Бактерияларнинг морфологияси Машғулотнинг мақсади


Бактерия хужайрасининг тузилиши



Download 190 Kb.
bet2/14
Sana11.07.2022
Hajmi190 Kb.
#777432
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1.микроорганизмлар морфологияси

Бактерия хужайрасининг тузилиши
Бактериялар хам бир хужайрали организмлар бўлиб ўзларининг тузилиши жихатидан ўсимликларга яқин туради. Бактерия хужайраси хам асосий хужайра элементларидан тузилган:
1. Бактериянинг ташки ёпкич кавати, 2. Цитоплазма, 3. Нуклеоид (ядроси)
I. Ташки ёпқич кавати:

  1. Капсула, 2.Хужайра девори, 3.Цитоплазматик мембрана.

Капсула - 2 хил бўлиши мумкин:

  1. Микрокапсула

  2. Макрокапсула

Микрокапсула- факат электрон микроскопда кўрилади. Таркиби липоополисахаридлардан ташкил топган микрофибриллалар кўринишида бўлиб, хужайра деворига махкам ёпишган.
Макрокапсула - ташқи шилимшиқ кават бўлиб, асосан полисахаридлардан ташкил топган, баъзи холларда полипептидлардан иборат.
Хамма бактериялар капсула хосил килмайди. Баъзи патоген бактериялар масалан, пневмококклар нокулай шароитга тушиб қолганда капсула хосил қилади (одам ва хайвон организмида). Баъзи бактериялар эса хар доим капсула хосил қилади. Масалан, клебсиеллалар. Куйдирги қўзғатувчиси капсуласи полипептиддан иборат, колганлариники полисахариддан иборат.
Капсуланинг вазифаси:

  1. Хужайрани химоялайди.

  2. Патогенлик хусусиятига эга - яъни баъзи бактерияларнинг патогенлик хусусияти шу капсулага боғланган.

  3. Антигенлик хусусиятига (К) АГ эга.

Хужайра девори: Хужайра девори хужайрани ташқи томонидан қоплаб, мураккаб химиявий таркибга эга. Хужайра девори факат микоплазмаларда ва альфа-формали бактерияларда бўлмайди. Хужайра девори тузилишига қараб бактериялар Грам бўйича бўялганда 2 группага бўлинади – Грам мусбат ва Грам манфий. Хужайра деворининг асосини пептидогликан (ёки муреин) ташкил қилади. Грам мусбат бактерияларда пептидогликан кўп қаватли бўлиб жойлашган.
Грам манфий бактерияларда пептидогликан бир қаватли бўлиб, асосан хужайра деворининг кўп кисмини пептидлар ташкил қилади. Умуман хужайра девори - фосфолипидлар, липополисахаридлар ва оқсиллардан иборат.
Грам мусбат бактерияларда тейхол кислотаси Mg+, Na+ ионларини бириктириб олади, бу ионлар йодни ўзига бириктириб олиб мустахкам комплекс хосил қилади. Грам мусбат бактерияларнинг хужайра деворида липидлар оз микдорда, оқсиллар кўп микдорда учрайди.
Хужайра деворининг функцияси:

  1. Бактерия хужайра деворига маълум бир шаклни бериб туради

  2. Химоя вазифасини бажаради

  3. Бактериянинг осмотик босимини ушлаб туради

  4. Хужайра деворида майда тешикчалар бўлиб озик моддаларни ўтказади ва модда алмашиниш жараёнида қатнашади

  5. Хужайра деворида бактерияларнинг махсуслигини белгиловчи бир-биридан фарқ қилувчи соматик О-антиген жойлашган

  6. Хужайра деворидаги ЛПС антигенлик ва токсигенлик хусусиятга эга шунинг учун ЛПС ни эндотоксин деб хам аталади.

Баъзан бактерияларга лизоцим ва антибиотиклар таъсир эттирилса хар хил формалари хосил бўлади.
1. Протопластлар - яъни хужайра девори тўлиқ халос бўлган микроорганизмлар.
2. Сферопластлар - хужайра девори кисман йўқолади. Буларда пептидогликан бўлмайди. Кўпайиш кобилияти йўқ. Булар изотоник эритмада плазмолизга учрайди - яъни эриб кетади, гипертоник эритмада эса хаёт фаолиятини сақлаб колади.
3. Альфа формали бактериялар Бу бактериялар 1935 йида Англияда Листер институтида биринчи бўлиб ажратиб олинган.- хужайра деворини бутунлай ёки қисман йўқотган, лекин кўпайиш қобилияти сақланиб колган. 2 хил альфа формали бактериялар тафовут килинади:

  1. стабиль α - формали бактериялар - хужайра деворини қайта синтез кила олмайди.

  2. стабил эмас α - формали бактерияларни хужайра девори сакланиб колган хужайра деворининг баъзи бир элементлари ёрдамида синтез килиниши мумкин.


Download 190 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish