- Тузлаш. Тозаланган балиқлар гўштининг таъм кўрсаткичларини яхшилаш учун туз даражаси 1,2-2,0 % га етгунча қадар тузланади.
- Иссиқлик ишлови бериш. Кўпгина балиқ консерваларини тайёрлашда маҳсулотни банкага жойлашдан олдин иссиқлик ишлови берилади: ўсимлик мойида қовурилади(томат соусидаги консервалар тайёрлашда); мойда ёки туз эритмаси билан бланшировка қилинади, пар ёки иссиқ ҳаво билан ишланади (сардин консерваси тайёрлашда); дуд билан ишлов берилади (шпрот консервалари) тайёрлашда. Иссиқлик ишлови бериш балиқ консерваси консистенцциясини зичлаштириш, таъм, ҳид кўрсаткичларини яхшилаш ва жозибадор ранг ҳосил қилиш учун ўтказилади.
- Балиқни банкаларга жойлаш. Тайёрланган балиқ қўшимча хом ашёлар билан бирга ювилиб ва иссиқ буғ билан ишланган банкаларга жойланади. Балиқнинг массаси, балиқ гўшти ва қуймасининг нисбати ўрнатилган нормаларга мос келиши керак. Бунда балиқ массасида четланишлар 2-3%, қуймасининг массасида бўладиган четланишлар эса 10 % гача бўлишига йўл қўйилади.
Балиқ консервалари - Стерилизациялаш. Бу жараён автоклавларда 112-1200С да олиб борилади. Умуман стерилизация режими консерванинг турига, консерва маҳсулотига дастлабки иссиқлик ишлови берилган ёки берилмаганлигига боғлиқ бўлади.
- Табиий консервалар. Бу гуруҳ консервалар юқори сифатли балиқлардан тайёрланиб, ёқимли таъмга ва катта озуқавий қийматга эга эканлиги билан характерланади. Бу консерваларда балиқ гўштининг таъм кўрсаткичлари тўлиқ сақланиб қолган бўлади. Бу консервалар биринчи ва иккинчи таомлар ва салатлар тайёрлаш учун ишлатилади. Табиий консеваларга ўз сардагида тайёрланган, желели ва бульон қўшиб тайёрланган консервалар киради.
- Ўз сардагида тайёрланган консервалар. Бу консервалар узоқ шарқ ласослари, осетра, ставрида, серёғ сельд балиқларидан ва треска балиқларининг жигаридан тайёрланади.
- Бу тур консервалар энг кўп тарқалган балиқ консервалари ҳисобланади. Овланадиган балиқларнинг ҳамма туридан томат соусли балиқ консерваси олиш учун фойдаланиш мумкин. Бу консервалар балиқни консервалашга тай-ёрлаш усулига қараб икки гуруҳга бўлинади: қовурилган балиқлардан тайёр-ланган консервалар ва қовурилмаган балиқлардан тайёрланган консервалар.
- Қовурилган балиқлардан тайёрланган консервалар. Тайёрланган балиқ гўшти бўлакчалари ёки майда балиқлар бутун ҳолатда тузлангандан кейин унга буланиб, клейковинанинг бўкиши учун 4-5 дақиқа давомида ушлаб турилади ва сўнгра қовуришга жўнатилади. Қовуриш жараёнида унга булаб олинган балиқда тилласимон-қўнғир қобиқ ҳосил бўлиб, балиқнинг таъми ва ҳиди яхшиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |