Тадқиқотнинг мақсади
эркин курашчиларнинг мусобақа фаолияти хусусиятларини ўрганиш асосида координацион қобилиятларини ривожлантириш ва техник-тактик ҳаракатлар самарадорлигини ошириш теҳнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот олдига қўйилган мақсадга эришиш учун кўйидаги вазифалар белгилаб олиндик. Бу лар:
Биринчидан; эркин курашда мусобақа фаолияти хусусиятларини таҳлил этиш асосида спортчиларнинг техник-тактик тайёргарлик даражасини аниқлаш;
Иккинчидан; эркин курашчиларнинг координацион қобилиятларининг ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш;
Учинчидан; эркин кураш спортчиларининг координацион қобилиятларини ривожлантириш ва техник-тактик ҳаракатларини такомиллаштиришга оид тизимли кўрсаткичларини, махсус ускуна ва жисмоний машқлар мажмуаси ҳамда машғулот дастурларини ишлаб чиқиш;
Тўртинчидан;ўқув- машғулотлари жараёнига махсус жисмоний машқлар мажмуасини татбиқ этиш асосида эркин курашчиларнинг координацион қобилиятларини ривожлантириш ва техник-тактик ҳаракатлари самарадорлигини оширишга йўналтирилган технология ишлаб чиқиш.
3 слайд. Асосий иш.
Олдимизга кўйилган вазифаларни аниқлаб олиш мақсадида эркин кураш бўйича тренерлар ўртасида анкета сўровномаси ўтказилди. Сўровномда 10та савол иборат бўлиб, унда, эркин курашчиларнинг машғулот жараёнида координацион қобилиятларини ривожлантириш ва техник-тактик ҳаракатлари билан боғлиқлиги тўғрисида маълумот баён этилган.
Ушбу анкета сўровномасининг таҳлили 1-расмда келтирилган.
Расмда кўриниб турибдики, ҳар бир савол бўйича тренерлар ўз фикрини билдиришган. Масол тариқасида 4 савол “координацион қобилият қайси жараёнда кўпроқ керак деб ҳисоблайсиз” деган саволга –37,1% ҳужумда, -60,1% ҳимояда ва 2,8% қарши хужумда деб жавоб беришган. Бошқа соволарнинг жавоблар бўйича кўрсаткичлари берилган.
Хулоса қилиб, шуни айтиш жоизки, эркин курашчиларнинг координацион қобилиятларини ривожлантириш ва техник-тактик ҳаракатлар самарадорли оширишга қаратилган сўровнома тадқиқот мақсадини аниқлаб олишга кўмаклашди.
Албатда, этук мутахасисларнинг фикларини инобатга олиб, эркин курашчиларнинг координацион қобилиятини ривожлантириш ва техник-тактик ҳаракатлар самарадорлигини ошириш йўналтирилган дастурни ишлаб чиқишни тақазо этди.
Биз томондан ишлаб чиқилган дастурнинг мазмуни 1-жадвалда келтирилган.
4-слайд.
Жадвалда эркин курашчиларнинг координацион қобилият ва техник-тактик ҳаракатлар самарадорлигини оширишга йўналтирилган дастурнинг бир хафталик цикли намаён этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |