Бактериологик хавфлар. Карантин инфекциялар.
Режа:
1. Бактериологик хавфлар ва қўлланилиши усуллари,
зарарловчи хусусиятлари
2. Бактериологик ўчоқ ва бактериологик разведка, карантин ва
обсервация тушунчаси
3. Карантин инфекциялар: вабо, чин чечак, ўлат, сибирь яраси
(куйдирги) касалликлари.
Бактериологик хавф тушунчаси Бактериал хавфлар – касаллик чақирувчи микроблар ва уларнинг токсинларидан, ҳамда микробларни ташқи муҳитда тарқатиш учун зарарланган ҳашаротлар, ҳаво, сув, озиқ-овқат ва ўсимликлардан иборат. Bakteriologik xavfni qo‘llash usullari - aviabomba, raketa, artsnaryad va minalar yordamida hosil qilinadi.
Aerozol ko‘rinishida
- ba’zi bo‘g‘imoyoqli hashoratlarning chaqishi orqali yuqumli kasalliklarni yuqishiga asoslangan
Transmissiv usul
- suv va oziq-ovqat tarmoqlari, yopiq binolar havosi to‘g‘ridan-to‘g‘ri bakterial vositalar bilan zararlanadi
Diversiya
usuli
Инфекциянинг тарқатиш восита ва усуллари - Артиллерия снаряд ва миналари
- Ҳавога ташланадиган маҳсус
контейнерлар: қоп, пакет ёки коробкалар) - Авиацион бомбалар
- Инфекция қўзғатувчиси
аэрозолларини ҳаво орқали тарқатиладиган қурилмалар - инфекция юқтирилган уй-рўзғор
буюмлари (кийим, пойафзал, озиқ- овқат) Бактериологик хавфларнинг зарарловчи хусусиятлари - Бактериал воситалар жуда кичик дозада одам организмига кириб, оммавий равишда юқумли касалликларни чақиради.
- Юқори контагиозлик, яъни тез тарқаш хусусиятига эга(ўлат, чин чечак, куйдирги, вабо.)
- Зарарланиш ўчоғини узоқ давом этиши ва яширин даврни бўлиши
- Микроб аэрозолларини биноларга, бошпана ва пана жойларга кириб бориши ва ундаги одамларни зарарлаши.
Бактериологик ўчоқ - бактериологик хавф қўлланилган ва оммавий юқумли касалликлар вужудга келиш хавфи бўлган шахар, аҳоли пункти ва ҳалқ хўжалик объектидир. Бактериал воситалар Одамларга шикаст етказувчи бактериал воситаларга: - Ўлат, чинчечак, куйдирги, туляремия, сариқ иситма, бруцеллёз, вабо ва бошқа касалликларни қўзғатувчиларини;
Ҳайвонларга шикаст етказувчи бактериал воситаларга: - Оқсил касаллиги, ўлат, чўчқаларнинг африка чумаси, бруцеллез ва бошқа касалликларни қўзғатувчиларини;
Ўсимликларни зарарлантирувчи бактериал воситаларга: - буғдой занг касаллиги, картошка фитофтораси, шоли пирикуляриози ва бошқа касалликлар қўзғатувчилари киритилган.
Бактериал ўчоқ турлари - фақат битта қўзғатувчи аниқланса
Oддий
- Бир нечта бактериал преператлар аниқланса
Mураккаб
(комбинир
ланган)
Эпидемиологик жараёнларнинг ривожланиши
3 та омили
1.Касаллик қўзғатувчиси ёки касаллик манбаи
2.Тарқалиш йўллари
3.Касалликка мойил одамлар
Бактериологик разведка - Ҳавони, сув тармоқлари манбаларини, жойларни, овқат маҳсулотлари бактериал воситалар билан зарарланганлигини аниқлаш;
- Зарарланиш чегарасини аниқлаш ва белгилаб қўйиш (1-2 дан 20-30 кунгача);
- Бактериал воситаларни индикация қилиш;
- Ҳужум оқибатларини тугатиш бўйича ўтказиладиган чора-тадбирлар ҳажмини аниқлаш;
- Бактериологик ўчоқни аниқлангандан кейин зарарланган худудда обсервация ёки карантин ўрнатилади.
Карантин тушунчаси Карантин – юқумли касаллик ўчоғини тўлиқ ажратиш (изоляциялаш) ва уни тугатишга қаратилган эпидемияга қарши ва режимли чора-тадбирлар. Карантин чора-тадбирлари - Ўчоқдан чиқиш ва зарарсизлантирмасдан бирор жиҳозни олиб чиқиш ман қилинади.
- Ўчоққа фақат ФМ нинг кучлари уни тугатиш учун киритилади. Киришдан аввал шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиб, тез профилактика ва вакцинациядан ўтадилар.
- Карантин зонасининг чегараси огоҳлантирувчи белги билан белгиланади, улар ўртасига қуролли муҳофаза постлари қўйилиб, сутка давомида патруллик жорий қилинади.
- Озиқ-овқатларни олиш жойи белгиланади.
- Ўчоқдаги барча аҳоли бинолардан чиққанда индивидуал воситаларидан фойдаланишлари керак.
Обсервация тушунчаси Обсервация – кузатув, яъни юқумли касаллик-ларнинг вужудга келиш ва тарқалишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тизими. Обсервация чора-тадбирлари - Ўчоққа кириш ва ундан чиқишни чегараланиши, жиҳозларни дезинфекция қилмасдан олиб чиқмаслик.
- Аҳоли ўртасидаги контактни чегаралаш.
- Одамларни санитария ишловидан ўтказиб, вакцинация қилиш, уларнинг кийимлари, пойафзаллари ва турар жойларини дезинфекция қилиш.
- Тиббий назоратни кучайтириш: ҳар куни кузатиш, термометрия, лаборатория текширишларини ўтказиш ва касалланганларни изоляция қилиш.
- Санитария режимига риоя қилишни, сув ва озиқ-овқатларни зарарсизлантиришни устидан тиббий назоратни кучайтириш.
- Тиббий муассасаларда эпидемияга қарши иш режимини ўрнатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |