Baktria press



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

КОРРУПЦИЯ ДАРАЖАСИ
11 
Исмаилов Б.И.. “Коррупцияга қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий асослари” махсус курси бўйича маъруза матни. Адлия вазирлиги ҳузуридаги ЮМОМ. 18-б.
12 
Исмаилов Б.И.. “Коррупцияга қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий асослари” махсус курси бўйича маъруза матни. Адлия вазирлиги ҳузуридаги ЮМОМ. 18-б.
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
30
20
10
0
1
3
5
7
9
5
15
25


114
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Алоҳида таъкидлаш лозимки, Финляндияда оммавий ахборот воситалари ижтимоий назоратнинг муҳим воситаси 
бўлиб хизмат қилади. Ҳукумат эса оммавий ахборот воситаларига нафақат эркинлик яратиб берган, балки ҳар бир 
эълон қилинган коррупция ҳолати бўйича аниқ чораларни кўриб боради. Финляндия коррупцияга қарши бир қанча 
халқаро ҳужжатларга қўшилган, халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини фаол 
олиб боради.
12
Францияда давлат хизмати тизимидаги коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам бериш мақсадида ХХ асрнинг 90-
йилларида сайланган барча давлат хизматчиларига ва коррупция таъсирига берилиши мумкин бўлган жамоат хизмати 
кадрларига ўз мол-мулки ва даромадлари ҳақида мустақил идораларга маълумот бериш мажбуриятини юклаш 
тўғрисида қарор қабул қилинди. Бундан ташқари, давлат аппарати юқори мартабали ходимларининг даромадлари ва 
мол-мулки ҳақидаги декларациялар кенг миқёсда ошкор этилишини таъминлайдиган ҳуқуқий ва ташкилий асослар 
яратилди. Маъмурий муассасада имзоланган муносабатлар ёки улар томонидан берилган рухсатлар ҳақида кенг 
жамоатчиликка ахборот бериш шакллари ишлаб чиқилди. Кўча ҳаракати қоидаларини бузганлик учун шу жойнинг 
ўзида жарима тўлаш тақиқланди. Давлат хизмати тизимидаги коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам бериш 
усули сифатидаги давлат назоратининг самарадорлигини ошириш мақсадида префектураларнинг қонунийликка 
риоя этилиши устидан назорат олиб борадиган хизматларда банд бўлган ходимларининг сонини кўпайтириш ва 
малакасини ошириш, шунингдек префектураларнинг хизматларига мазмуни коррупция хавфини кучайтирадиган 
ҳужжатларни бажариш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Франция ҳукумати 
Ҳисоб палатаси ваколатларини кенгайтириш, шунингдек корхоналарнинг ўз ходимларини коррупция хавфидан сақлаш 
учун ички аудит ва назорат тадбирлари ўтказиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор 
қабул қилди. Бундан ташқари, Франция ҳукумати Адлия вазирлиги қошида Коррупцияга қарши кураш марказий 
хизмати ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. 
ГФР тажрибаси коррупцияга таъсирчан соҳаларни аниқлаш, мамлакат марказий банкида давлат хизматчиларини 
пора эвазига оғдиришда фош қилинган жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумотлар базаларини ташкил этиш 
коррупциянинг олдини олиш борасида энг самарали ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар бўлиши мумкинлигини 
кўрсатади. Бу уларга янги ном билан ёки бошқа ниқоб остида давлат буюртмаларини олишга, бошқарув кадрларини 
ротация қилишга, бошқарув ходимлари фаолияти устидан ички назорат олиб борадиган ташқи бўлинмалар ташкил 
этишга имкон бермайди.
13
Дунё давлатларининг коррупцияга қарши курашиш тажрибасида бир қатор самарали чораларни кўришимиз мумкин. 
Хусусан, АҚШда ХХ асрнинг 70-йилларида ўтказилган “Шайх” операциясини келтириб ўтишимиз мумкин. ФҚБ 
агентлари бой араб шайхлари ниқоби остида йирик амалдорлар, конгрессменлар, губернаторларга пора таклиф 
қилишган. Бунинг оқибатида кўплаб амалдорларнинг ўз мавқеидан ажралишига тўғри келган. 
1992 йилда Италияда ўтказилган “Тоза қўллар” операцияси коррупцияга қарши кураш тарихида энг кенг кўламли ва 
эффектив операциялардан бири ҳисобланади. Мазкур тадбир мувофиқлаштирувчиси Джерардо Д. Амброзонинг 
таъкидлашича, италияликлар коррупцияга нисбатан жиноят сифатида қарай бошладилар, аввал эса оддий ҳолат 
сифатида қарашарди.
14
Хулоса қилиб айтганда, коррупцияга қарши курашишнинг универсал усули мавжуд эмас, шунинг учун ҳар бир давлат 
ўз ички жиҳатларини эътиборга олган ҳолда ўзининг коррупцияга қарши стратегиясини белгилайди. Лекин хориж 
тажрибаларининг коррупцияга қарши ишлаб чиқилган стратегиялари ҳамда уларнинг ижобий натижаларини ўрганиш 
зарур. Мазкур тажрибаларни мамлакатимизда тўғридан тўғри кўчириб, тўлалигича татбиқ этишнинг иложи йўқ ва бу 
хато бўлар эди. Чунки барча давлатлар ўз стратегиясини кўплаб факторларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқишади 
ҳамда бир давлатда ижобий натижа берган ҳолатда бошқа давлатда акс таъсир кўрсатиши ёки умуман ишламаслиги 
мумкин. Лекин хорижий давлатларнинг ижобий тажрибалари қандай хатоларга йўл қўймаслик лозимлигини кўрсатиб 
беради.
13 
Исмаилов Б.И. “Коррупцияга қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий асослари” махсус курси бўйича маъруза матни. Адлия вазирлиги ҳузуридаги ЮМОМ.19-20-б.
14 
Стратегия США в вопросах борьбы с международной коррупцией (по материалам Торговорго представительства РФ в США). БИКИ. 1999. № 122. 5-б.


115
Б
изга маълумки ҳар қандай жамиятнинг шаклланиши ва ривожланиши жараёнини маълум бир тузилма 
бошқаради ва назорат қилиб туради. Бу жараёнда “давлат”, “давлат хизмати”, “давлат хизматчилари” атамалари 
пайдо бўлади. Жамият ҳар доим бошқарувчи ва назорат қилиб турадиган сиёсий кучга эҳтиёж сезади. Агар, 
ушбу тузилма мавжуд бўлмаса, жамиятда парокандалик вужудга келади. Жаҳондаги барча давлатлар ўз сиёсий 
ҳокимиятларини амалга ошириш жараёнида, албатта, Давлат хизматини ташкил этадилар. Ушбу хизмат фаолиятини 
амалга ошириш эса ҳар бир давлатнинг белгилаб қўйилган қонун-қоидаларига асосан ишга қабул қилинадиган Давлат 
хизматчиларининг фаолияти орқали амалга оширилади. Давлатларнинг ривожланиши, мамлакатлар тараққиёти, энг 
аввало, давлат хизматини оқилона ва тўғри ташкил этиш, Давлат хизматчиларининг самарали фаолиятига чамбарчас 
боғлиқ бўлади. 
Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида давлат 
бошқарувини модернизация қилиш ва демократлаштириш, давлат хизмати тизимини такомиллаштириш, кучли 
фуқаролик жамиятини шакллантириш, давлат бошқаруви соҳасида замонавий мутахассис кадрлар тайёрлаш ва 
уларнинг касб малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўтиш даврида фуқаролар тинчлигини таъминлаш ва миллий келишувга эришиш қисқа муддатли сиёсий вазифалар 
сифатида қад тиклаган бўлса, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш – стратегик 
мақсад қилиб белгиланди. Ушбу мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 
томонидан янгиланиш ва тараққиётнинг ўзига хос модели ишлаб чиқилди ва амалга оширила бошланди. Унда 
ривожланган мамлакатлар тажрибаларига танлаб олиш мақсади билан ёндашиш, миллий давлатчилигимизнинг кўп 
асрлик ривожланиш хусусиятлари ҳамда ўзига хосликларини ҳисобга олиш кўзда тутилди.

Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish