабли, айрим ҳолатларда эпизоотиялар айнан балиқларнинг янги жойларга кўчирилиши вактада юзага келади. Шундай ҳолатлар ҳам кузатиладики, кўчирилиши жараёнида балиқлар танасида сезиларли даражада жарохатланишлар бўлмасада, сув хавзасида мавжуд бўлган паразитлар, касаллик қўзғатувчиларига нисбатан балиқлар организми қаршилик хусусияти сусайиши натижасида касалликлар авж олиши қайд қилинади. Кучирилган пайтда иммунитети сусайган балиқларда касаллик жадал тарзда ривожланиши бу вактда махаллий балиқларнинг танасида иммунитет юқорилиги сабабли уларнинг зарарланмаслиги қайд қилинади. Шунингдек, балиқларнинг янги сув хавзаларига кўчирилишида улар билан биргаликда кўпинча ҳолатларда янги паразитлар, касаллик қўзғатувчилари, яъни эпизоотия манбалари ҳам келтирилади. Ташқи мухит шароитларининг кескин тарзда ўзгаришлари ҳам эпизоотияларнинг юзага келишига олиб келиши мумкин (хароратнинг кескин ўзгаришлари, гидрологик, гидрокимёвий режим кўрсаткичларининг тебранишлари ва бошкалар). Шунингдек, бунда озука таркиби ва унинг микдори ҳам жиддий ўрин тутади. Тўла қимматли таркибга эга бўлмаган сифатсиз озукалар балиқлар организмида паразитар бўлмаган касалликларнинг (моддалар алмашинуви меъёрий ҳолатдан бузилиши, авитаминоз) юзага келишига олиб келади, бунда балиқлар организми кучсизланади ва бу шароитда эса паразитар касалликлар (инфекция ва инвазиялар) юзага келиш эхтимоллиги ортади.

Кўпгина тадкикотчилар томонидан таъкидланишича, тажрибаларда таркибида етарли микдорда ёғлар, углеводлар, оксиллар ва витаминлар мавжуд бўлган озука билан озиклантирилган балиқларда хўжайин танасидан айрим турдаги паразитларнинг тушиб кетиши қайд килинган. Айрим ҳолатларда тўла қимматли ҳисобланган сифатли озуқа билан озиқланиши натижасида балиқлар танасида мавжуд бўлган паразитлар ривожланиши сусаяди, уларнинг жинсий жихатдан вояга етиши якунланмай қолади. Бирок, айрим касаллик қўзғатувчилари шу даражада кучли вирулентлик хусусиятига эга ҳисобланадики, бу ҳолатда балиқларнинг озука таркиби яхшиланиши касаллик қўзғатувчиларига сезиларли таъсир кўрсатмайди.

Айрим ҳолатларда эпизоотия ва эпидемияларнинг юзага келишида маълум бир жой ва сув хавзаларида касаллик қўзғатувчиларининг оралиқ (ёки якуний) хўжайинларининг паразитлар ривожланиш цикли учун етарли миқдорда мавжудлиги хал қилувчи ўрин тутади.



Download 210 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish